🍃«Жалолиддин Румий»🍃


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃
Реклама админи 👉🏼 @Rumiyadm
150000 so’mdan boshlanadi.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нима бўлсанг бўл, кўринганинг қадарсан.
Қандай кўринсанг кўрин, қаршингдаги (инсон) сeни кўролгани қадарсан...

✍️Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тонгда яшаб турибсизми, кеч бўлишини кутманг. Айни онингизни яшанг! Яхшилигу ёмонлиги кетган кеча билан ҳам, ҳали келиб улгурмаган эрта билан ҳам ишингиз бўлмасин. Қуёши чиққан, кундузи етиб келган бугунингиз сизга етади.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕌ЯКШАНБА ТОНГИ
🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 16 февраль
+4° +1°
❄️🌨️

Бор диққатингиз, эътиборингиз, интилишингиз, ва жидду жаҳдингизни фақат бугунингизга қаратинг. Шундай экан, бугунингиз учун хушуъли намоз, тадаббурли тиловат, фикр юритиб огоҳ бўлиш, чин юракдан зикр, ишларда мувозанат, хулқларда яхшилик, ризқ тақсимотида розилик, кўринишга аҳамият, жисмга ғамхўрлик ва бошқаларга манфаат етказиш каби хислатларни ўзингизда мужассам қилинг.

@Jaloliddinrumiyy🍃


Ёш ўтган сари суяклар мўртлашишига Қуръонда оят бор!!!
"Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, Роббим, Сенга дуо қилишла бадбахт бўлмаганман" (Марям 4-оят)
Оятда ,"wahana"сўз ишлатилган бу "мўртлашган, заифлашган, емирилган" деган маъноларни англатади. Бошга оқ туташди деган жумладан ҳам гап қарилик аломати хусусида кетаётганини англашимиз мумкин. Замонавий тиббиёт минг йиллардан зиёда вақт ўтгач замонавий техналогиялар асосида инсонда ёш улғайган сари суяклар емирилиши мумкинлигини аниқлаб берди. Тиббиёт тилида бу "Остеопороз" касаллиги дейилади. Бу метаболик касаллик тури бўлиб суякларнинг емирилишига олиб боради. Остео "суяк", "пороз" ғовак" маъносини англатади. Ари уясига ўхшаш суяк тўқималарининг ғовакларини махсус минераллар, хусусан, кальций тўлдириб туради. 40 ёшдан сўнг суяк тўқималари қисқара бошлайди. Суяк кичраяди, мўртлашиб синишга мойил бўлиб қолади. 1890 йил Ренген аппарати кашф этилгачгина бу соҳада амалий изланишлар қилина бошлади. Лекин 14 аср олдин на ўқишни, на ёзишни билган Муҳаммад (с.а.в)(жоним фидо бўлсин) бу Аллоҳнинг каломи деган Китобда бу ҳақида ҳам очиқ—ойдин ишора келиши мўъжизадан бошқа нарса бўлиши мумкинми?! Асло йўқ!!!

✍️Умму Амина тайёрлади

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
- Болам, шеър ёдлай олмайди, - дейди бир таниш аёл. – Кичик дуоларни ўргатмоқчи бўламан, бефойда, ҳеч бири ёдида қолмайди...
- Телевизорнинг тагидан турмайди, - шикоят қилади она. – На отасининг, на менинг гапимни олмайди...

Ноҳақсиз, она! Бола айнан сизнинг тарбиянгизни олган! Қорнингиздан телевизор билан тушмаган-ку!

Ҳали гўдаклигидаёқ уни телеэкран қаршисига ўтқазиб қўйиб, бўтқа едирганларингиз эсингиздан чиқдими?
Унинг жимгина мультфильм кўриб ўтирганидан қувониб, уй ишларини қилиб олардингиз. Муҳими тўполон қилмай ўтирса бўлди! Эсингиздами?

Тўғри, уни сиз туғдинггиз, катта қиляпсиз, лекин миясига, онгига телевизор эгалик қиляпти. Теле экран қаҳрамонлари сизнинг болангизнинг нутқини бошқаряпти, фарқига боряпсизми? Эътибор қиляпсизми, у отасига ўхшаб эмас, мультфилм қаҳрамонларига ўхшаб гапиряпти. Унинг дунёси, маслаҳатчиси, орзулар ошёни – планшетда, телевизорда!

