Ислом молияси | Islom moliyasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


#қисқа_савол_жавоблар

ҲАРОМДАН ПУЛ ТОПГАН КИШИ БИЛАН ШЕРИК БЎЛИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ: Қимор ўйнайдиган одам билан савдода шерикман. Унинг гуноҳи менга ҳам гуноҳ бўлиб ёзиладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволингизнинг жавоби бироз тафсилотга эга. Агар тижоратдаги шеригингизнинг топган барча моли қимор ёки судхўрлик каби ҳаромдан топилгани аниқ бўлса, у билан иқтисодий муомалотларда шерикчилик қилмаслигингиз керак бўлади.

Агар шеригингизнинг ҳаромдан ҳам, ҳалолдан ҳам топган пули бўлсаю, даромадининг кўп қисми ҳалол томонидан бўлса, у билан шерикчилик қилишга кўпчилик уламолар рухсат беришган. Лекин у билан муомала қилиш ҳаром бўлмасада, макруҳ бўлиши таъкидланган. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Аллома Ҳамавий айтадилар:

معاملة من أكثر ماله حرام ولم يتحقق المأخوذ من ماله عين الحرام فلا تحرم مبايعته؛ لإمكان الحلال وعدم التحريم، ولكن يكره خوفًا من الوقوع في الحرام، كذا في "فتح القدير"

яъни: “Топган молининг аксари ҳаром бўлган, молидан олинган қисми айнан ҳаромдан экани маълум бўлмаган киши билан муомала қилиш ҳаром бўлмайди. Чунки унинг (сарфлаган моли) ҳаромдан эмас, ҳалолдан бўлиши эҳтимоли бор. Лекин ҳаромга тушиб қолиш хавфи борлиги учун макруҳ бўлади. “Фатҳул-Қодир”да ҳам шундай” (“Ғомзу уюнил басоир” китоби, 1-жуз, 192-бет)

Агар шеригингизнинг ҳалол ва ҳаром маблағи аралаш бўлиб, қайси томони устун экани маълум бўлмаса, бунда ҳам у билан шерикчиликни давом эттиришингиз жоиз бўлмайди. Чунки бунда шубҳа бор. Агар қаттиқ ҳожат бўлмаса, ундан сақланишингиз тавсия этилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида:

إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ، وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ

“Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап” деганлар. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI Шаръий меъёри №1: «Валюталар савдоси» (сўнгги қисм)

2/10 Зиммада қарз сифатида турган валюталарни айирбошлаш

Зиммада қарз сифатида турган валюталарни ўзаро айирбошлаш агар бу икки томоннинг зиммаларидаги қарзнинг соқит бўлишига (яъни ёпилишига) олиб келса, жоиздир. Бунинг қуйидаги кўринишлари мавжуд...


давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐https://islommoliyasi.uz/uz/8045-2/

☪️ @IslomMoliyasi канали


#қисқа_савол_жавоблар

БИР ЖИНСДАГИ ҲАЙВОНЛАРНИ ЎЗАРО АЙИРБОШЛАШ

CАВОЛ: Қўйни қўйга ёки эчкини эчкига айрибошлашда бир тараф қўшимча маблағ олса жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, нақд савдода бир жинсдаги икки ҳайвонни ўзаро айрибошлаш ва бирининг устига қўшимча маблағ олиш дуруст. Аммо бир жинсдаги ҳайвонларни айрибошлашда насия савдо дуруст эмас. Уларнинг савдоси фақат нақд кўринишда бўлади ("Дурарул ҳукком" китоби). Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

"Ислом молияси"дан қўшимча: телеграм саҳифамизга ёки сайтимизга кириб Рибо ал-фадл ҳақидаги мақола ва маълумотлар билан яна бир бор танишиб чиқишни маслаҳат берамиз, чунки бу юқоридаги савол-жавобни яхшироқ тушунишга ёрдам беради..


#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI Шаръий меъёри №1: «Валюталар савдоси» (4-қисм)

2/9 Валюталар савдосида икки томонлама ваъдалашув

2/9/1 Валюталар савдосида икки томонлама ваъдалашув, агар томонлар учун унинг бажарилиши мажбурий бўлса, ҳатто бу валюта қадрсизланиши хатарини бартараф этиш учун қўлланаётган амалиёт бўлса ҳам, тақиқланади. Фақат бир томонлама ваъда, унинг бажарилиши мажбурий бўлса ҳам, жоиз ҳисобланади...


давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐https://islommoliyasi.uz/uz/8036-2/

☪️ @IslomMoliyasi канали


Ассалому алайкум!
Биз кўпинча тирикчилик билан овора бўлиб фарзандларимиз нима билан шуғулланаётганлигига етарли даражада эътибор қилмаймиз. Энг қизиғи биз асосан ўша фарзандлар учун ҳаракат қиламиз, лекин уларни нима билан яшаётганлигига қизиқмаймиз. Ваҳоланки, бугунги фан-техника тараққиёти ва глобаллашув жуда катта имкониятлар билан бирга жуда катта хавф-хатарлар эшикларини очиб бермоқда. Бундай шароитда нафақат ёшлар, балки ўзимиз ҳам турли қармоқларга илиниб қолишимиз осон. Куни кеча қайсидир давлатда ёш болаларни Roblox ўйин платформаси орқали қиморга жалб қилишни йўлга қўйган гуруҳ фош этилгани ҳақида ўқиб қолдим. Демак, ташқи кўринишидан хавфсиз бўлган турли онлайн ўйинлар орқали болаларни қиморга жалб қилиш мумкин экан. Албатта, бу жуда пухта ўйланган тузоқ, чунки бошланишига пулсиз, виртуал совғалар кўринишидаги қимор ўйинига қизиқтириб олиб кирилган бола кейинчалик пуллик қиморга ўтириб қолиши анча осон. Шу орқали шундай тузоқлар ташкилотчилари ўзларига янги мижозлар етиштиришади. Қимор бу гиёҳванд модда каби ўзига ўргатади ва тез муддатда инсонни ўзига қарам қилиб қўяди (онги шаклланмаган ёш болаларни гапирмасак ҳам бўлади). Қиморга муккасидан кетганлар ҳақида кўп ўқиганмиз, улардаги қарамлик шу даражадаки, улар нафақат ўзларининг бор йўғини, балки ўз яқинлари маблағларини ҳам қиморга тикиб юборишади. Улар доим, "мана шу ўйинда ютиб оламан ва бундан олдин ютқазганларимни ҳаммасини чиқариб оламан, шундан кейин бошқа ўйнамайман", деган хом ҳаёл билан яшашади.

Аллоҳ таоло «Моида» сурасида шундай огоҳлантиради:
«Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз» (90-оят).

Муаммо юзасидан тавсиялар:
1. Фарзандларимиз (укаларимиз ёки жиянларимиз) нима билан шуғулланаётганлигига эътибор билан қарашимиз, уларни назорат қилишимиз шарт. Агар биз ўзимиздан Аллоҳга ибодат қиладиган, бизни дуо қиладиган солиҳ фарзандлар қолдирмоқчи бўлсак, бу бизнинг энг асосий вазифаларимидан бири дейиш мумкин;
2. Фарзандларимизга олиб бераётган телефонлар, компьютерлар, планшетлар, интернетга уланган "ақлли" телевизорларда ҳам назорат тизими ("ота-оналар назорати" деб аталади) ўрнатиш мумкин ва биз шу имкониятдан фойдаланишимиз керак (ўзи аслида улар келтираётган манфаат ва зарарни таққослаб кўриш ва шунга кўра иш қилиш тўғри бўлади);
3. Болаларни фойдали адабиётлар ўқишга ўргатиш керак. Хатто оддий география китоби ҳам агар бола билан бирга картага қараб, муҳокама қилиб ўқилса жуда қизиқарли ва манфаатли бўлади;
4. Фарзандларимизга ибрат бўлишимиз керак. Агар биз ўзимиз телефонга тикилиб ю-тюб/тик-ток/инстаграмда турли бўлмағур нарсаларга тикилиб соатлар вақтимизни ўтказсак, бола ўз ўзидан китоб ўқийдиган ёки бирор манфаатли иш билан шуғулланадиган бўлиб қолмайди (яқинда бир маълумот ўқидим, қисқа видео-рилслар кўриш бора бора уларга боғланиб қолиш/қарамлик келтириб чиқараркан ҳамда хотирани пасайишига олиб борар экан);
5. Биз фойдали иш билан шуғулланаётган бўлсак ҳам, агар биз болаларга ҳар куни муайян муддат вақт ажратмасак, улар ўз ўзидан оиласига, давлатига, жамиятга ва умматга моддий ва маънавий манфаат келтирувчи инсон бўлиб вояга етиши қийин. Ўзбекни гапи билан айтганда "экканимизни ўрамиз".


