🍃«Жалолиддин Румий»🍃


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
✍️Мавлоно Румий🍃
Реклама админи 👉🏼 @Rumiyadm
150000 so’mdan boshlanadi.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ғунятут толибийн” да бир ажойиб нарсани ёзганлар. Шайх ёзадиларки, “Рамазон” сўзидаги ҳар бир ҳарф бу ойдаги сифатни баён қилади.
Рамазон” сўзидаги “ро” ҳарфи, бу “раҳмат” ойи дейди.
“Рамазон” сўзидаги “мим” ҳарфи, бу “мағфират” ойи дейди.
“Рамазон” сўзидаги “зод” ҳарфи, бу “жаннат зоминлиги (кафолати) берилган” ой дейди.
“Рамазон” сўзидаги “алиф” ҳарфи, бу “унс ва улфат” (меҳрибонлик ва яқинлик) ойи дейди.
“Рамазон” сўзидаги “нун” ҳарфи, бу “нуроният” ойи дейди.

Раҳмат истасангиз, мағфират истасангиз, жаннат зоминлиги (кафолати)ни истасангиз, унс ва улфат (меҳрибонлик ва яқинлик) истасангиз, нуроният истасангиз, у ҳолда бу ойда кўп ибодат қилинг. Шунда бу барча нарсалар насиб қилади.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сабр, хайр-барокатли бир булутдир. Ундан ҳикмат ва маънавий лутфлар ёғади. Шу сабабдан Қур'они Карийм ҳам ушбу сабр ойида нозил бўлган!
✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃


Рўза ва қандли диабет(сахар) касаллиги

Рўза тутиш инсонни қандли диабет касалига чалинмаслигига сабаб бўлади.
Доктор Аҳмад Фанжарий айтади: “Рўза тутганда қондаги қанд(шакар) миқдори энг паст даражагача камаяди. Бу эса ошқозон ости бези фаолиятини меъёрига келтиради. Маълумки, ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқаради. Бу қанд моддасини тиндириб ёғга айлантиради ва тўқималарда тўплайди... . Агар ортиқча овқат истеъмол қилинса, ошқозон ости бези фаолияти бузилиб, ўз вазифасини бажара олмайди. Натижада, қондаги қанд миқдори ортиб, вақт ўтган сари қандли диабет касаллигини пайдо қилади. Ошқозон ости безининг меъёрда ишлаши ва қандли диабет касаллигининг олдини олинишида рўзанинг ўрни беқиёсдир ”.

Рўза ва тери касалликлари: Рўза тутиш билан қон ва теридаги сув миқдори камаяди. Теридаги ортиқча сувнинг йўқолиши:
- Терининг микробларга қарши иммунитетни оширади.
- Теридаги ўткир яллиғланишларни ва уларнинг тарқалишини камайтиради.
- Аллергия ва юздаги тошмаларни қуритади.
- Ичаклар фаолияти яхшиланади ва теридаги чипқонлар йўқолади .
Тиббиёт мутахассислари тадқиқотлар натижасида рўзанинг “Экзема”(тери касаллиги, терида пуфакчалар ҳосил бўлиши, қўтир-қўтир ва катта-кичик пўст пайдо бўлиши билан кечади ) ва “Подагра”(моддалар алмашинуви бузилганда учрайдиган касаллик. Бу касаллик кўп овқатланиш ва вазн ортиб кетиши туфайли келиб чиқади) касалликларига энг яхши муолажа бўлишини аниқлаганлар .

# batafsil👇
https://telegra.ph/R%D1%9Eza-va-%D2%9Bandli-diabetsahar-kasalligi-03-13


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
БУГУН РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ
УЧИНЧИ КУНИ!🕌
3 март, душанба,
-1°-5°🌨️
Аллоҳим!

Сен ҳақингда сўзлаган тилларни, Сени англатган холатларни, Сен учун ўтган кунларни, Муҳаббатинг билан тўлган ойдин қалбларни насиб этгин бизларга.
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.

