KAMOLIDDIN QORI.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Фарғона вилояти Бағдод тумани
«Камолиддин Қори»
Жомеъ масжиди расмий телеграм канали
💬 Мурожаат учун:
@Kamoliddin Qori Admin
♻️ Фатво бўлими: (78) 150 33 44

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
⚡️RASMIY XABARNOMA

🔰 O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi tomonidan internet jahon tarmog‘idagi diniy ekstremistik, terroristik va aqidaparastlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan deb topilgan hamda Respublika hududiga olib kirish, tayyorlash, saqlash, tarqatish va namoyish etilishi taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) ro'yxati

📆 2025-yil 8-yanvar holatiga ko‘ra


❗️Hurmatli fuqarolar!

Qadrli ota-onalar va yoshlar!


📌 Diniy aqidaparastlik, ekstremizm va terrorizm tuzog‘iga tushib qolishdan doimo saqlaning. Ular hayotingiz va orzularingizni barbod qilishiga aslo yo‘l qo‘ymang.

❌ Sud tomonidan taqiqlangan internet manbalardan yiroq bo‘ling.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғли, лақаби "Абу Валид". 1994 йил 27 сентябрда туғилган миллати ўзбек, Риштон тумани, Тўрабод МФЙ, Мустақилликнинг 22-йиллиги кўчаси 24-уйда яшаган, маълумоти ўрта, уйланмаган, ҳозирда қидирувда.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 1-қисми ва 223-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган ҳолда қидирув эълон қилинган.

Ҳозирги кунда Худоёр Нуриддинов Сурия араб республикасининг Идлиб шаҳрида «Тавҳид ва жиҳод» халқаро террорчилик ташкилотининг медиа маркази бўлган «Тавҳид медиа” раҳбари лавозимида ишлаб, “Youtube” саҳифасида “MUHOJIR UZ”канали ва “Аbu Valid” номли профили орқали, Диний экстремистик ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келмоқда.
#QIDIRUV


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#мазҳаб

"Имомлар (яъни, Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад)га хилоф қилган одамнинг гапига назар ҳам солинмайди".

©️ Имом Фахриддин Қозихон Бухорий раҳимаҳуллоҳ

Изоҳ:
Азалдан Мовароуннаҳр диёри ҳанафий мазҳаби кенг тарқаган юрт ҳисобланади. Имом Фахриддин Қозихон ушбу диёр уламолари ичида ҳанафий мазҳабининг энг етук фақиҳларидан саналганлар. У Зотнинг мазкур гаплари билан ҳанафий имомларига хилоф бўлган мазҳаб вакилларининг фатволари тарқатилса, унга нафақат эргашилмаслиги, балки унга эътибор ҳам берилмаслигини таъкидламоқдалар. Шунга биноан, бугунги кунда: "Фалон масалада фалон мазҳабнинг гапи рожиҳ (устун)", деяётганларнинг сўзи назар солишга ҳам арзимайди.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
"Менга олимларнинг ижмоси муҳим эмас, ўзим тўғридан-тўғри Қуръон ва суннатдан далил чиқариб оламан!"

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ Қуроъони каримдаги "Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг" (Нисо сураси, 59) оятини шарҳлар экан, олимлар бир масалада тортишиб қолсалар, дарҳол Қуръон ва суннатга мурожаат қилиниши кераклигининг талаб қилиниши, олимлар тортишмаган масалаларда Қуръон ва суннатга қайтадан мурожаат қилишга эҳтиёж йўқлигини англатади, дейди.

✅ БАТАФСИЛ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#Аҳли_сунна_эътиқоди
#Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни

"Подшоларимиз, раҳбар амалдорларимизга қарши, гарчи зулм қилсалар ҳам хуруж қилмаймиз, уларни дуои бад ҳам этмаймиз. Итоатдан бош тортмаймиз. Уларга итоат этишни Аллоҳга итоат этиш жумласидан, яъни фарз деб биламиз. Гуноҳ-маъсият ишларга буюрсаларгина итоат этмаймиз. Уларнинг ҳаққига дуои хайр қилиб турамиз".

