#мулоҳаза
Турли тиллардан ўзбек тилига таржима қилинган ислом иқтисодиёти ва молияси, тадбиркорлик (бизнес) ва бошқа диний мавзулардаги китобларни кўриб, шундай китобларни тайёрлаётган олимлар, олимликка даъвогарлар, тадқиқотчилар ва бошқа ҳаваскор таржимонлар билан ўзим муҳим деб ҳисоблаган бир фикрни ўртоқлашмоқчиман (агар сизларнинг шунақа китоб тайёрлаётганлар ёки тайёрлаш/ёзиш мақсадида юрган таниш билишинглар бўлса, бу фикрни уларга етказиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди деб ўйлайман).
Хуллас, ёзилаётган ва айниқса таржима қилинаётган баъзи китобларнинг савияси талабга жавоб бермаса, бошқалари оддий ўқувчига тушунарли эмас, чунки муаллиф бу ҳақда умуман ўйламаган бўлади. Ваҳоланки, ўша китобларнинг аксарияти мутахассислар учун эмас, балки оддий ўқувчилар учун мўлжалланган (яъни оммабоп) аслида. Бу эса оддий ўқувчиларни ўша китоб (ёки мақола)ни ўқишдан қайтаради, чунки аксарият инсонлар ўзлари тушунмаётган нарсаларни ўқишмайди. Натижада одамлар, хусусан ёшлар манфаатли билим олиш имкониятидан маҳрум бўлишади (ўзи шундоқ ҳам кўпчилигимиз “тик-ток”чи бўлиб кетяпмиз).
❗️Демак, агар сиз оммабоп китоб ёки мақола тайёрлаётган бўлсангиз, у ҳолда ўша китоб / мақолани тайёрлаб бўлганингиздан кейин:
1. ўзингиз овоз чиқариб ўқиб чиқинг. Биринчи хато/камчиликлар ва турли ғализликлар шу жараённи ўзида чиқиб келади;
2. яқинларингиздан ёзган нарсангизни овоз чиқариб ўқиб беришларини илтимос қилинг, чунки ташқаридан эшитилганда ҳам бир қанча хато ва камчиликлар аниқланади;
3. шу соҳани бироз бўлса ҳам тушунадиган шогирдлар, шу соҳада таҳсил олаётган талабалар, оддий таниш-билишларга беринг ва имкон бўлса ўзингизни олдингизда (чунки сиз кетгандан кейин улар ўз юмушлари билан чалғиб кетишлари мумкин) ўқиб фикр билдиришларини, хусусан китобнинг/мақоланинг моҳияти нима эканлигини (яъни уларнинг тушунчасини), қайси жумлалар ёки сўзлар тушунарсиз эканлигини айтишларини илтимос қилинг. Шу босқичда сиз ўзингиз кутмаган жавобларни олишингиз, кўрмасдан ўтказиб юборган хато ва камчиликларни аниқлашингиз мумкин;
4. устозларга беринг ва уларни фикрини олинг;
5. муҳаррир ва мусаҳҳиҳга (корректор)га топширинг.
Китоб ёки мақола тайёрлашдан мақсад шуҳрат/машҳурликка эришиш эмас, балки манфаатли илм ва маълумотларни одамларга уларга тушунарли шаклда етказиш ва шу орқали савобга эришиш бўлиши керак. Валлоҳу аълам.
Жаҳонгир Имамназаров
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
✅@IslomMoliyasi канали