ИЖОД ТАРАННУМИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


#Ибрат бекати
📝​Мени кечиринг, дадажон!

У уйланганидан бери уйда қолган дадаси сабабли хотини билан тинимсиз уришарди. Хотини қайнотасини хушламас, уни ортиқча деб ҳисобларди. Тортишувлар баъзида катта жанжалга айланиб кетарди. Ана шундай тортишувларнинг бирида хотин масалани шартта кўндаланг қўйди: Бу уйда ё мен тураман ё отангиз! У хотинидан айрилишни истамасди. Дадаси боис чиққан жанжал сабаб бахтиёр оиласи, ўзи севадиган ва ўзини ҳам севадиган хотини, боласидан ажралиши турган гап эди. Уйланишдан олдин хотинига эришиш йўлида кўп машаққатлар чекканди. Оила­сидагиларни зўрға кўндирган, бир дунё муаммолар билан юзма-юз келганди. Хотинини ҳалиям жуда яхши кўрарди. Уни чорасизлик ҳисси эгаллаб олди. Ўйлади, ўйлади ва охири ўзича бир йўл топди. Узоқ йиллар олдин овчиликка қизиқиб юрганида тоғ этагига бир кулба қурган эди. Дадасини ўша ерга олиб боради. Ҳафтада бир хабар олиб, ҳол-аҳвол сўрайди, зарур нарсаларни етказиб туради. Хотинининг хархашаларидан ҳам қутулади. Керакли ашёларни ҳозирлагач, тўшакка михланиб ётган хаста дадасини ўрнидан турғазди ва кўтариб бориб машинага ўтқазди. Ўғли Жон: Дада, сиз билан боришни хоҳлайман, деб туриб олгач, уни ҳам машинага чиқарди, бирга йўлга тушдилар. Авжи қаҳратон эди, олам қаттиқ совуқ ва аёздан тим-тирс музлаганди. Қор бўралаб урар, бўрон ичида йўлни топиб юриш жуда мушкул эди. Митти Жон дадасига: Дада, қаерга кетяпмиз? деб тинимсиз савол берар, бироқ жавоб ололмасди. Қаерга олиб кетилаётганини тахмин этган қария ота эса ич-ичидан, ўксиниб-ўксиниб йиғлар, лекин бу ҳолатини ўғли ва неварасига сездирмасликка тиришарди. Бир неча соат йўл юришганидан сўнг тоғ этагига етдилар. Бу ерга келмаганига кўп бўлган эди. Кулба шаклидаги бу ёғоч уй чирий бошлаган, остки қисмлари захлаб-нураб ётарди. У кулбанинг бир бурчагини тозалаб, тартибга келтирди. Машинадан ётоқ анжомларини ташиб, жой тайёрлади. Сўнг бошқа нарсаларни ҳам ташигач, охири дадасини кўтариб олиб келди. Кўчадаги изғирин ичкарига ҳам кириб олганди гўё. Ичкарида ҳам бўрон ҳукм сурарди. Чорасиз, ночор ҳолда отасига боқди у ҳозирданоқ совқота бошлаган эди. Эртага яна келаман, яна кўрпа-тўшак, адёл опкеламан, деб ўйлади у. У шунчалар иложсиз, шунчалар ғариб эдики, елкаларига осмоннинг юки тушганди гўё. У ўзи билан ўзи бўлиб турган бу пайтда отаси юрагига пичоқ қадалгандай ичдан инграниб ўтирарди. Оқ ювиб, оқ тараб ўстирган ўғли бугун уни кимсасиз бир кулбага улоқтириб кетмоқда. Ғурури топталган, ичи ўт-аланга бўлиб ёнар, лекин қари ота буларни ўғлига билдирмасликка уринарди. Кичкина Жон эса ҳеч нарсага эътибор бермас, анграйиб атрофни кузатиш билан банд эди. Ҳеч нарсани англамас, лекин бобосидан айрилиш аламини ич-ичидан ҳис этиб турарди. Кетиш вақти етди. У отаси ётган ўринга эгилди, дадасининг ёноқларидан, қўлларидан қайта-қайта ўпди. Мени кечиринг, дегандай юзларига юзини босди, отасининг қадрдон ҳидидан тўйиб-тўйиб ҳидлади. Энди ота ҳам, ўғил ҳам ўзини бошқара олмай қолган, иккаласи ҳам ўксиниб-ўксиниб, ҳўнграб-ҳўнграб йиғларди. У отасининг юзига: Шунга мажбурман, дегандай боқди, сўнг ўғли Жоннинг қўлидан тутиб тезда хонадан чиқиб кетди. Машинага ўтиришди. Йўлга чиқишгач, Жон: Нега бобомни у ерга ташлаб келдингиз!, деб йиғлашга тушди. Аммо отаси жавоб беролмас, Онанг шуни истади, деёлмасди. Жон: Дада, қариганингизда мен ҳам сизни шу ерга олиб келиб ташлайманми? деб сўраганида кўзига дунё қоронғи бўлиб кетди. У саволга жавоб бермади, машинани чийиллатиб ортга бурди. Кулбага етиб, ичкари киргач: Мени кечиринг, дадажон!, дея отасининг бўйнига осилди. Ота-ўғил бир-бирини қучганча дув-дув ёш тўкарди. Ўғил: Дадажон, мени кечиринг! Аҳмоқ ўғлингизни кечиринг!, деган гапни тинимсиз қайтарар, йиғидан тўхтамасди. Ота эса титроқ товушлар билан унинг кўнглини кўтаришга уринарди: Қайтиб келишингни билардим, болам, қайтиб келишингни билардим. Ахир, мен отамни тоғ этагига ташлаб кетганим йўқ-ку, сен мени ташлаб кетсанг… Мени қаровсиз, нотавон ҳолда ташлаб кетмаслингни билардим, болам...
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07


