#muhim
ИСТИХОРА НАМОЗИ
"Истихора" сўзи луғатда "хайрни талаб қилиш" деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганда, хайрлисини танлаш учун истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни ҳудди Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот:
"Қачон бирортангиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракъат намоз ўқисин. Сўнг "Аллоҳим! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора киламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи Зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш менга динимда, тирикчилигимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) яхши эканлигини билсанг, уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, тирикчилигимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканлигини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени унга рози қил", десин ва ҳожатини айтсин", дедилар".
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ таоло ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса, шу ишни қилади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга бўлмай туриб қолса, истихора намозини яна қайтадан ўқийди.
☝️Қайта ўқиш етти мартагача бўлади.
☝️Истихора намозининг биринчи ракъатида Фотиҳа сурасидан кейин Каафирун сурасини, иккинчи ракъатда Ихлос сурасини ўқийди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Кифоя, 1-жуз" 📚китобидан.
@Jaloliddinrumiyy🍃