Ислом молияси | Islom moliyasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


Фозила опага турмуш ўртоғи ўтган йили Рамазонда қиймати 70 млн.сўмга тенг бўлган бриллиант тош совға қилган. Бу йил Фозила опа у тошни узукка кўз қилиб тақишни ёки уни сотиб юборишни ният қилди. Энди шу тошнинг қийматидан закот бериши керакми?
Poll
  •   Ҳа, чунки Фозила опанинг ниятига тошни сотиб юбориш, яъни тижорат нияти ҳам қўшилди
  •   Йўқ, чунки бу ҳолатда тош тижорат ниятида олинмаган ва сотилиши аниқ эмас


Муяссар опанинг турмуш ўртоғи ўтган йили Рамазон ойида унга қиймати 65 млн.сўмга тенг бўлган бриллиант тош совға қилган эди. Бу йил Муяссар опа шу қимматбаҳо тошнинг қийматидан закот бериши керакми?
Poll
  •   Ҳа, чунки нисобга етганига йил тўлган бойликка эга инсон закот тўлайди
  •   Йўқ, чунки агар сотиш учун бўлмаса қимматбаҳо тошлар қийматидан закот чиқарилмайди
129 votes


Абдураҳим бой тадбиркор, лекин мусулмон инсон закот тўлаши кераклигини илгари билмаган. Бу йил у бу қоидани билди ва ҳақдорларга закотини берди. У энди аввалги йиллар учун ҳам закот тўлаши керакми?
Poll
  •   Йўқ, тўламайди, чунки у буни илгари билмаган
  •   Ҳа, закот тўлаши керак
  •   Тўлайди, лекин закот эмас, оддий садақа деб ният қилиб тўлайди чунки закот бериш муддати ўтиб кетган


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон ойида Рамазон қўшиғини айтиб уйга эҳсон сўраб келганларга бирор нарса беришимиз керакми ёки бермаган маъқулми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ёш болалар хуш хабар сифатида айтишаётган бўлса уларни хурсанд қилиб қайтаришнинг зарари йўқ. Аммо ишлашга қодир, ёши катта, соғ-саломат инсонларнинг тиламчилик қилиши шариатимизга номувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


Forward from: Zakotim
Жамиятдаги тенгсизликка қарши кураш закот билан

Закот амали кишилар орасидаги молиявий тенгсизликка қарши исломий молиявий механизмлардан бири сифатида қаралади.

Хусусан, у қуйидаги жиҳатлари билан ижтимоий адолатни таъминлашга ёрдам беради:

Бойликнинг адолатли тақсимланиши

Закот бойликнинг жамиятда айланишини таъминлайди ва ресурслар фақат бойларнинг қўлида тўпланиб қолишининг олдини олади. Бу иқтисодий табақаланишни камайтиришга ёрдам беради;

Камбағалликни камайтириш

Закот орқали эҳтиёжманд қатламларга молиявий ёрдам берилади. Бу камбағалликни камайтириб, уларнинг иқтисодий имкониятларини оширишга хизмат қилади;

Ижтимоий бирдамликни кучайтириш

Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут камайгани сари жамият ичида бирдамлик ва ўзаро ҳурмат кучаяди;

Иқтисодий фаолликни ошириш

Закот фақат истеъмол учун эмас, балки камбағалларни иш билан таъминлаш ёки бизнес бошлаш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Бу янги иқтисодий имкониятларни яратишга ёрдам беради;

Тузилмалашган ёрдам тизими

Закот шахсий хайриядан фарқли ўлароқ, тизимли ва мунтазам равишда жамиятга фойда келтиради, бу эса ижтимоий тенгсизликка узоқ муддатли ечим бўлиши мумкин. Бу янги иқтисодий имкониятларни яратишга ёрдам беради;

Шундай қилиб, закот молиявий адолатни таъминлаш ва ижтимоий тенгсизликни камайтиришга қаратилган муҳим восита ҳисобланади.

😊 Бу хайрли ишга сиз ҳам ҳисса қўшинг — закотни вақтида беринг.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Картон қутилар ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқариш учун зарур бўлган картонни ғамлаб қўйди, уларнинг қиймати закот ҳисобланадиган мол-мулк ва пулларга қўшиладими ёки йўқми?
Poll
  •   Қўшилади
  •   Қўшилмайди, чунки бу сотишга тайёр маҳсулот эмас


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


#закот #фитр #фидя

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: Zakotim
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣ Бу йилги Рамазон ойига катта янгилик қиляпмиз

🧮Закот ҳисоблаш бўйича Zakotim калькулятори энди тўлов тизимларида пайдо бўлмоқда. Шу кеча-кундузда Alif Mobi 📱 иловасида, ибодат бўлимида калькулятор ишлаб турибди. Рамазоннинг илк кунлари қуйидаги иловаларда ҳам Zakotim калькулятори ишга тушиши кўзланган:
— Click
— Paynet
— Plum
— Telegram Mini App


💡Тўлов тизимларига киришга қарор қилганимизнинг сабаби Alif Mobi иловасида тест сифатида йўлга қўйилган калькуляторга фақвулотда юқори қизиқиш билдирилгани бўлди❗️ Бугунги кунгача иловада 130 472 киши закот ҳисоблашни бошлаган, шундан 25 400+ киши охиригача закотини ҳисоблаган. Илова ичидаги хизматлар орасида картадан картага ўтказма ва тўловлардан сўнг учинчи энг машҳур хизмат бўлиб турибди.