–Кимни сўкяпсан?Меними?Марғубани онаси мен бўламан,ахмоқ.Ўзингни онангни биров ҳақорат қилса чидайсанми,башаранг қургур?
  Мирзобекнинг бу гапни эшитиб,кайфи бошидан учди.Ўзини зўрға босиб,қайнонасининг юзига қаради.
–Оғзингизга кўп эрк бераверманг!Бўлмаса,хотинимнинг онаси бўлсангиз ҳам қараб турмайман!
  –Э,бор.Қўлингдан нима келса қил!-Солиҳа хола кўнглида бир неча йилдан бери тўпланиб қолган гина ва нафратини тўкиб солди.-Қизим сенга тегиб нима кун кўрди?Агар сен бўлмасанг,уни ҳаёти бутунлай бошқача бўларди!Сен қизимнинг тирноғига ҳам арзимайсан,ароқхўр!
  Агар Муҳаббат опаси келиб,онасини судрагудек қилиб олиб кетмаса бу можаронинг охири қандай тугаши номаълум эди…
(Давоми бор..)
Моҳигул НАЗАРОВА

https://t.me/IJOD07


#Қисса
КУНДОШНИНГ КИРДИКОРЛАРИ
(Қиссанинг давоми)
Шу пайт таванхонага кириб келган опаси Муҳаббат уни тинчлантиришга уриниб,ўзи ҳам ўша тугунни қидира бошлади.Аммо тугун топилмади.Охири Муҳаббат даврага чиқиб,Солиҳа холани олиб келди.Чунки сарпо кийдириш маросими кечикаётган эди.
–Таванхонага охирги бўлиб ким кирганди?-сўради Солиҳа хола.Холанинг асабийлашаётгани овозидан билиниб турарди.
–Билмасам,она.Меҳмонлар келтирган совғаларни,ҳамма тугунларни шу ерга киритиб қўйгандим,-деди Марғуба йиғламсираб.-Билмадим,айнан ўша сарполар тугилган тугун қаерга кетди.
–Эрингни қариндошлари нотўғри тушуниб,гапиришмасин,онаси таванхонага ҳам ўтириб олиб,ҳамма нарсага хўжайинчилик қилди дейишмасин деб,мен шу ерга ҳатто кирмадим ҳам,-деди Солиҳа хола.-Ахир бу ерда кимдир ўтирмаганмиди?
–Ана у Марҳамат хола ўтиргандилар.
–Э,ҳа.Анави семиз,катта гавдали хотинми?-сўради опаси Муҳаббат.-У бироз олдин қандайдир нарсаларни қўлида кўтариб,тўйни охиригача ўтирмасдан кетиб қолди-ку.
 Марғуба қотиб қолди.
–Ўзи бугун кундузи менга ўша хотин ғалати гаплар гапирганди,-деди зўрға.-Энди нима қиламиз?
–Бўлди,кўз ёшингни арт.Мен ҳозир келаман.Маҳалламизда бир аёл шунақа сарполарни ижарага беради.Ҳозир бориб олиб келаман,-Солиҳа хола шундай деб кўчага қараб юрди.-Муҳаббат,сен бориб давра раисига айт,ҳозирча сарпо кийдириш маросимини эълон қилмай турсин.
  Орадан ярим соат ўтмай,Солиҳа хола қўлида бошқа бир тугун билан кириб келди.Бухоро урф-одатларига кўра суннат тўйи бўлаётган болага зардўзи тўн,дўппи ё салла кийдирилиб,белига зардўзи белбоғ ўралади.Кейин болага катта ёшли,ақлли,фарзандларидан тинчиган катта ёшли эркак бу сарполарни кийдириб бўлгач,дуо қилинади.Бу одат «Чопон кийдириш» ёки «Жомапўшон »деб номланади.Тўйболанинг шарафига ҳамма дуо қилгач,ҳамма яқинлар,меҳмонлар кўрмана беришади.
  Марғуба ёлғизгина ўғлига ўзи Бухорога бориб,буюртма қилиб тиктирган зардўзи кийимларнинг йўқолганидан асабийлашаётган бўлса-да,онаси келтирган ижарага олинган либослар ҳам бежиримлигини кўриб бироз тинчланди.Оппоқ велюр матога кумушранг зар ип билан зардўзи нақшлар тикилган тўн,салла ва белбоғ ўғлининг буғдойранг чеҳрасига жуда ярашган эди.
  «Жомапўшон»маросими ўтгандан кейин,тўйхонада яна ўйин-кулги давом этди.Марғуба яқинлари билан рақсга тушаркан,бирданига кўзи ресторан эшигидан кириб келаётган Марҳамат аммага тушди.Югуриб амманинг ёнига борди ва унга рўбарў бўлди.
–Нимага Мирзоҳиднинг сарполарини олиб кетдингиз?-аммага қаттиқ тикилиб сўради Марғуба.-Мени ва боламни меҳмонлар олдида шарманда қилмоқчи бўлдингизми?
Амма унга ҳайрон бўлиб қаради.
–Қанақа сарпо?Нималар деяпсиз?
–Ўзингизни билмасликка олманг,аммажон.Сизни бу ердан тугун кўтариб чиқиб кетаётганингизни кўрганлар бор,-деди Марғуба баттар аччиқланиб.-Кап-катта аёлсиз.Уялмадингизми?Ёки сизга бундай қилишни кундошим  Инобат ўргатдими?
–Ҳай,ҳай келин.Нималар деяпсиз?Мен тўйга келмаган болаларимга тўйдан овқат жўнатдим.
–Ёлғон гапиряпсиз!Сиз ҳали кундузи бўлиб ўтган хатму-қуръон ўқилаётган пайтда ҳам менга пичинг гаплар айтдингиз!-деди Марғуба амманинг осонгина қочиб қолмоқчилигидан жаҳли чиқиб.-Ўғлимнинг сарполарини ҳам сиздан бошқа ҳеч ким олмаган!
–Нима гап,Марғуба?Нимага аммамга бақиряпсан?
 Мирзобекнинг овозини эшитган Марғуба ёнгинасида турган эрини кўриб чўчиб кетди.
–Мирзоҳидга қилган сарполарим таванхонадан тугуни билан бирга ғойиб бўлибди.Таванхонада эса аммангиз ўтиргандилар.Шуни сўрасам,аммангизни ўзлари менга бақириб кетдилар.
–Вой,вой туҳматчи келин!Мен нима қиламан болангизни сарпосини?Укамни неварасини суннат тўйига борай деб келган эдим.Агар келганим ёқмаган бўлса,қайтиб кетаман!
Марҳамат амма шундай деб орқасига қайтди ва ресторандан чиқиб кетди.
-=Ана биргина кекса аммам билан орамни буздинг!Энди хурсандмисан?-овозини баландлатди Мирзобек.-Ҳе сени онангни..
  Шу пайт қаердандир уларга яқин келиб қолган Солиҳа хола куёвининг олдига келли ва юзига  тарсаки туширди..


