Ниҳоят чўпонни топди ва деди: “Хушхабар келтирдим! Сенга ижозат берилди, ибодатда эркинсан, қалбинг буюрганидек йўл тут. Каломингдаги ҳар қандай изҳор диндан, дин эса Ҳақдандир. “Аллоҳ ўзи истаган ишни қилади”оятининг сиррига етган, нажотга эришган зот! Бутун дунё сенинг шарофатинг билан омонликда. Ҳеч қандай мулоҳазаларсиз дилингда борини тилингга чиқаравер”. Чўпон айтдики: “Эй Мусо! Мен энди аввалгидек жазба ҳолатида эмасман. Юрак-бағрим қон, афтода ҳолимни сўзда ифодалаб бўлмайди. Буларни сенга баён қилаётган “мен” асл мен эмасман. Ойнага назар ташлаганингда зоҳир бўлган сурат кўзгуга эмас, сенга тегишли. Найдан чиққан овоз найга оидми? Йўқ, бу куй найни пуфлаган найчиникидир”.
Эй Аллоҳга ёлворган банда, ҳушёр бўл! Яратганга қанча кўп ҳамду сано келтирсанг ҳам, чўпоннинг мақтовлари каби бил. Балки шаклан афзалроқдек туюлар, лекин Аллоҳнинг мақомига нисбатан норасолигини ақлингда тут! Қачонгача шунча ибодатда бўлдим, бунча зикр қилдим, деб юрасан? Пардалар кўтариладиган кун тўғри деб билганларинг аслида янглиш эканлиги ошкор бўлур. Зикрларинг Ҳақ таоло наздида қабул бўлиши илоҳий раҳматдандир.
Турк тилидан ✍️Нигина Кенжабой қизи ва
✍️Юлдуз Зайниддин қизи таржимаси
@Jaloliddinrumiyy🍃