Агар тарбиялаш керак бўлса, ўзингизни тарбия қилинг.

✍️Дилфуза КОМИЛ

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕋ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲ🕌

Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда
ҳеч кимнинг қолмаслигида.
Қалбимиздагилар омон
бўлсинлар!
🕌🕊
Эзгу амаллар қилиш учун
имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин!
❄️
Кунингиз мароқли ўтсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍃 Хатинг аро узоринг сабза ичинда лола,
Ул чашми пурхуморинг лоладағи ғазола.


Барча парилар, эй жон, гирдингда зору ҳайрон,
Гўё эрур намоён ой тeграсинда ҳола.

Мeҳру вафони, ағёр, кўп кўрдим сeндин, эй ёр,
Жавру жафони бисёр қилдинг манга ҳавола.


Ҳажрингда, эй парирў, кўзумдин учти уйқу,
Ҳар кeча тонгға дeгру ишимдур оҳу нола.

Юз сафҳасинда хатлар ёшдинки ҳар тараф бор,
Ишқингда Бобур айлар бу нав’ юз рисола.


✍️Заҳириддин Муҳаммад
Бобур

@Jaloliddinrumiyy🕊


Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

✅ “Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.

🔴 Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.

✔️ Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.

🟢 Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.

✔️ Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.

🔴 Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.

✔️ Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.

✅ Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир.

✍️Заҳириддин Муҳаммад Бобур

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕋Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва
баракатуҳ!🕌

🌙💐Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин
бўлмиш Жума айёми
муборак бўлсин!

🤲Аллоҳ бу кунда бизга
хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!
🌹✨🌹📿🌹🌙🌹📿
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин
ва ъала оли саййидина
Муҳаммад».📿


@Jaloliddinrumiyy🕊


ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАРНИНГ ТАРИХИ ВА ТАРТИБИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:
1️⃣. Муҳаррам;
2️⃣. Сафар;
3️⃣. Рабиул аввал;
4️⃣. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5️⃣. Жумодул аввал;
6️⃣. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7️⃣. Ражаб;
8️⃣. Шаъбон;
9️⃣. Рамазон;
1️⃣0️⃣. Шаввол;
1️⃣1️⃣. Зулқаъда;
1️⃣2️⃣. Зулҳижжа.
Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларни вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 2️⃣9️⃣ ёки 3️⃣0️⃣ кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил 3️⃣5️⃣4️⃣ кун бўлиб, мелодий йилдан 1️⃣1️⃣ кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.
Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 1️⃣6️⃣ ҳижрий йилнинг Рабеъул аввал ойида қарор қилинди ва келадиган 1️⃣-Муҳаррам 1️⃣ 7️⃣ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинди. Бу мелодий 6️⃣2️⃣2️⃣ йилга тўғри келади. “Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради.

#davomi👇
https://telegra.ph/%D2%B2IZHRIJ-%D2%9AAMARIJ-OJLARNING-TARIHI-VA-TARTIBI-02-13


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўнгил, сажда қилгувчи тананинг масжидидир.🕌
Қаерда масжид бўлса, яъни бир кўнгил бўлса, ёмон суҳбатдош унинг хорруби (хароба жойларда ўсадиган ўт, яъни хароб қилувчиси) бўлади.
🥀
Сенда ўша ёмон суҳбатдошнинг муҳаббати ҳосил бўлдими, билгин ки қалбингни хароб бўлиши яқиндир. Шунинг учун ундан қоч ва у билан улфат, суҳбатдош бўлма.
✍️Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ📿
🌹ВА БАРАКАТУҲ🕊

Пайшанба тонги хайрли бўлсин!!!

🤲Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
☘️🌹🤲🌿🌹🍃🤲🌹
Шаъбон ойида тутган нафл рўзаларингиз, дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊


​​🌙Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда фаришталардан сўрайди: "Бандаларим нима қиляптилар?"...