МФЙ раиси ва хотин-қизлар фаоли оилани ажрашмаслигини таъкидлашди. Сайфи уларга “Эртага синглимни мана шу йигит уриб ўлдирмаслигига кафолат бероласизларми? Шифохонада калтакланиб ётганини кўргансизларми?” деган саволни берди. Улар жавоб беришолмади. Шундан сўнг судга, прокуратурага, ИИБга аризаларни топширдик. Биз иккита болани етим бўлишини хоҳламаймиз. Юларовлар оиласида шундоғам тўрт нафар етим болалар яшайди. Айёрвойни акаси ҳам ажрашиб, 1 нафар ўғлини етим қилиб, алимент тўламайди. Яна иккита етим қўшилса нима қилибди? Биз ўз болаларига алимент бермаган, таъминотига қарашмаган, оталик вазифасини унутган, ҳимоя ордери олиб ҳам ҳимояга муҳтож бўлиб, калтакланаётган бир аёлни золим эрни қўлидан қутқармоқчимиз холос. “Бўлмаганга бўлишма” деган халқ мақоли бор. Бўлмайдиган эрни нима кераги бор? Агар биз аёлни ҳозир қутқармасак, эртага фожеа бўлиши аниқ. Фожеа бўлмаслигига ким кафолат беради?

ХОНБИБИ ҲИММАТ ҚИЗИ, ЖУРНАЛИСТ
https://t.me/IJOD07


#Долзарб
АЖРАШИШГА ЁРДАМ БЕРГАНИ БОРДИМ

Менга эридан зўравонлик ва жабр кўрган аёл Мўмина (исм-шарифлар ўзгартирилди) қўнғироқ қилиб, дардини айтиб, ёрдам сўради. Телеграмимга барча маълумотларни юборди. У 2017 йилда турмуш қурган. Ўғли Али “Болалар аутизми” билан туғилган, ногирон. Онаизор елиб, югуриб ўғлини ногиронлар боғчасига жойлаштирган. Қизи Раъно соғлом. Уни ҳам боғчага жойлаштириб, ижарада яшайди. 2022 йилдан буён турмуш ўртоғи Айёрвой билан яшамайди. Алиментга берган. Аммо эри алимент ҳам тўламаган. Мўминани алдаб, алиментни қайтарган. Эр ҳеч қаерда ишламайди. Юларовлар оиласида Айёрвойни акаси, опаси, синглиси оиласидан ажрашган. Аёллар 4 нафар фарзандлари билан ота уйига қайтган. Нотинч оила. Мўмина 2022 йилда ажрашишга судга ариза берган. Суд ажрим қилмаган. Онаизор фарзандлари учун ишлашга мажбур. Аммо эри, қайнонаси, қайнсинглиси унинг ишхонасига бориб, раҳбаридан Мўминанани ишдан бўшатишни талаб қилиб, жанжал кўтаришган. Айёрвой ижара уй эгасига учрашиб, аёлини уйдан чиқариб юборишни сўраб, бир неча бор Мўминани уриб, тан жароҳати етказган. Мўмина шифохонада ҳам ётиб чиққан. Айёрбек жарима билан қутилган. Мўмина участка инспекторлари, МФЙ раисларига ҳам бир неча маротаба ёрдам сўраб мурожаат қилган. Аммо Айёрвой доим тушунтириш ёки тилхат ёзиб бериб қутилган. Зарур аризаларни ёзиб бердим. ФИБ Тошкент вилояти Янгийўл туманлараро судига бордик. Йўлда Айёрвой пайдо бўлиб, Мўминани қўлидан ушлаб, ёлғондан йиғлаб, “артист”лик қилди. Кўзидан бир томчи ёш чиққани йўқ. Ярашишини таъкидлади. Мен унга бир неча маротаба “Бизларни тинч қўйинг!” дея таъкидладим. Аммо у гапларимга безбетларча парво ҳам қилмади. Суд атрофида турган ИИБ ходимларидан ёрдам сўрадим. Айёрвой қочди. Янгийўл шаҳар ИИБга ариза бергани борганимизда ҳам Мўминанани тортқилай бошлади. Ундан ажратишга кучим етмади. Постда ўтирганлардан ёрдам сўрадим. Бизни ичкарига олиб киришди. Алоҳида суҳбатлашиб, бизни кузатишди. Бундай безбет, юзсиз эркакни биринчи бор кўришим.
Далолатнома олгани Янгийўл тумани Бунёдкор МФЙга бордик. МФЙ раисига Мўминани ажрашишига ёрдам бергани келганимни таъкидладим. Юларовлар оиласини чақиртирди. Айёрвой ўзи хиёнаткор бўла туриб, уялмасдан хотинини хиёнат қилишда айблаб, туҳмат қилди. Мўмина тилхат ёзаётган эди, зўравонлик билан тилхатни олиб йиртиб ташлади. МФЙ раисига “Сизни ҳурматингиз йўқми? Нега фуқароларингиз жамоат жойида ўзини тутишни билмайди? Айтинг, бизни ишимизга халақит беришмасин!” дея қатъий талаб қилиб, уларни расмга ва видеога олганимдан сўнг МФЙ раиси Айёрвойни тартибга чақирди. Аммо Мўминани қайнонаси ва қайнсинглиси мени юлиб, уриб, телефонимни синдиришмоқчи бўлишди. Мен яна МФЙ раисига “Тезда участка инспекторини чақиринг! Бўлмаса 102 га қўнғироқ қиламан!” дея талаб қилдим. Шундан сўнг МФЙ раиси уларни зўрға тинчлантирди. Биз Далолатномани 2022 йилда ёзилган нусхасини олдик. Аммо Айёрвой Мўминани бурчакка турғизиб, қўйиб юбормади. МФЙ раисидан бизни шу ердан тинчгина чиқиб кетишимизга ёрдам беришини сўрадим. Бир амаллаб у ердан чиқдик. Янгийўл шаҳрида давлат божи тўлашимиз керак эди, аммо тўлов программаси ишламади.
Эртаси куни яна Янгийўл шаҳрига бориб, тўловни амалга ошириб, ФИБ Янгийўл туманлараро судига бордик. Далолатномани асл нусхаси ва бугунги число билан ёзилиши кераклигини айтиб, аризани қабул қилишмади. Участка инспекторига қўнғироқ қилиб, бизни ҳимоя қилиши учун Бунёдкор МФЙга боришини илтимос қилдик. У раисга айтишини, ҳеч ким бизга тажовуз ва таъқиб қилмаслигини таъкидлади. Ўзи боролмаслигини, бошқа бир иш билан юрганини айтди. Ноилож Мўмина касал ётган акаси Сайфига қўнғироқ қилиб, маҳалласига олиб бориб келишини сўради. Биз учаламиз Бунёдкор МФЙга бордик. Айёрвой етти букилиб Сайфига салом берди. Биз раисдан бугунги число билан Далолатнома ёзиб беришини сўрадик. Хотин-қизлар фаоли эр хотиндан “Тилхат” ёздириб олди. Айёрвой хотинига “Алиментга бермасанг, талоғингни бераман” деб туриб олди. Айёрвойни пасткашлигини. Ўз болаларини таъминотига пул бермайман деб турибди. Мўмина уни таклифига рози бўлди. Шундан сўнг у “Тилхат”и сўнггида “ТАЛОҒИНИ БЕРГАНМАН” деб ёзди.


