Аллоҳим, ҳаж қилишни хоҳлайман
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, юртимиз мўмин мусулмонлари йилдан йилга сони кўпайиб Ҳаж ва умра зиёратини адо этиш мақсадида имону ихлос, чексиз бахт ва шукроналик ила ибодатларни адо етиб келмоқда. Шунга мувофиқ, эслатма тариқасида ҳаж зикр ва дуоларнинг муҳимлари ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.
Ҳажнинг ўзидаги зикрлар.
Ким эҳром киймоқчи бўлса, аввал таҳорат олади, сўнг ғусл қилиб, изор ва ридосини кияди. Кейин икки ракъат намоз ўқийди. Биринчи ракъатда «Қул йа аййуҳал кафирун»ни, иккинчи ракъатида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқийди. Намоздаги зикрларни айтади. Намозни тугатганидан кейин хоҳлаганича дуо қилади. Агар эҳром кийишни хоҳласа, қалби билан ният қилиб, ушбу дуоларни ўқийди:
«Навайтул ҳажжа ва аҳрамту биҳи лиллаҳи азза ва жалла».
Маъноси: Ҳажни ният қилиб, Аллоҳ азза ва жалла йўлида эҳром кийдим.
Ёки: «Аллоҳумма инний урийдул ҳажжа файассирҳу лий ва тақоббалҳу минний».
Маъноси: Эй Раббим, ҳаж қилишни хоҳлайман, уни менга осон қилиб, мендан қабул эт.
Ва яна:
لَبَّيْكَ اللهُمَّ لَبَّيْك لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكُ لاَ شَرِيكَ لَكَ
«Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка ла шарийка лака лаббайк, иннал ҳамда ванниъмата лака вал мулк, ла шарийка лак».
Маъноси: Лаббай, Аллоҳим, Сенга итоатдаман. Сенга итоатдаман. Сенинг шеригинг йўқ. Лаббай Сенга. Албатта, ҳамд, неъмат ва мулк Сеникидир. Сенинг шеригинг йўқ.
Билингки, талбия айтиш суннатдир. Уни тарк қилса ҳам, ҳаж ва умраси саҳиҳ бўлаверади, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилинмаган бўлади. Баъзилар уни вожиб деб, ҳажи саҳиҳ бўлиши учун айтишни шарт қилишган. Лекин аввалги сўзимиз кучлироқдир. Бошқа киши учун эҳром киядиган бўлса: «Навайтул ҳажжа ва аҳромту биҳи лиллаҳи таъала ъан фулан», деб талбияни охиригача ўқийди ва кимнинг номидан ҳаж қилаётган бўлса, ўшанинг исмини айтади.
Талбиядан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилади, ўзига ва дунёю охират ишларида хоҳлаган кишиси ҳаққига дуо қилади, Аллоҳнинг розилиги ва жаннатини сўраб, дўзахдан паноҳ тилайди. Сўнг яна талбияни айтишни бошлайди, иложи борича кўпайтиради. Тик турганда, ўтирганда, пиёда юрганда, бирор нарса миниб кетаётганда, ёнбошлаб ўтирганда, бирор ердан тушаётганда, сайр қилиб юрганда, таҳоратсиз, жунуб, ҳайз ҳолатида, кундузи, кечаси, саҳарда, дўстлар билан жам бўлинганда, намоз сўнгида, масжидларда, қўйингки, тавоф билан саъйдан ташқари ҳамма вақт талбия айтиш мустаҳабдир. Тавоф билан саъйда эса, ўзининг махсус дуолари бор, ана шу дуолар ила машғул бўлинади.
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!