Эҳсон бердинг, қоим айла. Биз ва яқинларимизни жаннату жамолингга мушарраф айла.
🌼🌷🌻🌾🌺🌺🌻🌹🌷🌼
Амийн...🤲🏻


@Jaloliddinrumiyy🕊


Аллоҳ уч хислатни яхшилик деб васф қилди:

«Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 184-оят)

«Садақа қилмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 280-оят)

«Сабр қилмоғингиз сиз учун яхшидир» (Нисо сураси, 25-оят)

Демак, ушбу уч амални руза, садақа ва сабрни жамлаш улкан амаллардан экан.

@Jaloliddinrumiyy🍃


ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

- Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
- Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
- Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улар билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!

“Фарзанднома” китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
﴿أَيَّامًا مَعْدُودَاتٍ﴾
Саноқли кунлар. (Бақара, 184)
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Рамазон кунлари саноқли кунлардир.🕋
Ибодат кунлари кам, саноқли ва вақти қисқадир. Чеклангандир, вақтингиздан озгинасини олади ва сиздан кўп ҳаракат талаб қилмайди. 🕌Шундай экан, ҳиммат ва қатъият билан ўрнингиздан туринг. Фурсати ўтса қайтариб бўлмайдиган бу мавсумни ғанимат билинг. (Мусҳаф ат-тадаббур)
Марям Осиё таржимаси

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌹ВА БАРАКАТУҲУ🌺

РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ
ИККИНЧИ КУНИ
МУБОРАК БЎЛСИН!

Шайтонлар кишанланган, ойларнинг саййиди бўлган Рамазон ойида қилаётган ибодатларимиз, тутаётган рўзамиз мукаммал бўлсин ва қабул бўлсин!
🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазон муборак!

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

@Jaloliddinrumiyy🍃


Рўзага оид масалалар

1️⃣. Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютиб юборса рўзаси очилмайди. Сўлакни оғзидан ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”).

2️⃣. Оғзини сув билан чайгандан кейин қолган сув юқини сўлагига қўшиб ичига ютиб юборса, шунингдек, димоғига келган бурун суюқлигини томоғига тортиб юборса, рўзаси очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”, “Муҳит”).

3️⃣. Рўзадор тишлари орасида қолган таом қолдиқларини ютса, улар нўхотдан катта бўлмаса, рўзаси очилмайди. Аммо тишлари орасида қолган таом қолдиқларини ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, нўхотдан кичик бўлса ҳам рўзаси очилади. Каффорат вожиб бўлиш бўлмаслигида ихтилофли фатволар мавжуд. Вожиб бўлмаслигига фақиҳ Абу Лайс Самарқандийдан ривоят бор (“Фатовойи Оламгирия”).

4️⃣. Рўзадорнинг томоғига чанг, тутун, пашша, чивин каби нарсалар кирса, рўзаси очилмайди. Шунингдек, рўзадор кундузи эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”, “Мухтасар”).

5️⃣. Рўзадорнинг бир икки томчи кўз ёши ёки юзидан оққан тер оғзига кириб, томоғидан ўтиб кетса, рўзаси очилмайди. Аммо бу миқдордан зиёд бўлиб, оғзида кўпгина шўрликни сезса рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”).

6️⃣. Баданнинг табиий майда тешикчаларидан (икки махраждан бошқа) кирган сув каби нарсалар билан рўза очилмайди. Кўзига дори томизганда гарчи томоғида унинг таъми, мазаси билинса ҳам рўза очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”).

7️⃣. Газлама тўқувчи рўзадор иш жараёнида бўялган ип толаларини оғзига солганида кўкми, қизилми, сариқми ёки бошқа рангларми оғзига юқиб, сўлакларига аралашиб томоғидан ўтиб кетса, рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”).

8️⃣. Рўзадорнинг тиши қонаб, у қонни ютиб юборса, каффоратсиз қазонинг ўзини тутади. Тиш милкидан чиққан қонни сўлак билан бирга қўшиб ютиб юборса, қон билан сўлакдан қайси бири ортиқ ёки кам миқдорда бўлишига қаралади. Агар қон ортиқ бўлса ёки сўлак билан баробар бўлса, рўза очилади. Борди-ю сўлак ортиқ бўлса, рўза очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”).

