⚡️2028 ЙИЛГАЧА ҚҚС ВА ФОЙДА СОЛИҒИ ОШИРИЛМАЙДИ
«Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.
☑️Фармонга кўра:
▪️қўшилган қиймат солиғи(ҚҚС) ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январга қадар оширилмайди;
☑️2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, поябзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва қуйидагиларга жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ва ўз ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди:
▪️жами ходимлар сонининг камида 15 фоизи Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларидан ташкил топганда;
▪️ҳар ойда ҳар бир ходимга иш хақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
▪️солиқ даврида тикув-трикотаж, поябзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этганда.
☑️2025 йил 1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилди.
👉 @bankirkundaligi 👈