​​​–Инсон ёмон темирдан яхши қилич ясай оладими? Таги паст одам тарбия билан ҳам инсон бўлмайди! Айтганлар-ку: “Ярим тупроқ сумбул ўстира олмайди. Амал тухумини ўртада йўқотма. Ёмонларга яхшилик қилиш, яхшиларга ёмонлик қилиш кабидир”, – деди.
Ҳикмат
Ҳар бир жон, озми кўпми асл зотига тортади. Ёмон уруғдан чиққан, ўзи билан бирга ёмон изни ҳам олган бўлади.
Дилафруз Мўминова
https://t.me/IJOD07


#Ривоят ва афсоналар
Қароқчининг ўғли

Бир гуруҳ қароқчилар тоғ панасига келиб ўрнашган, шу ерда кучларини бирлаштириб карвон ўтишини пойлаб ётардилар. Тоғ тепасини маскан тутган қароқчилар, олдиларига келган султон аскарларини била туриб яксон қилишди. У ерга яқин бўлган шаҳар халқи, улардан жуда қўрқадиган бўлиб қолишган эди. Нафақат у шаҳарликлар, балки бошқа мамлакат халқлари ҳам улардан жуда безиб кетишган эди. Шу сабабдан мамлакат бошлиқлари қароқчилар зулмига барҳам бериш учун бир ерга тўпланиб маслаҳатлашишди.
–Агар бу тўдани бир муддат ўз ҳолига ташлаб қўйсак, улар ўзларича бош кўтармайдилар. Яъни, салан дарахти бир одамнинг кучи билан қўпорилади. Агар уни шундай қолдирсанг, томири билан суғуриб ололмайсан.
Йиғилганлар ўзаро келишиб, ниҳоят қароқчилар ичига жосус қўядиган бўлишди. Жосусларини қўйдилар ҳам. Ортидан пайт пойлаб кутишди. Анча вақтдан сўнг қароқчилар бир қабила устига ҳужум уюштириб, масканларини тарк этишди. Шаҳарликлар ҳам қилич кўтарган, тайёргарлик кўрган, бунинг утстига олдинги жангларда иштирок этган йигитлар бу гал қароқчилар маконига юборилган эди.
Одамлар яшириниб кечув йўлларини пойлаб туришарди. Кеч кириши билан қароқчилар ортларига қайтишди. Ўлжаларини келтириб отаришди, қурол-аслаҳаларидан холи бўлишди. Ўша куни жуда қаттиқ чарчаб қайтишгани аҳволларидан маълум эди. Кўзларига уйқу ғолиб келиб ярим кечаси ҳаммаси қаттиқ ухлаб қолишди. Шунда йигитлар яширинган жойларидан чиқиб, бирин-кетин тунги қўриқчиларини йўқотишди. Сўнгра битта-битта қароқчиларни хибсга олиб уларни шаҳарга олиб келишди. Султон халқнинг кўз ўнгида уларни ўлимга буюрди. Аммо ораларида мўйлови энди сабза урган бир ёш йигит ҳам бор эди. Навқирон йигитликнинг айни баҳорида эди. Вазирлардан бири бу йигитга жуда ачинди ва шоҳдан унинг учун шафқат қилинишини сўраб шундай деди:
–Бу бола, ҳали ҳаёт боғидан мева емаган, азаматлик даврига тўймаган. Агар ҳазрати олийлари шу боланинг қонидан кечса, қулингиз миннатдор бўлур эди…
Шоҳга бу гап маъқул тушмади. Қошларини чимириб:
–Зоти ёмон бўлган кимса яхшиларнинг нурини қабул қилмайди. Ноқобилни тарбия қилиш, қубба гумбазда ёнғоқ чаққан кабидир. Яхшиси буларнинг уруғ-аймоғи билан йўқ қилиб юборган маъқул. Оловни ўчириб қўрини олиб қолиш, ўзини ўлдириб наслини сақлаб қўйиш ақллиларнинг иши эмас.
Вазир султоннинг сўзларини эшитди. Истар-истамас подшоҳга тан берди, унинг чиройли фикрларини мақтаб:
–Подшоҳимнинг амри ҳақиқатнинг айни ўзгинасидир, – деди. Ҳақиқатан, бола ёмон кимсалар орасида қолиб тарбия олганида уларга ўхшар эди. Лекин яхши инсонлар ичида тарбия қилинса, ақлли кишиларнинг табиати, хулқ-атвори буни қоплаб кетишига умид боғлаш мумкин. Чунки у ҳали бола. У тўданинг золим ва қўрс табиати бола мижозига ҳали сингиб кетмагандир.
Вазирнинг сўзларига бир неча сарой аъёнлари ҳам қўшилиб шоҳдан шафқат сўрашди. Охири подшоҳ йигитнинг қонини тўкишдан воз кечди. Вазирга:
–Муносиб кўрмасам ҳам бағишладим, – деди.
Вазир болани уйига олиб келди. Нозу неъматлар билан уни катта қилди. Унинг учун етук бир тарбиячи ёллади. Гўзал сўзларни, чиройли муомалани ўргатди. Бола ҳар томонлама камолга етиб одамлар орасида ҳурмат ва эътибор қозонди. Бир куни вазир, султон ҳузурида боланинг гўзал табиатидан гапирди. Подшоҳга:
–Олаётган дарслари унга таъсир қилибди; эски одатларини, жоҳилликларини сўкиб улоқтирди, – деди.
Подшоҳ кулимсираб:
–Инсонлар орасида яшаса ҳам бўрининг боласи барибир бўри бўлади, – деди.
Орадан роппа-роса икки йил ўтди. Ўша шаҳарда яшаган ва уни таниган дайди ва безорилар унинг олдига келишди. Йигит ҳам уларга қўшилди. У шунчалик тез ўзгариб кетган эдики, натижада шериклари билан фурсат топиб вазир ва унинг икки ўғлини ўлдиришди. Уйдаги ҳамма бойликларни ўмариб, оталари макон тутган эски жойларига бориб ўрнашишди; исёнкор қароқчилар тўдасига айланишди.
Подшоҳ бу воқеаларни эшитаркан, ҳайратланиб бармоғини тишлаб қолди. Атрофидагиларга қараб:


#Кун ҳикмати
Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этмоқда. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! ҲАМДЛАР айтинг Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтариб беряпти.

Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин!

Умид билан яшанг!
Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятларга айлансин!

Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин!

Аллоҳга муҳаббат боғланг, токи атрофингиз муҳаббатла тўла бўлсин!

ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Шеърий лаҳзалар...

Биллур кўнгилгинам,дарз тушди сенга,
Меҳрни тилансанг,қарз тушди сенга,
Дардингни айтсанг гар, арз тушди сенга,
Ҳеч ким тушунмади бизни кўнгилжон,
Баҳорга айланган кузни кўнгилжон.

Фақат йўлимизда йўлиқди армон,
Ичингда ой каби тўлиқди армон,
Бизнинг устимиздан кулибди армон,
Сен-ла етим колган,менман кўнгилжон,
Осмони йўқолган кунман,кўнгилжон.

Синма дедим фақат, топмадинг илож,
Факат ўртанишга очдик кенг қулоч,
Умидлар барибир эрта кун деб оч,
Меҳрни топмадик,нетай кўнгилжон,
Яна ўзинг билан кетай кўнгилжон...
2013 йил.
Моҳигул ЎКТАМ қизи


#Бу қизиқ!
ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ ҲАМ КАСБЛАРИ БЎЛГАН

Одам алайҳиссалом – деҳқон;

Шис алайҳиссалом – тўқувчи;

Идрис алайҳиссалом – тикувчи;

Нуҳ алайҳиссалом – дурадгор;

Ҳуд алайҳиссалом – тижоратчи;

Солиҳ алайҳиссалом – чўпон;

Иброҳим алайҳиссалом – қурувчи;

Лут алайҳиссалом – муаррих ва денгизчи;

Исмоил алайҳиссалом – овчи ва таржимон;

Юсуф алайҳиссалом – соат ишлаб чиққан илк инсон ва маҳсулотларни тизимли ғамловчи;

Мусо алайҳиссалом – чўпон;

Довуд алайҳиссалом – темирчи;

Сулаймон алайҳиссалом – ҳукмдор ва мисга илк ишлов берган киши;

Зулкифл алайҳиссалом – новвой;

Илёс алайҳиссалом – тўқувчи;

Юнус алайҳиссалом – балиқчи;

Узайр алайҳиссалом – боғбон;

Исо алайҳиссалом – овчи бўлган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам –ёшликларида чўпон, улғайганларида тижорат билан шуғулланганлар.
Интернетдан олинди.


Ассалому алейкум.
Бугунги кунингиз хайрли бўлсин,азизлар.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қадрдонлар,тунингиз хайрли ва осуда бўлсин.
Сокинликда ором олинг.
Эрталабки виртуал дийдор қадар омон бўлинг.


#Ҳикмат
Икки дўст балиқ овига боришибди. Уларнинг бирини тўрига улкан балиқ илинибди. Уни халтасига солиб, уйга қайтишга шошилибди.

- Қаерга отландинг? -деб сўрабди, дўсти.
- Уйга, каттагина балиқ тутдим, менга шу етади,- дебди.

- Кетма, бунақа балиқлардан кўпини овла.
- Уларни нима қиламан?
- Сотасан!
- Кейинчи?
- Пулинг кўпаяди.
- Кейинчи?
- Банкга қўясан. Ҳисобингдаги пул кўпайиб бораверади.
- Кейинчи?

- Бой бўласан.
- У бойликни нима қиламан?
- Кунлар келиб ёшинг улғайганда, аёлинг ва болаларинг билан вақтингни мазза қилиб, ўша пулларни сарфлаб яшайсан.

- Мен ҳозир нима қиляпман? Балиқни тутим. Оилам билан вақтим чоғ ўтади. Ҳаётдан, оиладан завқ олиш учун йиллар ўтишини, умрим кетишини кутмоқчи эмасман.

Ибрат:

Келажакни унутмаган ҳолда, ҳозирги вақтингизнинг гўзаллигидан ҳам бебаҳра қолманг. Хаёлларингизга берилиб, умригизнинг энг ажойиб лаҳзаларини ўтказиб юворишингиз, келажакда бахтли қиламан деган инсонларингизни ўша вақтга бориб топа олмаслигингиз мумкин. Ҳамма нарсани ғанимат билинг. Кўл остингиздаги бор имконият, шахслар билан бахт уйини қуришни ўрганинг.
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07


Forward from: Abdunabi Hamro ijodi
Бир қарадинг, еру осмон айланди
Қорачиғим ичра уммон айланли,
Жон қушим қафасдан чиқдию кетди
Замин айланди-ёв, замон айланди.

Жонсиз қўлларимдан бир бор ушладинг
Қиш кирган кўнглимни охир хушладинг
Исойи масиҳдек жон бағишладинг,
Жонсиз жисмим аро дармон айланди.

Нигоҳнинг зарбаси бўлгайми шунча
Қалбдаги яроми, чандиқ, тугунча?
Бошим айланишдан тинмас ўлгунча
О, хавфли айланди, ёмон айланди.

Нечун мени бунча дарбадар этдинг
Бир ўт нигоҳ билан бошимга етдинг,
Нигоҳингни олиб, қайларга кетдинг
Менинг нигоҳларим гирён айланди.