Эндиликда бошқа тўлов тизимларида калькуляторни ишга тушириш орқали юз минг, балки миллионлаб одамларга закот ҳисоб-китоби бўйича маълумот етказиш мумкин бўлади деган умидимиз бор.

Ҳозирда иловаларда 🇺🇿 ўзбек (лотин ва кирил), 🇷🇺 рус тили бор, 🇹🇯 тожик тили тест режимида ишламоқда, 🇰🇿 қозоқ тилига таржима кетяпти.

Айтингчи, сиз бу йил закот ҳисобини қандай қилмоқчисиз?


Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

2k 0 32 5 33

Standard Chartered Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши учун 160,4 миллион евролик ислом молияси тамойилларига мувофиқ молиялаштиришни эълон қилди

2025-йил 10-феврал, Лондон, Буюк Британия – Standard Chartered Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Агробанк” АТБга 160,4 миллион евро миқдорида ислом молияси тамойилларига мувофиқ молия маблағлари ажратилишини эълон қилди. Ушбу молияштириш амалиёти Ислом Тараққиёт Банки таркибига кирувчи Инвестициялар ва Экспорт Кредитларини Суғурталаш бўйича Ислом Корпорацияси (ICIEC) томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Ушбу битимда Standard Chartered ICIEC мувофиқлаштирувчиси (Coordinator), Тузувчи банк (Structuring Bank), Инвестиция агенти (Investment Agent), Мажбурият олган асосий молиячи (Mandated Lead Arranger) ҳамда Ҳисоб-китоб юритувчи (Bookrunner) сифатида иштирок этди. SMBC Bank International plc (SMBC Group) эса Мажбурият олган Асосий молиячи сифатида қатнашди.

Агробанк ушбу молиявий маблағлардан чакана мижозлар учун шариатга мос ислом молия хизматлари тақдим этиш ва Ўзбекистон бўйлаб турли соҳалардаги кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) қўллаб-қувватлаш учун фойдаланади. Ушбу маблағларни тақсимлаш Агробанкга тегишли электрон савдо платформалари орқали амалга оширилади, уларнинг шўъба корхонаси – “Смарт Банк” АЖ эса ислом молия маҳсулотлари бўйича операцион вакил сифатида фаолият юритади. ICIEC томонидан қўллаб-қувватланган ушбу кредит тизими чакана мижозлар ва КЎБ учун ислом молияси тамойилларига мувофиқ молиялаштиришга йўл очиб, Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши ва мамлакатдаги янги иш ўринлари яратишга ҳисса қўшади ҳамда молиявий инклюзивликни мустаҳкамлайди.

Ушбу транзакция Standard Chartered ва Агробанк ўртасидаги учинчи битим ҳисобланади ҳамда банк томонидан Ўзбекистонда илгари қўллаб-қувватланган етти лойиҳадан иборат мустаҳкам портфелга асосланади. Шунингдек, ушбу лойиҳа Standard Chartered, SMBC Group ва ICIEC учун Ўзбекистондаги биринчи Муробаҳа молиявий тузилмаси ҳисобланади.

Standard Chartered банкининг Тараққиёт ва aгентлик молияси бўйича Ижрочи директори Десислава Радева ушбу битим ҳақида шундай деди:
"Биз ислом молиясига мувофиқ молиялаштириш орқали Ўзбекистон учун муҳим ва ҳаётий аҳамиятга эга бўлган кичик ва ўрта бизнес тармоғининг ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан фахрланамиз. ICIEC даги ишончли ҳамкорларимиз билан кучларни бирлаштирган ҳолда, ушбу транзакциядан олинадиган ижобий таъсир келгусида ҳам шу каби молиялаштириш тузилмалари орқали Ўзбекистонда янада мустаҳкам ҳамкорликка асос солади."

Битим бўйича ўзаро келишувни тасдиқлаш мақсадида, Standard Chartered, Агробанк ва ICIEC расмийлари 2025-йил 28-январ куни Тошкентда бўлиб ўтган имзолаш маросимида иштирок этдилар. Ушбу тадбирда “Агробанк” раиси Рустам Маматқулов ҳамда Standard Charteredнинг Буюк Британия бўйича бош директори Саиф Малик қатнашди.

