🇺🇿Банкир кундалиги


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr

Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


⚡️Эртага, 2025 йил 25 март куни соат 17:00да сўровнома якунланишини эслатиб ўтамиз.

Айни пайтда, энг кўп овоз Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида. Энг кам овоз эса, Қорақалпоғистон, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида.

Айримларда вилоятдаги банкирлар сонидан ҳам кам овоз тўпланган.

👉 @bankirkundaligi 👈


ТОМОРҚА ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН БИР ҚАНЧА ТУРДАГИ СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИТИЛИШИ БЕЛГИЛАНДИ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 19 мартда 89-сонли буйруғи тасдиқланиб, унга кўра, "Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (жамғарма) ҳисобидан молиявий ёрдамлар ажратишнинг вақтинчалик тартиби" тасдиқланган.

(Президентимизнинг ПФ-22-сонли фармонида Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда бу борада низомни тасдиқлаши белгиланган. Вазирлар Маҳкамаси ушбу Низомни очиқ манбаларда эълон қилгани ҳақида ахборотга эга эмасмиз)

☑️Ушбу вақтинчалик тартибга кўра,

▪️Энг намунали ва инновацион лойиҳа учун базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грант ажратиш тартиби;

(2025 йилда 100 та, кейинги йилларда 500 тагача рўйҳатни Кенгаш тасдиқлайди. Рўйҳат маҳалла еттилиги хатлови асосида шакллантирилади)

▪️Маҳалла хонадонларида намунали аҳоли томорқасини яратиб бериш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратиш тартиби;

(Маҳаллада битта хонадон танлаб олиниб, томорқаси намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантирилади. Жамғарма томорқани намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш мақсадида сарфланадиган маблағларни "Камбағаллик ва бандлик соҳасида лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда тўловларни амалга оширади. Шундай ваколати борми Вазирликни!)

▪️Деҳқон хўжалигининг ерларида намунавий ўқув-тажриба ер майдонларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш тартиби;

(Деҳқон хўжаликлари ерлари намунавий ўқув-тажриба ер майдонига айлантирилади. Жамғарма деҳқон хўжаликлари ерларини намунавий ўқув-тажриба ер майдонига айлантириш мақсадида сарфланадиган маблағларни "Камбағаллик ва бандлик соҳасида лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда тўловларни амалга оширади. Шундай ваколати борми Вазирликни!)

▪️Уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида ҳар бир курс учун субсидия ажратиш тартиби;

(Маҳалла еттилиги юқори даромад олаётган уста деҳқонларга ҳар бир ўқув курсда камида 15 нафар тингловчиларни жамлаб ўқув курсларини ташкиллайди. Бунинг учун БҲМнинг 15 баравари миқдорида субсидия ажратилади. Маблағ уста-деҳқоннинг пластик картасига ўтказиб берилади)

▪️Камбағал оила хонадони кўча ва ички томорқасини узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби;

(Маҳалла еттилиги талабгорлар рўйҳатини шакллантиради ва БҲМнинг 20 баравари миқдорида субсидия тўланади. Маблағ узумчилик ўрнатиб берувчи ташкилот ва камбағал оила аъзоси ўртасида шартномага асосан ўша ташкилотга ўтказиб берилади)

▪️Маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста-деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратиш тартиби;

(300 тадан кам хонадони бўлган маҳаллаларнинг 50 фоизи учун 50 млн сўм, 300 тадан 500 тагача бўлса 75 млн сўм, 500 та ортиқ бўлганда 100 млн сўмгача субсидия ажратилади. Маблағ уста-деҳқоннинг пластик картасига ўтказиб берилади)

▪️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун кредит ажратиш тартиби;

(Ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилинади, маҳалла еттилиги коллегиал қарор қабул қилади. Тегишли тижорат банки 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга асосий ставкадан 4 фоизлик пункт юқори ставкада БҲМнинг 2500 бараваригача кредит ажратади.)

▪️Аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни лизинг (молиявий ижара)га бериш тартиблари белгиланди.

(Ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилинади, Маҳалла еттилиги коллегиал қарор қабул қилади. "Камбағаллик ва бандлик соҳасида лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖ 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти асосида асосий ставкадан 4 фоиз юқори ставкада БҲМнинг 1000 бараваригача лизинг ажратилади)

👉 @bankirkundaligi 👈


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тузилмасида "Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси" ва "Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини мувофиқлаштириш бўлими" ташкил этилди.

Ўша гап...

👉 @bankirkundaligi 👈


#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ТАШҚИ КЎРИНИШИГА ҚАРАБ МУОМАЛА ҚИЛИШДИ

Мени исмим У.Р.М., Фарғона вилояти, Қўқон шахариданман. Сизга 20 март куни Капиталбанк Қўқон филиалида бўган жуда бир кўнгилсиз холатни ёзмоқчиман.

2025 йил 20 март (иш) куни соат 14:10 атрофи Капиталбанк Қўқон филиалига 2 та 50 грамлик қуйма тилло олиш учун бордим. Наврўзга онам билан аёлимга совға қиламан деб. Сал кам 9 ойдан бери пластик картамга пул йиғиб юргандим.

2-кассадаги кассир манга "Тиллони картага сотмаймиз, пулингизни банкоматдан нақдлаштириб келинг" - деди. "1% хизмат ҳақи йўқотаманку" - десам, "Йўқ услуга олмайди" деди.

Чиқиб 100 000 сўм ечиб кўрсам 1% оляпти, кейин бошқа банкоматларгаям бордим, барибир хизмат ҳақи оларкан.

"Э нима бўса бўлди, онам билан аёлимга совғаку" - деб 1%га ечиб, пулни кўтариб банкка борсам соат "17 бўлиб қолди, энди сота олмаймиз" - дедида.

Бошқарувчи ўринбосарини олдига кирганимдан кейин мендан кассир ходима кечирим сўраб "Узр биринчи сафар келганингизда сизни олмайди, шунчаки сўраяпти деб ўйлапман" - деб жавоб берди.

Тўғри, уйда иш қилиб турганлигим сабабли оддий кийимда боргандим, тилло олиш учун костюм шимда бориш шартмаску. 1% банкомат хизматию душанба куни тилло нарҳи яна ошишиям майли, лекин одамни менсимасдан, ташқи кўринишига қараб муомала қилиши жуда дилими оғритди, яқинларимга совға хам ололмадим.

Илтимос шуни ёритиб беринг, бўлмаса бошқаларгаям шунақа қўл учида қарайдиган бўлади булар.

👉 @bankirkundaligi 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МУНОСАБАТ

Каналимизда эълон қилинган ҳолат юзасидан масъуллар ўша кунни ўзида тегишли чора-тадбирларни кўришибди.

👉 @bankirkundaligi 👈


RASMIY DAROMADSIZ 300 MILLION SO‘MGACHA KREDIT! 💵

🔥 Zudlik bilan naqd pul kerak, ammo rasmiy daromadingiz yo‘qmi? ANORBANKda bu muammo emas!

💵 Biz nimani taklif qilamiz?
✅ 300 million so‘mgacha naqd pul
✅ Ortiqcha hujjatlarsiz
✅ Muddat 60 oygacha
✅ O‘sha kunning o‘zida pul qo‘lingizda bo‘ladi

💳 Foiz stavkasi – 43,99%
🏡 Garov – ko‘chmas mulk yoki avtomobil
📌 O‘zini o‘zi band qilganlik sharti asosida!

💨 Ariza qoldiring.

Batafsil ma’lumot.

👉 @bankirkundaligi 👈


Forward from: Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⭐️ Bank ilovasi orqali debet, virtual yoki kobeyjing turidagi kartani bir necha daqiqa ichida oching.

Tezkor, qulay va bank filialiga tashrifsiz — barchasi sizning qulay moliyaviy boshqaruvingiz uchun!


Finlit.uz bilan moliya olamini o‘rganing


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ТОЗАЛИК КУНИ

Пахтачи тумани, Тиббиёт бирлашмасига қўйилган Микрокредитбанк банкоматидаги ҳолат. Видео 2025 йил 19 март - иш куни олинган.