Чақмоқнинг умридек лаҳзалик висол
Ялт этдию сўнди, қолди бир савол:
"Келганинг чинмиди ва ёки хаёл?"
Юракнинг тубида гумон айланди.

Жоним-а, ғамлардан озурда жоним
Қийналдинг ишқ деган бозорда, жоним,
На тирик, на ўлик ҳозирда жоним
"Жоним!" десам, бўғзимда жон айланди...

Абдунаби Ҳамро
(“Бечоранинг чораси” қиссасидан)
1993 йил


#Бу қизиқ!
2025-йилда 4 та мучални омад ва бахт кутмоқда!

Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. Мучалингиз келажакда сизни нималар кутаётгани ва характерингиз ҳақида 99% сўзлаб беради.

Танланг қайси мучалда туғилгансиз ва 2025-йилда сизни нималар кутмоқда?

А) товуқ, ит, йўлбарс, сичқон
Б) қуён, тўнғиз, сигир, от
С) қўй, маймун, қуён, балиқ

2025 йил 4 та мучалга ўзгача келади булар: қуён, тўнғиз, сигир ва от. Бу мучал вакилларини омад ва бахт кутмоқда. Сизни бойлик, яхши умр йўлдош вп фаровон хаёт кутмоқда.

Сиз қайси мучалда туғилгансиз кўринг ва ўзингиз хақингизда 99% маълумотларни билиб олинг:

Товуқ:
Сиз ижодкорсиз ва ўзингиздан ва бошқалардан кўп кўп нарсаларни талаб қиласиз. Шовқинли ўйин кулгуларни ёқтирмайсиз. Кўпроқ, уйда ёлғизликда ўзингизни қулай ҳис қиласиз ва ёлғизликни ёқтирасиз.

Ит:
Сиз синчковлик, мукаммаллик ва қайсарлик билан ажралиб турасиз. Сиз учун самимийлик ва ҳалоллик муҳим, лекин баъзида сизнинг тўғрилигингиз қўполлик сифатида қабул қилиниши мумкин. Сиз ҳисоб-китоб ва аниқлик билан ҳаракат қиласиз, ҳис-туйғуларингизни камдан-кам очасиз.

Йўлбарс:
Сиз шуҳратпараст ва ўзига мутлақо ишонадиган одамсиз. Мансаб ва муваффақият сиз учун оилавий ва романтик муносабатлардан муҳимроқдир. Сиз ўз мақсадларингизни белгилайсиз ва муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрсиз.

Сичқон:
Одамлар сизни нопоклигингиз учун айблашлари мумкин, аммо сизнинг ҳаёт тарзингиз бор. Сиз бир нарсага жуда узоқ вақт эътибор қаратишни ёқтирмайсиз ва энг муҳими, орзу ва хаёл эркинлигини қадрлайсиз.

Қуён:
Сизнинг шахсий фазилатларингиз ёлғиз қолишни афзал кўришингизни кўрсатади. Сиз ўзингизни ишончсиз ва баъзида қўрқоқдек ҳис қиласиз, бу бошқалар билан мулоқот қилишни қийинлаштириши мумкин. Сизнинг ёлғизликка мойиллигингиз сизни ўзини ўзи етарли одам қилади.

Тўнғиз:
Сиз мақсадларга эришишга одатлангансиз ва ўз устингизда қандай ишлашни биласиз. Сиз ўзингизга ишонч билан қарайсиз ва камдан-кам ҳолларда ёрдам сўрайсиз. Сиз жуда қайсарсиз ва баъзида бошқалар сизни бирор нарсага ишонтиришлари жуда қийин. Дарҳақиқат, сиз камдан-кам ҳолларда ёрдам сўрашга эҳтиёж сезасиз, чунки сиз ўзингизни етарли одам деб ҳисоблайсиз.

Сигир:
Сиз эҳтиёткор ва амалий одамсиз. Сиз хотиржам характер ва ҳис-туйғуларингизни назорат қилиш қобилияти билан ажралиб турасиз, ҳатто қийин мунозаралардан қочасиз.

От:
Бирор киши билан мулоқот қилишни бошлашингиз учун кўпроқ вақт керак бўлади ва сизга режага мувофиқ ишлар ёқади. Ўз-ўзидан - бу ҳар қандай ҳолатдан қочишингиз мумкин бўлган нарса.
Сизда тузилган фикр бор ва ҳамма нарса жойида бўлишни яхши кўрасиз. Бундан ташқари, сиз етарлича яқин бўлгунингизча ўзингизнинг ҳақиқий томонларингизни кўрсатмайдиган ишончсиз одамсиз.

Қўй:
Сиз мақсадларга эришишга одатлангансиз ва ўз устингизда қандай ишлашни биласиз. Сиз ўзингизга ишонч билан қарайсиз ва камдан-кам ҳолларда ёрдам сўрайсиз. Сиз жуда қайсарсиз ва баъзида бошқалар сизни бирор нарсага ишонтиришлари жуда қийин. Дарҳақиқат, сиз камдан-кам ҳолларда ёрдам сўрашга эҳтиёж сезасиз, чунки сиз ўзингизни етарли одам деб ҳисоблайсиз.

Маймун:
сиз бошқалар билан умумий тилни осонгина топадиган очиқ одамсиз.
Сиз очиқлик билан ажралиб турасиз. Шу сабабли, сиз бошқа одамлар билан жуда яхши муносабатда бўласиз ва муаммосиз ижтимоий мулоқотга киришасиз.

Қуён:
бу сизнинг бақувват ва ишончли одам эканлигингиз учундир. Сиз ўз мақсадларингизга сабр қиласиз ва хоҳлаган нарсангизга қандай эришишни биласиз. Сиз уятчан эмассиз ва бирор нарсани хоҳласангиз ёки бирор нарсага қарор қилсангиз, сизни ҳеч нарса тўхтата олмайди.

Балиқ:
сиз ўта хушёр, бировга хаққини бериб қўймайдиган, ноқулай вазиятлардан тезда чиқиб кета оладиган инсонсиз. Бундан инсонларда бошлиқлик, бошқарувчанлик ва сиёсатшунослик қобилятлари яхши ривожланган бўлади.

