#Янги қисса
Тақдир йўлларида
3 қисм.
Дилфуза овқатланиб олганидан кейин қорни тўйиб,хаёли бироз жойига келганини ҳис қилди.Денис эса унга эътибор бермагандай гоҳо кўчага қарар,гоҳо кафега кириб-чиқиб юрганларни кузатар эди.
–Раҳмат сенга,-деди Дилфуза.Унинг аҳволи яхшилангани юзларига қизил югурганидан ҳам билиниб турарди.
–Раҳматни қўятур.Сенга нима бўлди,ўзи Дилфуза?Нега бирданига ўзингни ўлдириш фикрига келдинг?
–Бирданига эмас…-Хўрсинди қиз.-Сен мени нималарга дучор бўлганимни билмайсан-да.Қандай гуноҳ қилганимни,бу аслида гуноҳ ҳам эмас,иснодлигини тушунмайсан-да!
–Иснод нима деганини ҳақиқатан тушунмайман,-деди Денис.-Аммо гуноҳ нималигини биламан.
–Мен…уят иш қилиб қўйганман,Денис!Бу ишнинг оқибатида ҳомиладор бўлиб қолдим!
–Нима?-Дениснинг юзи оппоқ оқариб кетди.-Ҳали шу сабаб ўзингни ўлдирмоқчи бўлдингми?
–Ҳа!Чунки борадиган жойим йўқ!Боламни отаси тан олмаяпти,мени институтдан ҳомиладорлигим сабаб «ахлоқсиз» деб ҳайдашди.Энди ётоқхонага ҳам қайтиб боролмайман!
Дилфуза шу сўзларни айтди-да,баралла йиғлаб юборди.Денис гангиб қолган,кафеда овқатланиб ўтирган одамларнинг нигоҳлари эса уларга қадалган эди.
Денис нима дейишини,нима қилишини билмай қолди.Кейин бирдан жойидан турди-да,Дилфузанинг қўлидан ушлаб,кафедан олиб чиқиб кетди.
–Бўлди,йиғлама.Унда ҳозир бир иш қиламиз.Кун ҳам анча кеч бўлиб қолди.Сенга яшаб туришинг учун жой керак бўлади.Аввал шуни ҳал қилишимиз керак.
Дилфуза нима дейишини билмади.
–Кечир,Денис.Мен сени бошингга саратонда ёққан қор бўлдим,-деди бироздан кейин қиз.
–Саратон иссиқ пайтми?Қўй,иссиқда қор ёғмасин,-кулиб юборди Денис.-Ўзи эрта-индин куз тугаб,совуқ кунлар бошланади.
Дилфуза ҳам беихтиёр жилмайди.Денис рус миллатига мансуб бўлгани сабаб ўзбек тилини аъло даражада гаплашса-да,мақол ва ибораларни керакли даражада тушунмаслигини Дилфуза англаб турарди.
–Кетдик,юр,-деди Денис йўл бошлар экан.-Сенга бошпана излашимиз керак.
Дилфуза унга эргашмоқчи бўлди-ю,бирдан тўхтади.Нимага бу йигитча унга ёрдам бермоқчи бўляпти экан?Ёки буниям нияти бузуқ бўлса-чи?
–Юрмайсанми?-деди унинг тўхтаб қолганига ҳайрон бўлган Денис.-Қара,қуёш ҳам ботиб кетди.Кўчада ётмайсан-ку.
–Мени қаерга олиб бормоқчисан,ўзи?Кейин нимага менга ёрдам бермоқчисан?
–Сенга мен ёрдам бермасам,ким ёрдам беради?Ахир ўзинг айтдинг,мени ётоқхонадан ҳайдашди деб.Яна тем более ҳомиладорсан,-деди Денис.-Сени шу ерда,кўчада ташлаб кетолмайман-ку.
–Қаерга олиб бормоқчисан,деб сўрадим.
–Ҳозир бувимни уйларига борамиз.Улар шаҳарнинг сал четроғида яшайдилар.Ҳозирча ўша ерда яшаб турасан.
–Тошкентнинг қаерида яшайдилар бувинг?Ким билан яшацдилар?
–ТТЗ томонда битта ўзлари яшайдилар.Қани,кетдикми?
Дилфуза бошқа ҳеч нарса демай унга эргашди.Иккиси метро ва автобусларда юриб,ниҳоят Денис айтган манзилга етиб боришди.Улар етиб борган вақтда анча кеч бўлиб қолган,уйқу вақти ҳам яқинлашиб қолган эди.
–Бувим шу ерда Тошкент трактор заводида анча йиллар ишлаганлар,-деди йўл четидаги икки қаватли уйларга етиб келганларидан кейин Денис.-Асли бу ер оилавий ётоқхона бўлган,кейин эса шу заводда ишловчи ходимларга хусусийлаштириб беришган.
–Бувингни исмлари нима?
–Таня хола.Бувимнинг отаси ўзбек бўлган.Ўзбекчани балодай биладилар.
(Давоми бор)
Моҳигул НАЗАРОВА
https://t.me/IJOD07/