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди:
— Бандаларим нима қиляптилар?
— Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтишяпти ва Сени улуғлашяпти, – деб жавоб беришади.
— Улар Мени кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Агар кўрганларида Сенга яна ҳам қаттиқ ибодат қилишга, Сени жуда улуғлашга киришиб кетишар, Сенга кўп-кўп тасбеҳ айтишарди.
— Улар нимани сўрашмоқда?
— Жаннатни сўрашмоқда.
— Жаннатни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида унга яна ҳам қаттиқ интилишар, уни яна ҳам қатъий исташар, унга қизиқишлари чандон катталашарди.
— Нимадан паноҳ сўрашмоқда?
— Дўзахдан паноҳ сўрашмоқда.
— Уни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида эди, ундан янада қаттиқ қочган, ундан янада қаттиқ қўрққан бўлишарди.
— Сизларни гувоҳ қиламан (яъни, гувоҳ бўлинг), уларни кечирдим!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
сўзларида давом этиб бундай дедилар: “Улардан бир фаришта айтади: “Уларнинг орасида фалончи гуноҳкор банда ҳам бор. У мазкур жамоат аҳлидан эмас. У бир иш билан ўтиб кетаётган эди, (буларни кўриб, шунчаки келиб) ўтирди”. Аллоҳ таоло: “(Майли,) уни ҳам кечирдим! Булар шундай жамоатки, уларнинг шарофатидан улар билан ўтирганлар ҳам бадбахт бўлмайдилар”, деб марҳамат қилди».

Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари

@Jaloliddinrumiyy🍃


Авлиё
(Бўлган воқеа...келин ҳикоя қилади) 
🌷
Қайнонам уйимизга совчи бўлиб келганларида, удумга кўра чой олиб кирдим. Салом бердиму чиқиб кетдим. Кўзимга ўта содда, ўта ғариб бўлиб кўринганлар ўшанда. Кенг, катта рўмол ўраб олган, атир-упаларсиз, ясан-тусансиз эдилар. Ҳеч совчи бўлиб келганларни ичида бунақасини кўрмаган эдим. Совчилар кетгач онам: "Адресимизни ким берган экана? Сўрасам "омонат", деди. Умуман бизни оилага тўғри келмайдику. Ану ўралган аёлни олдида жуда ёмон уялиб кетдим аҳволимдан. Олди ёпиқроқ кийим кийиб чиқай десам, тузукроқ кийим ҳам йўғакан аксига олиб...", дедилар астойидил ҳижолат бўлиб. Мен ҳам онамдай ҳижолат бўлгандим ўшанда. Уйимизга ўралган совчи келиши етти ухлаб тушимизга кирмаган. Биз руслашган, ўта замонавий оила бўлганмиз. Бемалол шортик-майка дейсизми, мини юбка дейсизми кийиб юраверганмиз. Лекин қайнонам совчи бўлиб келиб, бизни анча уялтириб кетгандилар ўшанда. 
👇Давоми
https://telegra.ph/Avliyo-02-03


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ниятларга кўра қанча- қанча ишлар улуғ бўлади, яна қанча-қанча катта ишлар ниятларга кўра арзимасга айланади.
✍️ Абдуллоҳ ибн Муборак

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🍃ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ
🌼ВА БАРАКАТУҲ🕌

АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун хайрли бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
📿
🌺🕌🌼
Муродбахш чоршанба кунингиз баракали ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сен кўнглингдан ўтказган киши, сени кўнглидан ўтказади.
Руҳлар тили ишончлидир...

✍️Шамс Табризий

@Jaloliddinrumiyy🕊


​​ ОЙНА АРТГАН БОЛА

Доктор Муҳаммад Хоний айтади: "Кунларнинг бирида машинамда ўтиргандим. Ўн олти ёшли бола келиб, "Олд ойнани артиб тозалаб берайми?" деб сўради.

"Хўп" дедим.

Ажойиб қилиб тозалади. Унга 20 доллар бердим. Бола ҳайрон бўлиб, "Америкадан келдингизми?" деб сўради.

"Ҳа" дедим.

"Тозалаш ҳақини олмай, ўшанинг эвазига сиздан Америка университетлари ҳақида сўрасам майлими?" деди бола.

У шу даражада одобли эдики, гаплашиш учун ёнимга чақиришга мажбур бўлдим.

"Ёшинг неччида?" деб сўрасам, "Ўн олтида" деди.

"Ўрта мактабнинг иккинчи синфида ўқийсанми?" десам, "Йўқ, эъдодиянинг олтинчи синфини тамомладим" деб жавоб берди бола.

"Қандай қилиб?" деб сўрадим.