@IslomMoliyasi канали


Бир инсон 100 млн.сўм маблағ жамғарди ва бу пулларни бир хижрий йил давомида банкдаги ҳисоб рақамида сақлаб турди, сўнг закот тўлади. Кейинги йил закот тўланадиган пайтгача шу пул ишлатилмади ва улар кўпаймади. Энди бу пуллардан яна закот тўланадими?
Poll
  •   Йўқ, чунки у пуллар тижорат мақсадида ишлатилмади
  •   Ҳа, чунки нисобга етган пулдан закот тўланади
481 votes


Forward from: Zakotim
Закот – молиявий тартибга солувчи

Закот эгасини йилига камида бир марта мол-мулкини тартибга солишга ва бухгалтерия ҳисобини юритишга мажбур қилади. Бу мулк эгасига учта муҳим ишни бажариш учун қулай шароит яратади:

✅ ўз ихтиёрида бўлган ҳар бир нарсанинг ҳолатини, шахсий мулки таркибида нималар борлигини ва унга фойда келтирадиган муомаладаги товар қайсилар эканлигини билиб олади;

✅ унинг қанча нақд пули, қўл остида ёки ҳаракатда бўлган товарлари, кимга қарз бергани, кимдан ва қанча қарздорлигини аниқлайди. Ушбу бухгалтерия ҳисоби туфайли у мол-мулк балансини ўрнатиб, ниҳоят закот ҳажмини белгилайди;

✅ кейинчалик, у натижаларни ўтган йилги ҳисобот билан таққослайди ва Аллоҳ йил давомида унга қандай муваффақият ва ютуқларни берганини таҳлил қилади.

Тадбиркор мулк ҳисобни яхши кўришини ва фақат бухгалтерия ҳисоби туфайли товарлар ҳажми кўпайиб боришини билиб олади.

© «Ислом ва бизнес» китобидан олинди

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


#тренинг

Ассалому алайкум.
Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган тренинг доирасида бугун биз 🇸🇦Саудия Арабистонидаги энг катта тижорий банки ҳисобланувчи Saudi National Bank (SNB)га ташриф буюрдик.
Ташриф давомида SNBнинг шариат бўлими мудири ва мутахассислари Банкнинг ислом банк амалиёти билан Ўзбекистонлик тренинг иштирокчиларини таништиришди. Албатта, ислом банк фаолияти ҳақида назарий билимларга эга бўлиш билан амалиётда қандай бўлишини бевосита амалиётчилардан эшитиш ва жараённи ўз кўзи билан кўриш, банк мутахассисларидан ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олиш бутунлай бошқа нарса дейиш мумкин.

Олинаётган билим ва маълумотларни давлатимиз ва халқимиз манфаати йўлида амалда қўллаш насиб этишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

* Банкнинг кўп қаватли биносининг 23 қаватида жойлашган учрашувлар, мажлислар ва семинарлар учун мўлжалланган залида олинган суратлар.

@IslomMoliyasi канали


Инсонийлигингиз закотда синалади

Ишонмайсизми? Унда диққат қилинг.


Закот мусулмон зиммасидаги эҳтиёжмандга бериладиган эҳсондир.

Унинг жамиятга ижобий таъсири бисёр. Хусусан, закотнинг:
— ижтимоий адолат ва тенглик;
— бойликнинг адолатли тақсимланиши;
— меҳр-оқибатнинг кучайиши;
— ишсизлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда ҳиссаси катта.

Бундан ташқари, шахсият борасида гап кетганида:
— ички поклик ва саховатни мустаҳкамлайди;
— бойликка нисбатан соғлом муносабат шакллантиради;
— барака ва қаноат ҳиссини оширади.

Хўш, энди айтинг-чи, мана шуларни билган ҳолда закотдек фарзни чин юракдан амалга оширасизми? Ҳа, балли, инсонийлигингиз чин синовдан ўтибди.

Зеро биз сизга яхшилик соғинамиз 😊

Zakotim – Закот калкулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


#закот

ЗАКОТНИ АВВАЛРОҚ БЕРСА, КЕЙИНГИ ЙИЛ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕРАДИ?

CАВОЛ: Мол-мулким нисобга етганига сентябрь ойида 1 йил бўлади. Мен март ойида Рамазонда закотимни бердим. Келгуси йилнинг закоти қачон зиммамга вожиб бўлади? Март ойидами ёки сентябрдами?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мол нисобга етгач, қамарий ҳисобда бир йил тўлгандан кейин ҳам нисобдан камаймаган бўлса, закот вожиб бўлади.