9️⃣. Фитр садақаси вожиб бўлган киши уни ўз вақтида адо эта олмаса, зиммасидан соқит бўлмайди. Уни барибир адо этиши лозим бўлади (“Ҳидоя”).

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌺 Самодан баҳор фармони келмагунча тупроқ ўз сиррини очмас.
✍️Жалолиддин Румий

💐ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ 🍃ФАСЛИ - БАҲОР МУБОРАК БЎЛСИН!

@Jaloliddinrumiyy🕊️


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
​​Рўза тутиш қурбонлик қилишдир. У - руҳимиз ҳаёти.
Руҳ меҳмон бўлиб келиши учун бутун жисмимизни қурбон қилишга имкон бергай !!!
Сен Рамазон - рўза тутиш ойида Аллоҳнинг меҳмонисан.

✍️Мавлоно Румий

🕊🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
🌺🍃
📆 Бугун 1 март, шанба!
10°+1°☁️

☪️ Рамазон ойи ва баҳор фаслининг биринчи куни муборак бўлсин!🌷🌷🌷🪷🌸☘️🌿

@Jaloliddinrumiyy🕊


🕋РАМАЗОН ОЙИ
МУБОРАК БЎЛСИН!🕌

🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр- мукофотларини кўпайтирсин.

🤲 Аллоҳ таоло бу муборак ойни юртимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, тоат-ибодат, тақво ойи, Қур’он ойи қилсин, иймон-ҳаловатини, ибодат лаззатини насиб этсин!

🤲Аллоҳ таоло тутган рўзаларимизни ва бошқа ибодатларимизни Ўз даргоҳида ҳусни мақбул айласин!

@Jaloliddinrumiyy🍃


#kun_hikmati
ИЛМНИНГ 12 ФОЙДАСИ

1⃣. Илм орқали Аллоҳ танилади ва Унга ибодат қилинади.
2⃣. Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир.
3⃣. Илм талаб қилиш ибодатдир.
4⃣. Илм жаннатга етиш йўлидир.
5⃣. Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради.
6⃣. Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъ бўлишни ўргатади.
7⃣. Илмдан, аввало, эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади.
8⃣. Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади.
9⃣. Илм ўз эгасини Пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради.
1⃣0⃣. Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун қилади.
1⃣1⃣. Илм кишини жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқаради.
1⃣2⃣. Илм туфайли силаи раҳм қилинади ва ҳақ-ҳуқуқлар адо этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕋Кўнгиллар яқину, манзиллар узок,
Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ...
Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ!

🕌
🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!
🌺🌙

🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.🕊

💐🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! 🤲

@Jaloliddinrumiyy🍃


Телебошловчи бир миллионер меҳмонидан сўраяпти:

- Ҳаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?

- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва ниҳоят чин бахт нималигини англадим.
🍃
1. Бойлик тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбаҳо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг ҳам мазаси вақтинча бўлди, холос.

3. Катта-катта лойиҳаларни сотиб олдим. Футбол командаси, саёҳатчилар учун оромгоҳларми... Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дарҳол рози бўлдим.
🍃
Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингоҳларда юргандек қувнашарди.
🍃
Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим ҳам яйраб кетдим.
🍃
Шундан кейинги ҳолат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.
🍃
Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга маҳкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигоҳи юзимга қадалган эди. Ҳайрон бўлиб сўрадим:

- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?

Бу беғубор, бегуноҳ, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:

- Отажон, жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.
🥀
Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан ҳушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...
🥀
Ё Аллоҳ! Мен қандай ҳаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Ҳамма-ҳаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим ҳам бахтли бўлолмадим, бировни ҳам бахтли қилолмадим.

Муқим Маҳмуд таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🍃


Жоҳил инсон қаршисида китоб каби сукут сақла!

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нега Рамазонга муштоқ бўлишимиз керак?

«Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил ва бизни Рамазонга етказ»
, деб дуо қилар эдилар (“Мажмаъуз завоид”).