(Араб мамлакатларида мактаблар ўқувчилар ёшига, ўқитиладиган фанларнинг мураккаблигига қараб турлича бўлади. Мутавассита деб номланган ўрта мактабларда кичик ёшдаги болаларга енгил фанлар ўқитилса, эъдодия мактабида ёши каттароқ болалар ўқитилади. Ҳикоядаги бола мутавассита мактабида ўқиш ёшида экан. Аммо эъдодияда ўқияпти)

"Дарсларни ўзлаштиришда бошқа ўқувчилардан устунлигим ва барча фанлардан баҳоларим беш бўлгани учун улар мени бир неча йил олдинга ўтказишди" - деди.

"Нега бу ерда ишлаяпсан?"

"Отам икки ёшлигимда вафот этганлар. Онам бир уйда пазандалик қиладилар, мен ва синглим кўчада ишлаймиз. Эшитишимча, Америка университетларида дарсларни пухта ўзлаштирган, аълочи талабаларга стипендия берилар экан"
деди.

"Бу ерда сенга ёрдам берадиган киши борми?" деб сўрадим.

"Ўзимдан бошқа ҳеч ким" -деди.

"Кел, овқатлангани борамиз" -
дедим.

"Орқа ойнани артиб бериш шарти билан" -деди. Рози бўлдим.

Ошхонада таомни ўзи емади, балки онаси ва синглисига олиб бориш учун халтага солиб келишларини сўради.

Инглиз тилида равон гаплашишини сездим. Бола кўп ишларни маҳорат билан бажарарди.

Ўзининг ҳужжатларини уйидан менга юборишга, мен уларни Америкага жўнатишга уриниб кўришга келишдик. Олти ой ўтгач, уни ўқишга қабул қилишларига эришдик. Ўқишга қабул қилинганидан икки кун ўтиб менга қўнғироқ қилди ва "Аллоҳга қасамки, биз уйда қувончдан йиғлаяпмиз" -деди.

Икки йилдан сўнг унинг исми Нью Йорк таймс газетасида замонавий технологиялар соҳасидаги энг ёш олим сифатида нашр этилди. Мен ва оилам бундан хурсанд бўлдик. Аёлим менга билдирмай, боланинг онаси ва синглиси учун виза олибди.

Бола онаси ва синглисини Америкада кўриб, на гапира оларди, на йиғлай оларди.

Бир куни уйда мен ва аёлим ўтиргандик. Қарасак, у ташқарида машинамни ювяпти. Кутилмаган ҳолдан ҳайратда қолиб, уни қучоқлаб олдим ва "Нима қиляпсан?" -дедим. Шунда у "Мени қўйиб юборинг. Ўзимнинг олдин қандай аҳволда бўлганимни ва сиз мен учун нималар қилганингизни унутмаслик учун" -деди.

Фаластинлик бу йигитнинг исми Фарид Абдул Олий бўлиб, бугун у АҚШдаги Гарвард университетининг энг афзал ва машҳур профессор ўқитувчиларидан бири.

💫Инсондаги юксак хулқлардан бири қилган яхшилигини миннат қилмаслик ва бировдан кўрган яхшилигини унутмасликдир.

✍️Нозимжон Ҳошимжон

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔠 Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр!
☝️Буюк ишлар албатта майда ишлардан бошланади.
✍️Ягона ва энг мудхиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир.
🎎
🍃Ҳаёт одамларга сахнадир. Унда рол танлаш кишининг ғоясига боғлиқ.

📚”Ҳикматлар
чашмаси” дан


🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌹СЕШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН!


Тонги ибодатлар, зикр ва
дуоларингиз қабул бўлсин!
Кун давомида яхши кайфият,
омад ва хайрли ишлар
ҳамроҳ бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Денгиз ва кўпик ташбеҳлари
Мавлоно Румий маърифати

🌊
Денгиз тўлқинлари устида пайдо бўладиган кўпиклар, мажоз ва ҳақиқат тарзида гўзал ва мукаммал ифодалар билан баён этилади. Инсон фақат кўпикларни томоша қилиш билан кифояланиб қолмаслиги керак, балки, денгизнинг қудратига диққат қилмоғи, ўз кўнглини денгиз қилмоғи керак. Фақат кўпикларни кўриб, аммо денгизни кўрмайдиган зоҳирий фикр ва нигоҳ билан эмас, балки кўпикларнинг сири ва айланишига сабаб бўлган денгизни кўрадиган дил кўзи билан боқмоғи керак инсон. Чунончи, ҳазрати Мавлоно айтадилар:

