Мавлонодан ҳикоялар
Қуруқ уй
Остонага тиланчи келди, қаттиқ нон сўради. Уй эгаси жеркиб берди: “Бу ер сенга новвойхонами? Жинни-пиннимасмисан?” Гадо: “Озгина ёғ ҳам бўлади?” деди. “Қассобхонага келдим, деб ўйлаяпсан, шекилли”, деган жавобни олди. “Ҳеч бўлмаса, бир кафт ун бер”, деганида эса яна танбеҳ эшитди: “Тегирмон эмас бу жой!” “Майли, ҳамма нарсадан воз кечдик, бир пиёлагина сув узат”, деди тиланчи. Уй эгаси яна қўполлик қилди: “На ариқ ва на булоқ бошидасан!”
Қисқаси, нондан тортиб кепаккача, нима сўраса ҳам, масхараларга нишон бўлган тиланчи ичкарига кириб, этагини кўтарди. Таҳорат ушатмоқчи бўлди. Уй эгаси шошиб қолди: “Ҳой, нима қиляпсан?” Бу сафар тиланчи овозини кўтарди:
#davomi👇
https://telegra.ph/%D2%9Auru%D2%9B-uj-12-24
@Jaloliddinrumiyy🍃