"Ақида матнлари" китобидан

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#мазҳаб #иқтибос

“Динда эргашиладиган мужтаҳид имомларнинг барчалари ҳақ ва тўғри йўлдадир. Агар бир юртда улардан бирининг мазҳаби кенг тарқалган ва ўша мазҳаб уламолари кўп бўлса, оми одамга ўша мазҳабга эргашиши вожиб бўлади. Кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабнинг аҳкомларини билиш, воқиф бўлиш узрли бўлганлиги учун унга эргашмоқлиги жоиз бўлмайди”.

©️Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳмаҳуллоҳ

📚 “Эълоус-сунан” китоби (20-жилд, 290-саҳифа).

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Мазҳабни маҳкам ушлаш ҳақида

🎙 Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#Аҳли_сунна_эътиқоди
#Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни

"Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам умматидан ҳеч кимга нисбатан қилич кўтаришни жоиз кўрмаймиз. Шариат вожиб қилган ҳад жазолари бундан мустасно".

"Ақида матнлари" китобидан

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
ЖАМОАТ НАМОЗЛАРИДА “ОМИН”НИ МАХФИЙ АЙТИШ

Бизнинг ҳанафий мазҳаб уламолари намозда “омин”ни махфий айтиш суннат эканини таъкидлайдилар. Бунга қуйидаги ҳадислар очиқ далолат қилади. Имом Термизий Алқама ибн Воилдан, у ўз отасидан ривоят қилган ҳадисда:

✅ Давомини ўқиш

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#иқтибос #бемазҳаблик_иллати

"Бемазҳабликни ўзига йўл тутиб, мазҳаблар орасида тентираб юрган инсон одамларнинг энг ёмонроғи ва пасткашроғидир".

©️Шайх Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳимаҳуллоҳ

📚 "Бемазҳаблик динсизлик сари кўприкдир" рисоласидан.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#иқтибос

"Қалби хароб кас бузғунчиликка илмдан ҳам қурол сифатида фойдаланади".

©️Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Ҳанафий мазҳаби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан бошланган!

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#Аҳли_сунна_эътиқоди
#Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни

"Ҳар қандай солиҳ ва фожир имом орқасида иқтидо қилиб намоз ўқишни жоиз деб биламиз. Яхши-ёмон мусулмонга ҳам жаноза ўқийверамиз. Мўъминман деб юрганларни қатъий жаннатий ёки дўзахий деб айтмаймиз. Уларни то аниқ белгиси зоҳир бўлмагунча кофир, мушрик ёки мунофиқ деб гувоҳлик бермаймиз. Уларнинг зоҳирига қараб мусулмончилик муомаласини қилаверамиз, ботинларини Аллоҳга ҳавола этамиз".

"Ақида матнлари" китобидан

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.


🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
ИЛМИ КАЛОМ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА КАЛОМ

Аббосийлар даврида Ислом оламига Румдан юнон фалсафасига доир кўплаб асарлар кириб келади. Табиийки мусулмонлар ҳам бу китобларни ўқийди, ўрганади, таҳлил қилади, таҳқиқ қилади. У асарлардаги мантиқ ва ақлий далиллардан турли мақсадларда фойдалана бошлайди. Натижада мантиқ аралашган ақоид илмини “илми калом” деб ҳам юритила бошланди.

✅ Давомини ўқиш

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#мазҳаб #иқтибос

"Ислом динининг тўртта йўли — тўртта мазҳаби бор. Ким шу йўллардан бошқасини тутса, батаҳқиқ адашибди”

©️Шайх Абдулҳақ Деҳлавий роҳимаҳуллоҳ

(“Шарҳу сафарус-саодат” (1-жуз, 21-бет).

