Ассалому алайкум!
Кеча бир таниш одам бир маслаҳатингиз керак эди, деб олдимга келиб қолди. Хуллас, масала пул олди-бердиси билан боғлиқ экан, яъни унга 40 млн.сўм пул керак бўлиб қолиб бир танишига борган, у одам автомашиналарни муддатли тўлов (аниқроғи эгалик билан якунланувчи ижара битими) асосида сотиш билан шуғулланар экан.
Ҳалиги одам қарз сўраб келганга, “мен қарз беролмайман, лекин сизга шу пулга яраша машина (Матиз) олиб беришим мумкин”, деган. Қарз сўраган одам менга машина керак эмас, чунки уни сотишга вақтим ва тажрибам йўқ, менга пул керак, деган. Машинафуруш эса йўқ, “мен сизга пул қарз берсам тирикчилигимга қийналиб қоламан, лекин машинанинг ўрнига пул бериб манфаат олсам судхўрлик бўлиб қолади, мен бунақа пул топмайман”, деган. Қарз сўраб борган одам маҳалласидаги масжидга бориб, ўша ерда хизмат қилиб юрадиган одамга (имом-хатибга эмас) ҳолатни тушунтириб, “мен қийин молиявий ҳолатга тушиб қолдим, машинафуруш танишимдан муддатли тўловга машина эмас, ўша мошинанинг пулини (40 млн.сўм) худди машина олгандек шартнома қилиб олсам ва унга 2 йил ичида 62 млн.сўм қилиб қайтарсам бўладими”, деб сўраган. У одам бўлади, деган (қарздорнинг айтишича) ва қарз сўровчи машинафурушнинг олдига бориб ўша олган “фатвосини” айтган. Машинафуруш, “менинг илмим йўқ, агар илмли одам шундай деган бўлса, майли, лекин мен ўзим ҳеч кимдан бу масалани сўрамадим, сизга ишондим”, деган ва келишув қилиб сўралган пулни қарз сўровчига унга Матиз олиб бергандек қилиб “расмийлаштириб” бериб юборган. Орадан 2 йил ҳам ўтиб кетган, келишилган пул машинафурушга қисман (катта қисми) берилган, якуний тўловга бир ҳафта қолганда қарздор бу иш ножоиз эканлигини билиб қолган ва шу масала юзасидан маслаҳатга бизнинг олдимизга келган...
Ҳолатни эшитиб, очиғи, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай қолдим... Лекин маслаҳат ўлароқ ўша машинафурушнинг олдига илмли одам (масалан, маҳалланинг ҳақиқий имоми) билан бирга бориб ёки уни илмли одамнинг олдига таклиф қилиб, муаммони унга чиройли қилиб тушунтириб ҳал қилиш кераклигини, бундан кейин бунақа тўғри келган одамдан “фатво” олиб иш кўрмасликни, акс ҳолда, ўзини ҳам, бошқаларни ҳам ёмон ҳолатда қолдиришини айтдим (лекин ўзим кўпинча одамлар айтилган гапни эмас, балки ўзларига керакли гапни эшитишларининг гувоҳи бўлганман, шунинг учун ўша масжиддаги одам бунақа демаган бўлишига, балки унга масала нотўғри тушунтирилганлигига ишонаман).
Хулоса ўрнида кўп нарсани ёзиш мумкин эди, лекин мухтасар қилиб айтамиз: кимларнингдир гапи асосида иш қилманг, савол туғилса, дарров кимнингдир олдига югурманг, балки биринчи ўзингиз ўқиб масалани ўрганишга ҳаракат қилинг ва саволлар қолсагина кўпчилик илмини эътироф қиладиган соҳанинг илмли вакилларидан сўранг.
✅ @IslomMoliyasi канали