Хабарингиз бор, ҳафтанинг жума кунини каналимизда "Тозалик куни" деб эълон қилганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈


ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАР РЎЙХАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

▪️10 млн 450 мингта овоз берилди.

▪️3,2 трлн сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилди!


Ғолиб бўлган лойиҳалар рўйҳати
👉мана бу ерда.👈

👉 @bankirkundaligi 👈


🌺НАВРЎЗ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

Энг яқин инсоним!

Яшариш ва янгиланиш айёми сизга ва оилангизга, жамоангизга қутлуғ бўлсин. Янаги Наврўзларгача соғ ва саломат бўлинг. Тинчлигимиз ва тотувлигимизга кўз тегмасин, абадий бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈


БУГУН ИШДАН БИР СОАТ ЭРТАРОҚ КЕТИШГА ҲАҚЛИСИЗ

Эртага 21 март – Наврўз умумхалқ байрами.

Меҳнат кодекси, 187-моддасига асосан:

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

👉 @bankirkundaligi 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏦 Туронбанк барча турдаги ипотека кредитларни таклиф қилмоқда!

Уй-жойни таъмирлаш учун:
◦  Фоизи - 25%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - талаб этилмайди
◦  Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Яшил таъмир ипотекаси - уй-жойни таъмирлаш учун:
◦  Фоизи - 23%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - талаб этилмайди
◦  Миқдори - 140 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Файзли маскан ипотекаси (бирламчи ва иккиламчи):
◦  Фоизи - 25%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - 26%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Ипотека(Бирламчи):
◦ Фоизи - 17.5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦ Миқдори - 420 млн сўмгача
👆Расмий даромад манбаига эга фуқаролар учун бошланғич бадал 15 %;
👆Расмий даромадсиз мижозлар учун бошланғич бадал 30 % дан бошланади
Батафсил маълумот

Ипотека (ПФ-26 бирламчи):
◦  Фоизи - 19.5%
◦  Муддати - 20 йил
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Янада осон ипотека (бирламчи ва иккиламчи бозордан):
◦  Фоизи - 26%
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
👆Расмий даромад манбаи талаб этилмайди
Батафсил маълумот

☎️Мурожаат учун: 1220

👉 @bankirkundaligi 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жуда кўп миқдордаги хорижий валютанинг мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

ДХХ ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Навоий” чегара-божхона постида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида мамлакатимиздан қўшни давлат томон ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент туманида яшовчи, 1978 й.т. фуқарога тегишли целлофан пакетда 874 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, у мазкур пул маблағини декларациясиз, божхона назоратидан яшириб, Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу хорижий валюталарни Тошкент шаҳридаги бозорларда савдо қилувчи шахслардан йиғиб, мазкур аёлга берган – пойтахтда истиқомат қилувчи, 1989 й.т. фуқаронинг Тошкент туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, келгусида Қозоғистон Республикасига олиб ўтиш учун тайёрлаб қўйилган 399 минг 170 АҚШ доллари борлиги ҳам аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 1 млн. 273 минг 170 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,182-моддасининг 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

P.S.: 1 млн. 273 минг 170 АҚШ доллари 16,5 млрд сўмга яқин маблағ бўлади.

👉 @bankirkundaligi 👈


АСОСИЙ СТАВКА КЎТАРИЛДИ

Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 20 мартда асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Пресс-релиз.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 24 апрель кунига белгиланган.

👉 @bankirkundaligi 👈


"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЖАРАЁНЛАРИНИНГ 2025 ЙИЛДАГИ 1-МАВСУМИДА ОВОЗ БЕРИШ БУГУН СОАТ 23:59 ДА ЯКУНЛАНАДИ

Ғолиблар рўйхати эртага 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Агар ҳали овоз бермаган бўлсангиз, қандай овоз бериш мумкинлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈


“ТРАСТБАНК” ВА ХАЛҚАРО ИСЛОМ САВДО-МОЛИЯ КОРПОРАЦИЯСИ ЎРТАСИДА 20 МЛН АҚШ ДОЛЛАРЛИК БИТИМ ИМЗОЛАНДИ

Президентимиз раислигида 2024 йил 16 декабрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Қолаверса, ташқи манбалардан 6 млрд доллар жалб қилиши муҳимлиги таъкидланганди.