☪️ @IslomMoliyasi канали


Forward from: Mezon kengashi
📄 Шартномалар ислом молиясининг асоси ҳисобланади. Ислом ҳуқуқида шартномаларнинг табиатига қараб уларга турлича ҳукмлар берилади. Ушбу постда ана шундай битимларнинг энг муҳим бешта тури ҳамда уларга қайси битимлар мисол бўлишини кўриб чиқамиз. Улар қуйидагилар:

1️⃣ Эвазли шартномалар (Exchange Contracts);
2️⃣ Таъминот шартномалари (Security Agreements);
3️⃣ Шерикчилик шартномалари (Partnerships);
4️⃣ Ишончга асосланган шартномалар (Trust Agreements);
5️⃣ Эвазсиз шартномалар (Contracts of Donation).

📗 Манба: Фараз Адам саҳифаси

💬 @mezonkengashi
📹 https://www.instagram.com/mezonkengashi
🌐  https://mezonkengashi.uz
📞  +998507007799
💬 @Mezon_adm

2k 0 23 1 10

#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI Шаръий меъёри №1: «Валюталар савдоси» (3-қисм)

2/7 Валюталар савдосида вакиллик

2/7/1 Валюта олди-сотди шартномасини тузиш учун бошқа шахсни вакил қилиш ҳамда унга валютани қабз қилиш ва топшириш ваколатини бериш мумкин...


давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐https://islommoliyasi.uz/uz/8024-2/

☪️ @IslomMoliyasi канали


#қисқа_савол_жавоблар

ҲАРОМДАН ПУЛ ТОПГАН КИШИ БИЛАН ШЕРИК БЎЛИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ: Қимор ўйнайдиган одам билан савдода шерикман. Унинг гуноҳи менга ҳам гуноҳ бўлиб ёзиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволингизнинг жавоби бироз тафсилотга эга. Агар тижоратдаги шеригингизнинг топган барча моли қимор ёки судхўрлик каби ҳаромдан топилгани аниқ бўлса, у билан иқтисодий муомалотларда шерикчилик қилмаслигингиз керак бўлади.

Агар шеригингизнинг ҳаромдан ҳам, ҳалолдан ҳам топган пули бўлсаю, даромадининг кўп қисми ҳалол томонидан бўлса, у билан шерикчилик қилишга кўпчилик уламолар рухсат беришган. Лекин у билан муомала қилиш ҳаром бўлмасада, макруҳ бўлиши таъкидланган. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Аллома Ҳамавий айтадилар:

معاملة من أكثر ماله حرام ولم يتحقق المأخوذ من ماله عين الحرام فلا تحرم مبايعته؛ لإمكان الحلال وعدم التحريم، ولكن يكره خوفًا من الوقوع في الحرام، كذا في "فتح القدير"

яъни: “Топган молининг аксари ҳаром бўлган, молидан олинган қисми айнан ҳаромдан экани маълум бўлмаган киши билан муомала қилиш ҳаром бўлмайди. Чунки унинг (сарфлаган моли) ҳаромдан эмас, ҳалолдан бўлиши эҳтимоли бор. Лекин ҳаромга тушиб қолиш хавфи борлиги учун макруҳ бўлади. “Фатҳул-Қодир”да ҳам шундай” (“Ғомзу уюнил басоир” китоби, 1-жуз, 192-бет)

Агар шеригингизнинг ҳалол ва ҳаром маблағи аралаш бўлиб, қайси томони устун экани маълум бўлмаса, бунда ҳам у билан шерикчиликни давом эттиришингиз жоиз бўлмайди. Чунки бунда шубҳа бор. Агар қаттиқ ҳожат бўлмаса, ундан сақланишингиз тавсия этилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида:

إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ، وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ

“Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап” деганлар. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


Ассалому алайкум!