Энди, савол: нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “муборак Рамазон ойи келса ва унга етишиш насиб қилса”, деган умид билан уни муштоқ бўлиб кутяптилар? Сабаби, Аллоҳ таоло Рамазонни Ўзининг ойи қилган.
Биз нарса-ҳодисаларнинг зоҳиринигина кўрамиз (аслиятидан бехабармиз). Рамазон хусусида билган-ўйлаганларимиз ҳам зоҳирийдир. Уни фақат рўза ойи деб биламиз. Унда кундузи еб-ичилмайди, кечаси таровеҳлар ўқилади, деб биламиз. Бўлди, шу холос. Бу гаплар ҳам тўғри, лекин шунинг ўзи билан иш тугамайди. Балки, рўза бўлсин, таровеҳлар бўлсин ёки муборак Рамазоннинг бошқа бир ибодати бўлсин – барча-барчаси бошқа бир улкан нарсанинг аломатидир. У ҳам бўлса, Аллоҳ таоло бу ойни Ўзининг ойи қилганидир. Одамлар ўн бир ой мол-дунёнинг югур-югурлари ила машғул бўладилар ва Аллоҳдан узоқлашадилар, дунё ишларига ўралашиб қоладилар, ғафлатга мубтало бўладилар. Шундай бир пайтда Аллоҳ бизга бир ойгина Илоҳий даргоҳга яқин бўлиши, ғубору доғлардан ҳаëтини, борлиғини, қалбини поклаб олиши учун баракотларга бурканган ойни – Ўзининг ойини ато этади. Раббимиздан жуда узоқлашган, дунёнинг юмушларига ўралашиб қолган эдик. Ўйимиз, фикримиз, хаёлимиз, амалу феълларимиз – барчаси дунёнинг ташвишлари ила банд бўлиб, бандалик мақомимиз йўқолаёзган эди. Ана шундай беҳузур бир пайтда Оламлар Рабби бизга саодат ойини ато этмокда. Энди, биз бу ой сари ошиқиб, шавқ ила кутиб олмоғимиз, уни бекаму кўст ўтказиш учун бор вужудимиз билан ҳаракат қилмоғимиз лозим. Шундагина бизда Аллоҳга қурбат ҳосил бўлади. Шу ойда қурбат ҳосил бўлмаса, бошқа ойларда жуда душвор. Чунки бу ой Унинг ойидир.

«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃


ДОНИШМАНДЛАР ТАВСИЯ ҚИЛГАН ЕТТИ СИР

1️⃣ Донишмандларнинг айтишларича, сир сақланиши лозим бўлган биринчи нарса –узоқни кўзланган режалар. Бу режалар амалга ошмагунча уларни ҳеч кимга айтманг. Бизнинг ҳар бир ғоямиз
ўзимизга қарши ҳам ишлатилиши мумкин.

2️⃣ Донишмандлар сир сақлашни тавсия этган иккинчи нарса бу қилган хайр-саховатимиз ҳақида гапирмасликдир. Саховат ноёб нарса бўлиб, уни кўз қорачиғидек асраш даркор. Қилган яхши амалингиз билан мақтанманг. Кибр хайрли амалингиз ортидан келган яхшиликни
тортиб олади.


3️⃣ Донишмандлар бировларга ошкор қилмасликни тавсия этган учинчи нарса бу ўз дидингиз ҳақида гапиришдир. Дуч келган кишига қандай овқатларни ёқтиришингизу нималарни емаслигингиз, қанча ухлашингиз, жинсий хоҳишларингиз ҳақида гапираверманг.

4️⃣ Айтмаслик керак бўлган тўртинчи нарса бу мардлик, жасоратдир. Кимдир ташқи томондан синовларга дучор бўлади, кимдир эса ички томондан. Ташқи синовларни ҳамма кўради ва бу синовларни енгган инсонлар мукофот олишади, лекин ички синовларни ҳеч ким кўрмайди ва бу синовларга дош берганларни мукофотламайди.