«Эй бу (тариқат) йўл(и)ни қадамба-қадам босмоққа қарор қилган инсон! Сен ҳали хомнинг хомисан, хомнинг хомисан, хомнинг хомисан!
Тегирмон тошининг айланишини кўрдингми, кел, (бу тошни айлантирган) ариқ сувини ҳам кўргил, ахир!
Мавлоно айтадилар: «Кимки кўпикни кўрса, у сирини сўзловчи бўлади. Ким денгизни кўрса, у ҳайрон бўлади – улуғ қудратни ҳис этади, улуғ чексизликни кўради».
Кимки кўпикни кўрса, у ниятини ошкор этиб, ҳаммага ёяди, Кимки денгизни кўрса, дилини денгиз қилади. Кимки кўпикни кўрса, у саноқни касб қилади, бирнинг ёнига бошқа сонларни қўшади, ким денгизни кўрса, у ихтиёрсиз бўлади – бор инон-ихтиёридан воз кечади.
Кимки кўпикни кўрса, у кўпикдек кўпирган киши бўлади, кимки денгизни кўрса, у соф ва холис бўлади. Ким кўпикни кўрса, кўпик уни пайкор1 қилади, жангу жадал, кураш ва муборазага, баҳсу мунозара, қасд ва иродага бошлайди. Кимки денгизни кўрса, денгиз уни юксалтиради, уни ошиқ қилиб, дор остига олиб боради.

@Jaloliddinrumiyy🕊️


Тўрт табиб
🍃
Табибларнинг улуғи Ибн Сино кунлардан бирида қаттиқ оғриб, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олибди. Ибн Синонинг шогирдлари, энг яқин дўст-биродарлари йиғилишибди. Улар яхши сўз айтиб, улуғ табибнинг кўнглини кўтаришга, кайфиятини яхшилашга ҳаракат қилишса, шогирдлари уни дори-дармонлар билан даволашга киришибдилар. Ўлими яқинлигини сезган Ибн Сино шогирдларига шундай дебди: — Эй, шогирдларим, менинг куним битган кўринади. Шу боисдан мени даволайман, деб беҳудага ҳаракат қилманглар. Вафот этсам, йиғи-сиғи, оҳ-воҳ қилиб ўтирманглар. Фақат ҳақимга дуо қилиб, онда-сонда қабримни зиёрат қилсанглар бас. Ва яна, устоз оламдан ўтди, энди табобат оқсайди, деб ҳам қайғурманглар. Ўрнимга бешта зўр табибни қолдириб кетмоқдаман. Шуларнинг маслаҳатларига доимо амал қилинглар, бошқаларни ҳам шунга даъват этинглар, — дебди. Шогирдлардан бири: — Устоз, сиз айтган табиблар кимлар экан? — деб сўрабди. Шунда Ибн Сино: — Мен қолдириб кетаётган зўр табибларимнинг бири —
🔠тозалик, иккинчиси — парҳез, учинчиси — бадан тарбиядир. Ва қолган иккиси мижоз ва кайфият ҳисобланади. Доимо покиза, озода бўлишлик, дуч келган овқатни еявермаслик, апил-тапил овқатланмаслик, парҳез ва меъёрни билишлик, ичкиликка ружу қўймаслик, бадан аъзоларини ҳаракатсиз қолдирмаслик, мижозни унутмаслик ва ниҳоят, кайфиятни яхши тутишга ҳаракат қилиш лозим. Айтганларимга амал қилинса, касалланиш у ёқда турсин, ҳаттоки бевақт ўлим ҳам орқага чекиниши мумкин.

Омонулло Абдусаломов тайёрлади.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум. Бугун 10 февраль, душанба! +6°+2°☁️
🕊
Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, бир инсонни хурсанд қилади, шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, бизни ҳаёт бошқа тарафдан хурсанд қилади. Аксинча биздан берилган ёмонлик, ҳам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади, бу эса токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда салбий ўзгаришлар кузатилар экан.. .
🌸
Ҳар бир кунни гўзаллик билан ўтказайлик.
Атрофга яъни у орқали ўзимизга яхшилик улашайлик, токи хеч қайси қалб биз учун оғримасин.


🌿Бошланган янги ҳафта файзли, кутилмаган хурсандчиликларга
тўла бўлсин.

@Jaloliddinrumiyy🕊

20 last posts shown.