2025-йил нафақат бу 4 та мучал учун балки қолган барча мучаллар учун ҳам омадли ва барокотли келсин. Асли бу статистика холос. Яни мучалларни одамлар статистика қилиб тахминларини айтишади. Аслида Аллоҳ таоло нима деса, қадарни қандай ёзган бўлса шундай бўлади. Буюк роббимизга ҳамд бўлсин.
https://t.me/IJOD07


— Ким шарманда ака. Онасидан ойида бир хабар олмаган одам шармандами, менми?. Онам бечора қора нон олиб кел деб худонинг зорини қиларди. Ҳар кун шаҳарга борардингиз. Уйингизга халта-халта қанд-қурс келтирардингиз. Уҳ.. энди нонлар ҳам савил қолди. Меҳр кўрмаган онам.
— Сен кўпам қонимни қайнатма, ҳамма гапирса ҳам сен гапирма - Қодирнинг кўзлари олайиб қимматбаҳо папахини тўғирлаганича.- Онам ҳали ўлмасдан туриб нарсалари ташиганинг ташиган эди. Сандиғини бўшатдинг. Энди меҳрибон бўлиб қолдингми?. Ниятинг ёмон эди сенинг.
— Нияти ёмон деб сизни айтади. Қачон қараса уришиб онамни йиглатардингиз. Ҳар сафар йиғлаганида сахари ошиб ётиб оларди. Анови тентак укам каламушдай ер ковлайди. ғачон қараса ичиб чойхонада ўтиради. Ҳа унинг ичгани ҳеч кимга билинмайди. Акам камбағал сўққабош. Энди алкашга чиқди. «Камбағал бўлсанг доно гапингни ҳам қабул қилишмас» дегани шу. Оҳ, онажоним. «Оч ўтирсам ҳам тинч ўтирай болам. Синглинг ёлгиз болаларини қараб ўтираман». Ана шунда касофат чегаралар ҳам ёпилди. Ака. Дунё ёпилди. На ўликни ўтказади, на тирикни, э худо не кунларга қолдик.. Ўликлари сарсон бўлган онам. Ўликлари сарсон бўлган онам. Олисларда қолиб кетган онам.
— Бўлди қилинглар. Ҳали онам тупроққа қўйилмай бир-бирингни ейсан. Ўч иккаланг ҳам – деди Сайилхон амрона овозда бир вақтлардагидек.

Ҳамма бошини кўтариб ҳайрат билан унга тикилади. Амударё ва ҳатто нариги қирғоқ ҳам тинчиб қолгандай бўлади.

Сайилхон кўзларининг басирлиги етмагандай қулоқлари ҳам эшитмай қолди. Узоқда нариги қирғоқда одамлар қизил нарсанинг атрофида ялтироқ асал арилардай ғимирлаб юришарди. Сўнг бирдан нариги қирғоқ чўкка тушди. Унинг ёнгинасида маҳалланинг мулласи ҳам қироатини бошлаб юборди. «..Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллоҳус самад...» Олислардан аёзли шамол Қуръон сураларини олиб келарди. Сайилхон шундагина ғаройиб маросимнинг моҳиятини англагандай бўлди. Саодат «видолашиб қолинглар» деб онасининг тобутини қирғоққа олиб келган эди. Сал нарироқда чегарачиларнинг сим деворлар билан ўралган баланд-баланд бинолари кўринар ва унда нотаниш байроқлар ҳилпирарди. Тиканли симлар ёнида ботқоқ ранг кийимли қуролли соқчилар бориб келиб туришарди. Иккала қирғоқ ҳам «омин, Аллоҳу акбар» дея қўлларини юзига суртди. Шу маҳал тобут устидаги қизил духоба учиб ерга тушди. Гўё онасининг бошидан рўмол учгандай бўлди. Иккала қиргоқ ҳам гўё энди айтишга ҳеч сўз қолмагандай қотиб қолди. Дарёда музлар «қасирлаб синди». Сўнг бир одам олдинга чиқиб алланима деб бақирди. Шамол унинг сўзларини номаълум кенгликларга учириб кетарди. Сарҳатлар аро Қодирнинг қўл телефонии жиринглади.
— Ака, олдинроқ чиқиб ўзингизни кўрсатинг. Онамнинг жони узилмай бир ҳафта сизга илҳақ бўлган экан.

Сайилхон журъатсизгина юриб олдинга чиқди. Ичкилик абгор қилган вужудидан шамол ғалвирдай ўтарди. Кенгликлар, саҳролар ва уммонлар қаршисида бир заррадай бўлиб турарди. Сийраклашиб қолган сочларини юртниинг аёзли шамоллари учирарди. Аллақайда арғимчоқнинг нолалари эшитиларди. Арғимчоқ ва дарё ғалати ғуссали сас чиқарарди. Ўртада қирғоғи музлаган Амударё сокин ва қудратли оқарди. У юзлари оқарган ва титраган куйи музлаб қолгандай қотиб турарди. У музлаб қолган ва ҳеч нарсани кўрмас ва эшитмас эди.
— Онажон мендан рози бўлинг. Она...

Сайилхоннинг бўғзига алланималар тиқилди. У сассиз, овозсиз йиғлар ва елкалари титраб кетарди. Нариги қирғоқда одамлар тобутни кўтариб йўлга тушган ва ғаройиб маросим якунланаётган эди. Уни ўраб турган олам моҳиятини йўқотган ва бир вақтлар туғилиб ўсган ер энди тамом бегона эди.