Инсон капитали (салоҳияти)нинг энг асосий қисми (компоненти) бўлган илмга доир оятларни яна бир бор эслатиб ўтишга қарор қилдик, зеро эслатма ва қайтаришлар олаётган билимларимизни мустаҳкамланишига ёрдам беради.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур»
(Мужодала сураси, 11-оят)

«Айтинг: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!»
(Зумар сураси, 9-оят)

«Уларга (кофирларга) ишонадиган қавм учун ҳидоят ва раҳмат (манбаи) сифатида Ўзимиз муфассал баён қилган Китоб (Қуръон)ни илмий асосда келтирдик»
(Аъроф сураси, 52-оят)

«Йўқ, у (Қуръон) илм берилган зотларнинг дилларида (ёд бўлгувчи) аниқ-равшан оятлардир»
(Анкабут сураси, 49-оят)

«(У) инсонни яратди. Унга баённи (нутқни) таълим берди»
(Раҳмон сураси, 3-4 оятлар).

Аллоҳ таоло ушбу оятларда илмни неъмат ўлароқ зикр қилмоқда.


#қисқа_савол_жавоблар

ПУЛДАН ҚАНЧАДИР МИҚДОРИНИ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Мен Бухоро вилоятиданман. Устачилик қиламан. Хонадон эгасига ёғоч маҳсулоти керак ва ёғоч Тошкентда арзон экан. Хонадон эгасидан пулни олиб Тошкентдан келтириб берсам ва ўша пулдан қанчадир миқдорини олсам бўладими? Ёғоч хонадон эгасига арзонга тушади ва мен ҳам пул ишлаб оламан.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ва сиз кабилар шариат қоидасига кўра вакил ҳисобланасизлар. Вакил инсон унга иш буюрганнинг номидан иш кўради. Масалан, ёғоч маҳсулоти бозорда 100 минг сўм. Уй эгаси сизга 100 минг сўм берди. Сиз шу пулни олиб бозорга бордингиз. Бозордаги сотувчи ёғочнинг нархидан тушиб бериб, 80 минг сўмга берди. Ортиб қолган 20 минг сўм уй эгасининг, яъни сизни шу ишга вакил қилган инсоннинг ҳақи ҳисобланади.

ولو وهب البائع بعض الثمن عن الوكيل يظهر ذلك في حق الموكل حتى لم يكن للوكيل أن يرجع على الموكل بذلك القدر

“Сотувчи маҳсулот сотиб олишга вакил бўлиб келган кимсага сотиб олган маҳсулотининг нархидан тушиб, қайтиб берган пули уни вакил қилиб юборган инсоннинг ҳақи ҳисобланади. Вакил сотувчи қайтиб берган миқдорни вакил қилиб юборган инсонга бермасдан ушлаб қолишга ҳақи йўқ”. (“Фатово ҳиндия” китоби).

Сиз хонадон эгаси билан барчасини батафсил гаплашиб олсангиз бўлади. Агар хонадон эгаси сотувчи қайтиб берадиган пуллар сизники бўлади, қанча арзон олсангиз, ортиб қолган пул сизга каби розилик билдирса, қайтим пулни олсангиз бўлади. Аммо бундай ҳолатлар алдов, ғирромликдан холи бўлиши шарт. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази


#мақола

Инсон капитали ва унинг аҳамияти

«Инсон капитали» — ишчи-ходимнинг билими, тажрибаси, кўникмалари, руҳий/маънавий, ақлий, жисмоний ҳолати ва бошқа шахсий фазилатлари йиғиндисининг иқтисодий қийматини англатади.

Инсон билим олишга, тажриба орттиришга, малака оширишга, кўникмаларини шакллантиришга, руҳий/маънавий ва жисмоний ҳолатини яхшилаш ва ривожлантиришга қанча кўп эътибор, вақт ва маблағ сарф қилса унинг иқтисодий қиймати шунча ошади.

🌐 давомини ўқиш

@IslomMoliyasi канали


#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI Шаръий меъёри №1: «Валюталар савдоси» (2-қисм)

Агар маълум қийматдаги валюта маблағларини сотиш (айирбошлаш) бўйича битим тузиладиган бўлса, икки томон ўзаро ажралгунларига қадар барча тўловлар амалга оширилган ва айирбошланаётган валюталар қабз қилинган бўлиши шарт....


давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐https://islommoliyasi.uz/uz/7979/

☪️ @IslomMoliyasi канали


Ислом молияси бўйича халқаро сертификатлаш дастури билан 2 йил олдин шартнома имзолаганимизда "Ўзбекистонда бу соҳада ким ҳам имтиҳон топширарди" деган шубҳа бўлганди. У вақтда қонунчиликда Ислом молияси ҳақида бирор жумла йўқ эди, мутахассислар сони ҳам бармоқ билан санарли эди холос.

Орадан салкам уч йил ўтиб ҳар чоракда бўлиб ўтадиган имтиҳонга номзодлар сони 20 кишидан ошди. Атайлаб йўл босиб Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Татаристон (Россия) давлатларидан Тошкентга келиб имтиҳонларни топширган номзодларимиз бор. Биздаги номзодлар асосан Олий маъҳад устозлари ва битирувчилари, Халқаро ислом академияси устозлари ва битирувчилари, Assoodiq Consult, Mezon Kengashi уламолари ва ходимлари, баъзи мустақил ўрганувчилардан иборат.

Марказий банк Ўзбекистонда Ислом молияси бўйича тўлақонли қонун қабул қилинмаслига сабаблардан бири мутахассислар етишмаслиги дея эътироф этиб келган. Айтишим мумкинки, ҳозирги кунда халқаро сертификациядан ўтган малакали мутахассислар сони бўйича минтақада етакчига айландик. 2025 йилги имтиҳонларга рўйхатдан ўтган янги номзодлар бор. Қонун бўлмаса-да, Ўзбекистонда ички потенциал ошиб бормоқда. Тадбиркорлар орасида ҳам тижоратда Ислом молияси талабларини ўрганаётганлар, амал қилаётганлар улуши ортиб бормоқда. Банкларда ҳам қизиқиш юқори.

2025 йил Ўзбекистонда Ислом молияси бўйича катта қадамлар ташлаш, имкониятлар йили бўлиши учун барча асослар бор. Ислом банклари тўғрисида ва Ислом қимматли қоғозлари тўғрисидаги икки қонун лойиҳаси тайёрлаб қўйилган, Суғурта фаолияти ва Вақф тўғрисидаги қонун лойиҳаларини тайёрлаш масаласи муҳокамада бўлиб турибди. Халқаро сертификациядан ўтган мутахассислар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Шариат стандартларининг ўзбек тилига таржимаси якунланиш арафасида.

Аллоҳ муваффақ қилса, тадбиркорлар ва халқимизнинг бу соҳага талаби қондирилиб, сиёсий ирода кўрсатилса, қонунлар қабул қилинса Ислом молияси соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётига ва молиясига қувват бўлувчи асосий омиллардан бирига айланади.

✈️ @IslomMoliyasi

✈️ @AAOIFI_Uzbekistan


#қисқа_савол_жавоблар

МАСЖИДДА ТЕЛЕФОНИМНИ ҚУВВАТЛАБ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Масжидга борганимда намоз ўқиб бўлгунимча телефонимни зарядка қилиб олсам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, ундай қилманг. “Фатово Ҳиндия” китобида шундай дейилган:

ولا يحمل الرجل سراج المسجد الي بيته

“Киши масжиднинг чироғини уйига олиб кетмайди” (Фатово Ҳиндия,1 жилд, 110 бет).

Мобода бир киши шундай қилган бўлса, фойдаланилган электр пулини (таҳминан бўлса ҳам) масжид ҳисобига қайтаради.

و تجب القيمة في القيمي يوم غصبه اجماعا

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

“Ислом молияси”дан изоҳ: аслида, бу савол-жавобда кўтарилган масала фақат масжидга тегишли, деб тушунмаслигимиз керак. Аэропорт, вакзал, самолёт, поезд, бекат ёки кутубхоналарнинг фойдаланиш омматан рухсат берилган, махсус шу учун ташкил қилинган жойларида электрдан фойдаланиш мумкин бўлади, лекин, бундай рухсат бўлмаган жойларда электрдан фойдаланиш мумкин эмас. Бошқаларнинг (улар юридик ёки жисмоний шахслар бўлиши мумкин) электр тармоғидан уларнинг рухсатисиз фойдаланиш уларнинг ҳақига ҳиёнат қилиш/мулкига тажовуз қилиш ҳисобланади. Агар фойдаланишга эҳтиёж туғилса, у ҳолда эгаларидан рухсат олиб фойдаланиш ёки билиб-билмай фойдаланиб қўйилса, ҳақини адо этиш керак бўлади.