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#Ибрат

شيخ جليل في موريتانيا كان يصلي بالناس ويقنُت في صلاة الصبح كما هو مشهور في مذهب الإمام مالك رضي الله عنه ، فاعترض أحد الغلاة الجاهلين بأن هذا بدعة وأن النبي صلى الله عليه وسلم لم يكن يقنت إلا في النوازل ...فسأله الشيخ : هل أكملت تعليمك؟
قال : لا، تركت مدارس الكفر والطاغوت ...
قال الشيخ : هل عندك بيت ؟
قال :لا ، فقد تركت أهل بيتي لأنهم أصحاب معاصي ...
قال الشيخ : أين تعمل ؟
قال : لا أعمل ، لا آخذ رزقا حراما من الدولة ...
قال الشيخ : ألك زوجة ؟
قال : لا ، فالصالحات قليلات ...
فقال الشيخ : لأجلك كنت أقنت ، جاهل ولا بيت عندك ، ولا زوج لك ، ولا رزق لك ، اجتمعت فيك نوازل ونوازل ونوازل ، ولو كان أئمة السلف بين أظهرنا لقنتوا لأجلك في الصلوات الخمس ...
Мавританиялик катта олимлардан бири имомлик қилиб, Имом Молик мазҳабида машҳур бўлгани каби бомдод намозига қунут дуосини ўқир эди. Ҳаддан ошган жоҳиллардан бири у кишига, бундай қилиш бидъат, Пайғамбаримиз алайҳиссалом фақат бирор фалокат юз берганда витр ўқиганлар, деб эътироз билдирди. Шайх ундан сўради: “Ўқишни битирдингми?”
- Йўқ. Куфр ва тоғут мактабларида ўқимадим!
- Уйинг борми?
- Йўқ. Уйдагиларим гуноҳ ишларни қилгани учун уларни ташлаб кетганман!
- Қаерда ишлайсан?
- Ишламайман. Давлатдан ҳаром пулни олмайман!
- Хотининг борми?
- Йўқ. Яхши аёллар жуда кам...
Шунда шайх айтди: “Сен сабабли қунут ўқийман! Нодонсан, уйинг йўқ, хотининг йўқ, пулинг йўқ, бошингга кулфатлар кетма-кет ёғилган. Агар ўтган уламолар ичимизда бўлганда эди, сен сабабли беш вақт намозда қунут ўқиган бўлардилар!”.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Салафийларнинг Аллоҳ таолони моҳиятда яратилган нарсаларга ўхшатишлари

🎙 Доктор Ҳамза Бакрий

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#Имом_Мотуридий

Таниқли Мотуридия олимларидан бири Имом Абул Муъин Насафий р.а. "Табсиратул адилла" асарларида Хуросон ва Маворауннаҳр аҳолиси ҳанафийликни Имоми Аъзам р.а. нинг етакчи шогирди Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний, унинг шогирди Абу Сулаймон Жузжоний, унинг дўсти Шайх Абу Бакр Аҳмад, Шайх Исҳоқ Собиҳ Жузжоний, Имом Абу Бакр Жузжоний, Имом Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёдий Ансорий ва Имом Мотуридий халқаси орқали ўрганган деб келтиради. Имом Насафийнинг таъкидлашларича бу олимлар илк даврдан бошлаб Мовароуннаҳрнинг барча ҳудудларида ҳамда Хуросоннинг Марв ва Балх шаҳарларида ҳанафийлик мазҳабини ёйишда жонбозлик кўрсатишган.
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг эътиқодий қарашларини яхши ўзлаштиришдан ташқари минтақамизда ҳанафийлик тарқалишида муҳим ҳисса қўшганлар.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#салафийлик #иқтибос

“Ҳақиқатни фақат ўзи англаб етган фикри — қарашига чеклаган ва иккинчи қараш эгасини бидъатчи деб ҳисоблаган ҳар қандай кишининг ўзи ҳақиқий бидъатчидир. У мусулмонлар жамоасини айирувчи ва асоссиз равишда улар ўртасида нафрат қўзғатишга сабабчидир. У мусулмонлар жамоасидан адашиб четга чиққан кишидир. Чунки у мусулмонларнинг ижтиҳодий фикрлари ва ишларидаги ҳақиқий йўлдан юз бурди”.

✍️ Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

📚 “Салафийлик исломий мазҳаб эмас, балки у муборак давр босқичидир” китобидан.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

20 last posts shown.