O‘zLiDeP Mirzo Ulug‘bek tuman Kengashi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Боғланиш учун:
Аппарат раҳбари
М.Я.Хандаев тел 90-134-58-82
Ижрочи котиб
А.Ф.Абдусаматов тел 99-894-99-20

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Forward from: Saida Mirziyoyeva
An’anaga ko‘ra, yil yakunida O‘zbekiston Prezidenti Administratsiyasida yurtimizning navqiron va bilimdon o‘g‘il-qizlari bilan uchrashdim.

2023/24-o‘quv yilida bu yoshlar – maktablarimiz o‘quvchilari nufuzli olimpiadalarda ajoyib natijalarga erishdi – 128 ta medal, jumladan, 15 ta oltin, 36 ta kumush va 77 ta bronza medallarini qo‘lga kiritishdi! Ularning ko‘pchiligi asosan kimyo, matematika, fizika va informatika fanlari bo‘yicha ustunlik qilib, e’tirofga sazovor bo‘lishdi. Bu O‘zbekiston tarixidagi rekord ko‘rsatkich bo‘lib, bundan barchamiz cheksiz faxrlanamiz.

Yosh qahramonlarimizni chin qalbimdan tabriklayman, bildirilgan ishonch va qo‘llab-quvvatlash uchun esa ustozlar hamda ota-onalarga minnatdorlik izhor etaman. Bu muvaffaqiyat g‘alabalarga to‘la katta yo‘lning boshlanishi bo‘lsin. O‘zbekiston kelajagi yoshlar qo‘lida!


По сложившейся традиции в конце года я встретилась в Администрации Президента Узбекистана с юными умниками и умницами страны.

В 2023/24 учебном году наши ребята достигли невероятных результатов на престижных олимпиадах, завоевав 128 медалей, включая 15 золотых, 36 серебряных и 77 бронзовых!
Многие из них были лучшими по химии, математике, физике и информатике. Это рекордный показатель в истории Узбекистана, которым мы все гордимся.

Сердечно поздравляю наших героев и благодарю учителей и родителей за их вклад, веру и поддержку. Пусть этот успех станет лишь началом большого пути. За молодёжью —   будущее Узбекистана!


Talabalar uchun qishki ta’til 25-dekabrdan boshlanadi

Barcha oliy taʼlim tashkilotlari talabalari, texnikum, kollej, kasb-hunar maktabi va akademik litseylar oʻquvchilariga joriy oʻquv yili uchun beriladigan qishki taʼtil 2024-yilning 25-dekabridan 2025-yilning 7-yanvariga qadar (shu kuni ham) davom etadi.


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
❗️ Қонунчиликка кўра, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

✔️ Бунда, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш қуйидагича миқдорида жарима солишга сабаб бўлади:

➖фуқароларга БҲМнинг 70 баравари (26 млн 250 минг сўм);
➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 80 баравари (30 млн сўм).

🟠 Шунингдек, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача (112 млн 500 минг сўмдан 225 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️ Аммо, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Сув хўжалиги вазирлигида соҳавий ва ҳудудий фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда, барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, ҳукумат ва унинг аъзолари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганлигини таъкидлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Равшан Мамутов жамоатчилик назоратини кучайтириш, давлат органлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш, қонунчилик фаолиятида фуқаролик жамияти институти вакилларининг иштироки ҳақида сўз юритди.

Очиқ мулоқот вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан ташкил этилди.

Сув хўжалиги вазири иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарди, фуқаролик жамияти институти вакилларининг таклиф-мулоҳазалари тингланди.

Батафсил


Xalq deputatlari Mirzo Ulug‘bek tumani Kengashining
to‘rtinchi sessiyasi
KUN TARTIBI


Mirzo Ulug‘bek tumanining 2025-yilgi mahalliy budjetini tasdiqlash to‘g‘risida.

Mirzo Ulug‘bek tumani mahalliy budjetining
2024-yilda shakllangan qo‘shimcha manbalarini xarajatlarga yo‘naltirish haqida.
🚀 Telegram    🔵Facebook
📷 Instagram 🎬 YouTube


🔰 Фармонга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

➖молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорларни белгилаш мезонларини такомиллаштириш;


янгидан ташкил қилинган тадбиркорларнинг ривожланишини баҳолаш
кўрсаткичларини мақбуллаштириш;


“BBB” тоифадаги тадбиркорларга товарларни импорт қилишда ва товарларни
(хизматларни)
реализация қилишда тўланадиган
ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш
тартибини татбиқ этиш;


маҳаллий пиво маҳсулотларини реализация қилиш фаолиятини ваколатли органни
хабардор қилиш тартибида
амалга ошириш.


📝 Бунда Президент фармонига киритилган қўшимчага кўра, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатишда:

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан
бир йил муддатга ҳаракатсиз режимга
ўтказилади;


ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналар фаолияти бир йил давомида тикланмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган уларни
Тадбиркорларнинг ягона давлат реестридан чиқаради”.


🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Юлдошев Набижон Пиримович ташаббуси билан 5-Подшобоғ округи ҳудудидаги “Подшобоғ” ва “Олмачи” маҳаллаларида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Тадбирда тажрибали шифокорлар жалб қилиниб, аҳолига чуқурлаштирилган диагностика ва маслаҳатлар берилди. 
Мазкур ташаббус депутатнинг аҳолига бўлган юксак эътибори масъулиятининг ёрқин ифодаси бўлиб, фуқаролар ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди. Ушбу эзгу иш жамиятда ижтимоий бирдамлик ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади.

7 last posts shown.