@IslomMoliyasi канали

4.5k 0 68 18 30

#табассум

Қўшиқчи ва спортчиларнинг даромадига қараб, мактабдаги энг асосий фанлар – мусиқа ва жисмоний тарбия эканлигини тушунасан одам.


ЯНА БИР БОР ЭҲТИКОР ҲАҚИДА

CАВОЛ: Мен тойсомон (пресс сомон)ни мавсум пайтида арзон нархда олиб, кейин қимматга сотсам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу савол эҳтикор масаласига оид савол. Ушбу масалага оид саволлар кўп бўлгани учун жавобга кенгроқ тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. Хадиси шарифларда эҳтикор хато ва лаънатга дучор қилувчи иш эканлиги таъкидланади. Эҳтикор ўзи нима? Эҳтикор луғатда бир нарсани қиммат бўлиши учун ушлаб туришга айтилади. Шариат истелоҳида эса инсонлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиш ва қимматлагунча ушлаб туришдир (Раддул муҳтор). Аксар фуқаҳолар эҳтикор озуқаларда бўлишини айтадилар. Эҳтикор ҳаром бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Бу хусусда Ибн Қудома шундай дейди: "Учта шарт топилса эҳтикор ҳаром ҳисобланади.

Биринчи шарт сотиб олиш. Яъни ўзи яшаётган шаҳар ёки қишлоқдан сотиб олиш. Агар бошқа узоқ шаҳарлардан олиб келса ёки ўзи етиштирган нарсани сақлаб қўйса эҳтикор ҳисобланмайди.

Иккинчи шарт сотиб олинган нарса озуқа бўлиши керак. Озуқа бўлмаган нарсалар, масалан кийим-кечаклар ёки асосий озуқа бўлмаган нарсалар, масалан ширинликлар, асал каби нонхуруш учун ишлатиладиган нарсаларда эҳтикор юзага келмайди.

Учинчи шарт аҳолига зарар бўлиши. Бу икки ҳолатда юзага келади. Биринчиси кичкина шаҳар ёки қишлоқларда. Лекин катта ва кенг шаҳарларда эҳтикор ҳаром бўлмайди. Чунки уларда маълум миқдордаги нарсани сотиб олиш аҳолининг турмушига таъсир этмайди. Иккинчиси танглик ва қимматчилик ҳолатида шаҳарга кириб келган карвонни савдогарлар кутиб олиб сотиб олсалар. Лекин арзончилик вақтда сотиб олиб қўйиш ҳаром ҳисобланмайди. (Муғний, баъзи ўзгаришлар билан).

Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, танглик ва қаҳатчилик бўлмаган ҳолатларда ва одамларга зарар бўлмайдиган вақтларда сомонни ёки умуман бошқа маҳсулотларни, масалан, дон маҳсулотлари, мева ва сабзовотни олиб сақлаш ва кейин қимматга сотиш жоиздир. Шунингдек, бошқа узоқ юртлардан олиб келиб ёки ўзи етиштирган маҳсулотларни сақлаб қўйиш шариатда жоиздир. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази


Forward from: Mezon kengashi
Жаҳон ислом молияси саноати ҳажми 5 трлн АҚШ долларига яқинлашди

Ислом тараққиёт банки гуруҳи таркибига кирувчи Хусусий тармоқни ривожлантириш ислом корпорацияси (ICD) ва Лондон фонд биржаси гуруҳи (LSEG) жаҳонда ислом молияси ривожланишига оид ўзининг йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра жаҳон ислом молияси активлар ҳажми 2023 йилда 4,9 трлн АҚШ долларига етган ҳамда ўтган йилга нисбатан 11% га ўсиш қайд этилган.

Соҳалар бўйича олганда ислом банкчилиги активлар қиймати 3,5 трлн АҚШ долларига (умумий активларнинг 73%и), сукук активлар қиймати 863 млрд АҚШ долларига (18%) етган. Активларнинг қолган қисми исломий фондлар (5%), такофул (2%) ва бошқа ислом молия институтлари (3%) ҳиссасига тўғри келади.