“Трастбанк” бу борада зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, мижозларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча имкониятлар тақдим этмоқда.

Бугун Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида “Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 20 миллион АҚШ долларлик битим имзоланди.

Унга кўра, банк хизматлари кенгайтирилади, тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожлантирилади. Ушбу маблағлар озиқ-овқат, текстиль, фармацевтика, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа шу каби соҳаларга йўналтирилади. Бунинг натижасида эса нафақат бу тизимлар янада равнақ топади, балки янги иш ўринлари яратилади.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈


Халқ банки хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 1,5 миллиард сўмгача кредит таклиф қилмоқда

Бизнесингизни бошлаш ёки кенгайтиришга маблағ зарурми? Янги иш ўринлари яратиб, фаолиятингизни янада ривожлантиришни истайсизми?

Халқ банкининг "Hamroh" кредити сизга ишончли молиявий таянч бўлади.

Кредит шартлари:
🔵 Муддати: 84 ойгача (айланма маблағлар учун 24 ойгача)
🔵 Имтиёзли даври: 24 ойгача (айланма маблағлар учун 6 ойгача)
🔵 Йиллик фоизи:
🟢 асосий воситалар учун – 20%
🟢айланма маблағлар учун – 21%

🟢 Маблағ миқдори:
➡️ камида 2 та иш ўрни яратадиган лойиҳалар учун – БҲМнинг 1 000 баробаригача
➡️ камида 5 та иш ўрни яратадиган лойиҳалар учун – БҲМнинг 4 000 баробаригача

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈


БАРЧА ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИ БИТТА КЎП ҚАВАТЛИ БИНОГА КЎЧИРИЛАДИ

Бугунги учрашувда юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорларга 10 минг квадрат метргача бўлган давлат объектлари 5 йилга бепул ижарага берилиши белгиланди.

▪️Шу билан бирга, бу борада янги тизим жорий қилинади: 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади. Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.

▪️Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.

Бу йил кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари инфратузилмасига ажратилиши белгиланган 1 триллион сўмга қўшимча 500 миллиард сўм ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈


МАРКАЗИЙ БАНК РАҲБАРЛАРИ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ДОИМИЙ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗАДИ

Бугунги бўлиб ўтаётган учрашувда, Президентимиз Марказий банкнинг Бош бошқармалари бошлиқлари доимий равишда ижтимоий тармоқларда ва телевиденияда тадбиркорлар билан учрашув жойларини эълон қилади ва учрашувлар ўтказиб боради.

Бу йўналишда тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш бўйича алоҳида платформа ишга туширилади.

Энди ушбу раҳбарларни танимайдиганлар ҳам таниб олишади.

👉 @bankirkundaligi 👈


ПРЕЗИДЕНТ СОҲА УЧУН ЯНГИ ТАШАББУСЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИ

Жумладан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича хорижий экспертлар билан катта дастур ишлаб чиқилди. Бунга 2025 йилда барча манбалар ҳисобидан 10 миллиард доллар ажратилади.

"Бу йил кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилади. Бунча катта маблағ илгари ҳеч қачон бўлмаган", - деди давлатимиз раҳбари.

Хусусан, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 22 триллион сўмлик имтиёзли ресурс ажратилади. Шундан 2,5 триллион сўм ёшларга, яна шунчаси аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун йўналтирилади.

Аёл тадбиркорларга
кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2 фоиз арзон бўлади.

"Уй-рўзғор ва фарзанд тарбиясидан ортиб, тадбиркорлик билан одамларни ишли, даромадли қилаётган аёлларимизга ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди", - деди Президент.

Бу йилдан кичик бизнесга 300 миллион сўмгача кредит бериш бошланди. Эндиликда бир йилда йириклашиб, кичик ёки ўрта корхонага айланган тадбиркорларга шуни 150 миллион сўми гаровсиз берилади. Худди шундай, оилавий тадбиркорлик бўйича ҳам 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Мутасаддиларга олдинги кредитидан кечиккан қарзи бўлмаган тадбиркорларга янги имтиёзли кредит олиш имконини яратиш топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

20 last posts shown.