5️⃣ Ўзгаларга айтмаслик лозим бўлган бешинчи нарса диний билимдир. Диний билим турли даражада бўлиб, бу борада мукаммалликка эришган инсонгина бу билимини бошқалар билан баҳам кўриши мумкин. Эндигина диний билимларни эгаллай бошлаганларнинг асосий хатоси шундаки, улар дарҳол бу билимларини
бошқалар билан ўртоқлашгиси келади ва бу бошқаларга яхшилик келтириш ўрнига
уларни адаштиради ва ҳаттоки чўчитиши ҳам мумкин.


6️⃣ Бошқалар билан ўртоқлашиш лозим бўлмаган олтинчи нарса оилавий низолар ва умуман, шахсий ҳаётдир. Ёдда тутинг:
оилангиздаги муаммолар ҳақида
қанчалик кам гапирсангиз, оилангиз шунчалик мустаҳкам бўлади.

7️⃣ Бошқаларга айтилмайдиган еттинчи нарса эса кимлардандир эшитилган ғийбат ва иғволардир. Кўчада юрганингизда пойабзалингиз ифлос бўлиши мумкин. Уйга келиб ёки бировнинг олдига бориб кимдандир эшитган ёмон сўзларни бошқа одамга айтиш худди уйга келиб, ифлос пойабзалини ечмаган одам
кабидир
.

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Очликка сабр қилсанг, унга Рўза дейилади. Қийинчиликка сабр қилсанг, унга Матонат дейилади. Инсонлардан етадиган озорларга сабр қилсанг, унга Бардош дейилади. Тилакларга сабр қилсанг, унга Дуо дейилади.
Туйғуларга сабр қилсанг, унга Кўзёши дейилади. Соғинчга сабр қилсанг, унга Хасрат дейилади. Севгига сабр қилсанг, унга Ишқ дейилади.

✍️Шамс Табризий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕊ПАЙШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
🍀

Ҳар тонг саҳарда уйғониб, тоат ибодат қилган банда Аллоҳнинг суюкли бандаси бўларкан...
🌼
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, бошланган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊


Forward from: VAQF.UZ | Расмий канал
#taqvim
🌙 RAMAZON TAQVIMI (Toshkent vaqti bilan)
1- mart m.2025 | 1-Ramazon h.1446

Yurtimiz hududlaridagi saharlik va iftorlik vaqtlarining Toshkent vaqtiga nisbatan tafovuti:

Toshkentdan oldin: Аngren - 3/4, Аndijon - 11/12, Xonobod - 14/15, Shahrixon - 10/11, Xoʼjaobod - 12/13, Namangan - 9/10, Pop - 6/7, Chortoq - 09/10, Fargʼona - 7/10, Rishton - 6/8, Qoʼqon - 5/7, Quva - 10/11.



Toshkentdan keyin: Bekobod - 2/0, Buxoro - 22/22, Gazli - 25/23, Gʼijduvon - 19/19, Qorakul - 25/26, Guliston - 2/2, Sardoba - 2/4, Jizzax - 7/7, Zomin - 5/4, Forish - 9/9, Gʼallaorol - 9/8, Navoiy - 18/21, Zarafshon - 20/18, Mingbuloq - 26/24, Konimex - 18/17, Nurota - 15/15, Uchquduq - 22/23, Nukus - 36/39, Moʼynoq - 33/42, Taxtakoʼpir - 28/34, Toʼrtkoʼl - 32/30, Samarqand - 12/13, Ishtixon - 12/11, Mirbozor - 14/14, Kattakoʼrgʼon - 13/12, Urgut - 10/9, Termiz - 11/6, Boysun - 11/9, Denov - 10/5, Sherobod - 14/9, Shoʼrchi - 8/7, Qarshi - 16/15, Dehqonobod - 13/12, Koson - 19/15, Muborak - 20/17, Gʼuzor - 15/14, Shahrisabz - 12/11, Urganch - 35/35.


Kanalga a'zo bo‘ling: @vaqfuz

Eslatma: Ramazon oyining boshlanishi va Ramazon hayiti oy ko'rinishiga qarab bir kunga farq qilishi mumkin.

20 last posts shown.