Ундан ташқари ҳисоботда Ислом молияси ривожланиш кўрсаткичлари (IFDI) бўйича давлатлар рейтинглари ҳам эълон қилинган. Ушбу кўрсаткичлар молиявий фаолият, бошқарув, барқарорлик, билим ва хабардорлик каби йўналишларни қамраб олган бўлиб, 2023 йилги рейтингда Малайзия 1-ўринни олган. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса мос равишда Саудия Арабистони ва БАА давлатлари эгаллаган.

Ушбу ҳисобот ҳар йили эълон қилиниб, унда кейинг беш йил учун ислом молияси активлар ҳажми прогноз ҳам қилинади. Бу йилги ҳисоботга кўра бутунжаҳон ислом молияси саноати активлар ҳажми 2028 йилга бориб 7,5 трлн АҚШ долларидан ошиши башорат қилинган.

Ҳисобот билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин:
https://api.zawya.atexcloud.io/file-delivery-service/version/c:NzcxZTc0YTktN2JkYy00:NDk2OGMyY2MtNDEzZC00/IFDI_Report_LSEG_2024_AW_LR_v2.pdf

💬 @mezonkengashi
📹 https://www.instagram.com/mezonkengashi
🌐  https://mezonkengashi.uz
📞  +998507007799
💬 @Mezon_adm


#тафаккур

Пул ва вақт ҳақидаги ўйлар

Бизда неча пул борлигини биламиз, аммо қанча вақт борлигини билмаймиз.

Вақт — бу энг қимматли манба.
У қайта тикланмайди, қайтмайди, лекин биз кўпинча уни бекор сарф қиламиз.

Асосий савол: ўз вақтингизни қандай тасарруф қиляпсиз?
Сиз уни исроф қиляпсизми ёки ўзингиз ва бошқалар учун манфаатли ишларга сарф қиляпсизми?

Ёдингизда бўлсин, вақт шундай нарсаки, у кетади, лекин ҳеч қачон қайтмайди.


#қисқа_савол_жавоблар

​​
ПАРРАНДАЛАР ОЗУҚАСИ УЧУН ҚОН СОТИШ

CАВОЛ: Ҳайвонларнинг қонини паррандаларга озуқа сифатида сотса ёки сотиб олса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қон каби нажосат ҳисоблаган нарсалар шариат қоидаларига кўра мол ҳисобланмайди ва уларни сотиш ёки сотиб олиш жоиз эмас. Чунки савдонинг шартларидан бири сотилаётган нарса шаръий нуқтаи назардан мол (товар) бўлиши/ҳисобланиши шарт. Қон, ўлимтик каби нарсалар эса Қуръони каримда ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 3-оятида бундай деган:
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ
Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган ... ҳайвонлар ҳаром қилинди”.

Шариатда истеъмоли тақиқланган нарсанинг савдоси ҳам тақиқланади.

Бу ҳақда “Ал-Важийз” китобида бундай дейилган:
كل شيء كره أكله والإنتفاع به على وجه من الوجوه فشراؤه وبيعه مكروه، وكل شيء لا بأس بالانتفاع به فلا بأس ببيعه
“Қайсидир жиҳатдан ейиш ва фойдаланиш мумкин бўлмаган нарсанинг сотиш ҳам, сотиб олиш ҳам мумкин эмас. Фойдаланиш мумкин бўлган нарсанинг савдоси жоиздир”.

Қолаверса, ҳайвонларга нажосатни озуқа сифатидан бериш дуруст эмас.

Юқоридаги масалада қон деганда ҳайвонни сўйганда бўғзидан отилиб чиққан қон тушунилади. Лекин ҳайвон қонни ўзи топиб еса, бу билан унинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази


#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI Шаръий меъёри №1: «Валюталар савдоси» (1-қисм)

Ушбу меъёрнинг мақсади валюталар савдосига оид Шариат ҳукмлари, қоидалари ва кўрсатмалари, валюта савдосида жоиз ва ножоиз амалиётлар ҳамда Ислом молия муассасалари томонидан қўлланиладиган баъзи амалиётларни баён этишдан иборат...

давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐https://islommoliyasi.uz/uz/7967/

☪️ @IslomMoliyasi канали

20 last posts shown.