Маълумки, қамарий ҳисоб шамсий ҳисобдан 10-11 кун озроқ, шунга кўра молингиз нисобга етгандан кейин 355 кун ўтгач, закот вожиб бўлади. Молингиз масалан, 20 сентябрда нисобга етган бўлса, закот кейинги йил 10 сентябрда вожиб бўлади. Сиз закотни март ойида берган бўлсангиз, вақтидан аввал берган бўласиз ва бу билан албатта закот адо бўлади. Аммо бу билан закот вожиб бўлиши март ойига кўчиб қолмайди, балки мол нисобга етган вақтга боғлиқ бўлиб тураверади. Шунинг учун кейинги йилнинг закоти 1 сентябрда вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

@IslomMoliyasi канали


#сўровнома

Ассалому алайкум, ҳурматли обуначилар.

Ислом молияси бўйича мутахассислар томонидан ўтказилаётган ушбу сўровномани тўлдиришда ва унинг натижалари асосида илмий хулоса шакллантирилишида ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

Ислом Пенсия тизими бўйича сўровнома

Ҳурматли ҳамкасблар ва дўстлар,

Ислом пенсия тизимини жорий этиш мақсадида қизиқиш ва хоҳишларни аниқлаш учун сўровнома тайёрладик. Ушбу тизим, пенсияга пул ўтказадиган ҳар бир киши учун қулай ва ишончли вариантларни тақдим этади.

Илтимос, ушбу сўровномани тўлдириб, ўз фикрларингизни билдиринг. Сизнинг жавобларингиз тизимнинг самарадорлигини оширишига ёрдам беради, деб умид қиламиз.

Олдиндан раҳмат!

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLScCaJRSpZIeugJybRV5r4GkNNcnMhbgtkP-HFHqPLoVoww9fA/viewform?usp=header

@IslomMoliyasi канали


Forward from: Zakotim
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Камбағаллик кўпайиши закотга эътибор пасайганидан даракдир

Шундай экан, молингизга ҳазир бўлинг. Нисобга етгач закот беришга одатланинг.

Бу амал:
➖ камбағаллик камайишига;
➖ жамият иқтисодини мувозанатда ушлашга;
➖ хотиржамлигикка сабаб бўлади.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


#янгилик #тренинг

Ассалому алайкум!
Бугун, яъни 2025 йил 24 февраль куни эрталабдан 🇸🇦 Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ўзбекистон тижорат банклари ва лизинг компаниялари вакиллари учун «Ислом банк-молия тизими: амалий ёндашув» мавзусида тренинг-семинар бошланди.

Тренингда Asakabank, InFinbank, Trastbank, Xalq banki, Hamkorbank, Hayotbank банклари ҳамда UZBEK LEASING INTERNATIONAL, AUTOSANOAT AGRO LIZING, TRAST LEASING, XALQ LIZING, TAIBA FINANCE лизинг ташкилотлари вакиллари иштирок этишмоқда.

Ушбу тренинг 🇺🇿 Ўзбекистон лизинг уюшмаси ва Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси (Жахонгир Имамназаров ва Козимхон Тўраевлар) ҳамкорлигида, ҳамда 🇸🇦 Saudi National Bank (SNB) ёрдамида ташкил қилинди.

Тренинг Saudi National Bank шариат бўлимининг раҳбари Ҳамза Бавазир томонидан ўтилмоқда. Катта тажрибага эга амалиётчи мутахассиснинг тренинг-семинарни олиб бориши иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган амалий саволарга жавоб олиш имкониятини тақдим этди.

Тренинг давом этмоқда...

@IslomMoliyasi саҳифаси


#мулоҳаза

Савдо-сотиқ ва тадбиркорлик фаолияти давомида бошқаларнинг соддадиллиги, камтаринлиги, юмшоқтабиат ва истиҳолали эканлигидан фойдаланишга ҳаракат қилманг ва сизнинг ҳам шундай эканлигигингиздан бошқалар фойдаланишларига йўл қўйманг. Бошқаларга нисбатан ҳалим бўлинг, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларининг риоясини қилинг ва бошқалар ҳам сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз риоясини қилишларини талаб қилишни билинг (яъни керак пайтда қаттиққўл бўлишни ҳам ўрганинг). Соддадил дегани лақма дегани эмас.

@IslomMoliyasi канали


Forward from: Zakotim
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
5 асосий фарзнинг бири — закот

➖ Демак, мол нисобга етгач, берилиши шарт.

Шундай экан, эътиборли бўлинг. Молингизнинг ҳисобини билинг.

✅ Видеони сақлаб олинг.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Ассалому алайкум!

Ўткан куни, 2025 йил 22 февралда “Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси, Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси таъсисчи ва директори Жаҳонгир Имамназаров Ипак йўли банки ходимлари учун "Ислом молияси асослари” мавзусида тренинг ўтди.

@IslomMoliyasi канали

20 last posts shown.