Саломат Вафо
https://t.me/IJOD07


Сайилхон сингиллари билан РАФга ўхшаган машинага чиқишди. Ўнқир-чўнқир йўллардан чегара томонга қараб кетишди. Кўзлари йиғидан шишган Бекпошша рўмолда катта хотинларга ўхшаб қолган эди. Машина қийналиб юқорига ўрлар, ҳар кучанганда мулланинг «астофурулло ўзинг сақла» деган нолакор овози эшитиларди. Онда-сонда орқадан машина сигнали эшитилади. Қодир орқада енгил машинада келарди. Катта йўлнинг чеккасида ўтган йилдан қолган қамишлар ва янтоқлар қор-ёмгирда саргайиб тўзғоқлари ёмгирда ёпишиб қолган эди. Оппоқ қордан пўстин кийган далалар, унда-бунда чиқиб қолган рангсиз ерлар Сайилхонга жуда таниш кўринди. Бир вақтлар бу ерларда ҳалиги тракторчи билан қўй боққан эди. Велосипед миниб тут теришга келган эди. Синфдошлари билан пахта теришган. Отаси молларга ўт ўришга юборганда Омонгулга ўтининг ярмини берарди. Энг сўнгги марта эса пахта заводи директорининг дала ҳовлисига дам олишга келган ва дарё қайрларидан ката- катта лаққаларни отган эди.
— Бекпошша, анови кутубхоначи Омонгул эрга тегиб эдими?.
— Э ака. Шу Хотин дунёдан ҳур кетди. Эр этмади, дунёнинг нелигини билмади. Ёлғиз қиз бўлгани учун онасининг касалини боқди. Ҳар кўрганда сизни сўрарди. Бирга ўқиган экансизлар.
— Ҳмм.. «буни деб бир аёл дунёдан ўтибди нақадар шавқатсизлик» ўйлади Сайилхон. Юрагида аллақандай тушуниб бўлмас мавҳумлик: қайғуми, ғуссами, балки ёлғизлик азобими... нимадир бор эди.

Дарёга яқинлашганлари сайин у безовта бўла бошлади. Юлғунлар қаққайиб турган йўлнинг икки чеккасида қор қоплаган далалар чўзилиб кетарди. Синглиси ва бошқа қариндошларининг ҳам йиғиси кучайди. Орқада ҳам кимдир жиянларими «пиқ-пиқ» йиғларди. Мулланинг «худо сабр берсин. Оллоҳнинг иши... нима қиласизлар энди. Пешонага ёзгани шу экан. Бирга туғилмоқ бор, бир ўлмоқ йўқ» деган қироатли овози эшитиларди. Машина ўнқир-чўнқирлардан сакрай-сакрай дарёнинг у қирғоқ жуда яқин келган жойида тўхтади. Дарё маҳобат билан сокин оқар ва музлар парчалари ялтираб кўринарди. Азадорлар машинадан бир-бир тушдилар. Бекпошша ерга оёқ қўйиши билан уввос солиб йиғлаб юборди. «Она...онажон каъбам онам». Сайилхон ранг-рўйи оқарган куйи бир оз қотиб турди. Юзларини совуқ шамол ялади. Кўзлари ҳеч нарсани кўрмас, у қиргоқда кимдир буларга алвон байроқни силкитарди. Унинг ичкилик абгор қилган вужуди титраб, ён-верини аранг кўрарди. Кўз ойнаги ҳам шаҳарда қолиб кетган эди. Тўғрироғи, ўнг кўзини синдиргач, газеталарни бир кўзини юмиб, аранг ўқиб юрган эди. Шунинг учун ҳозир ҳеч нарсани кўрмаётган эди.
— Сайилхон ака ана онамнинг тобути. Ана онагинамнинг тобути. Вой Саодат бормисан. Саожатжон. Нима қиламиз энди – Бекпошшанинг бўғилган овози эшитилади.

У қирғоқда бошига оқ рўмол ташлаб олган аёл тобутдан ва ўймалашаётган эркаклардан сал узоқроқда қўлларини кўтариб имо қиларди.
— Оҳ ака. Онажонимнинг тор қорнига тўрт фарзанд сиққанди. Бечоранинг бир ўзи ҳеч кимнинг уйига сиғмади. Уникида уч кун турди. Буникида ўн кун турди. Сахари ошиб кетади. Дори тополмайди. Дори эмас, пул тополмайди, ака. Кечалари йиғлаб чиқади. Арслондай болалари «олдинги ойда бердим-ку, энди Пошша берсин» дейишади. Пошша бой дейишади. Пошшанинг ҳам пул заводи йўқ ахир. Ахийри, Саодатникига кетди. Чегарадан ўтиш учун ҳам олти ойлик пенсиясини йиғиб қўйган экан. Бечорага сиздан кейин биров бундай ёрдам бермади. «Бекпошша кўзим очиқлигида акангни овулга кўчириб келайлик. У бир кўнгли бўш бола. Бегона шаҳарда ҳор бўлиб қолмасин. Хотини бир кун худодан топар. Бола-чақасидан роҳат кўрмади шўрлик. Кўчириб келайлик шуни» дерди. Биздан қочиб кетди бечора.Бизнинг сўнгги кўринмайдиган уришларимиз ва меҳрсизлигимиздан ҳориганди бояқиш.
—Ўчиб ўтир одамлар қараяпти? Шармандалигингни кўрсатма.. - деди қаттиқ шивирлаб Қодир.

Бекпошша кўз ёшларини артиб бирдан бошини кўтаради. Кўзининг атрофида ёшлар муз парчаларидай ялтирарди. У дунёга қасд қиладиган важоҳатга минган эди. Дарёнинг музлаган қирғоги «қасир-қасир» синди.


Сайилхон ўрнидан туриб қучоқлашди. Шеригининг юзига ёғ сурилгандай шилимшиқ эди.
— Танидим, танидим – лекин унинг кимлигини сира эслай олмади.
— Болаларинг яхшими?. На бўлди сенга ўнинчи синф пайтингдагидай озиб қолибсан?.
— Ҳозир озғинлик урфга кирган – деди Сайилхон қаршисидаги одамнинг синфдошлигини англаб. – Ке ўтир, ҳозир юзимни ювиб турган эдим.
— Бир кўриб чиқай дедим. Умуман бегона бўлиб кетдинг-эй, неччи йил бўлди овулга келмаганингга. Биз ўйнаб чўмиладиган дарёлар кичрайиб, денгиз қуриди. Балиқлар ҳам йўқолиб кетди. Ҳозир ҳамма ёқ тиконли сим ва чегара бўлиб кетган. Энди у ёқларни тушда кўрамиз.

Анқайиб меҳмоннинг огзига тикилади: боши айланарди.
— Иш кўп. Бир пасда йигирма йил ҳам «гув» этиб ўтиб кетибди.
— Эшитганмидинг Омонгулни ҳам бериб қўйдик. Онаси вафот этганидан сўнг ҳеч кимга аралашмай уйида ўтириб қолиб кетди. Кейин ўлди қолди – Сайилхоннинг ҳали исмини эслай олмаган синфдоши гўё бир жонсиз нарса ёки ҳайвон ҳақида гапиргандай аниқлик киритиб. – ўлимидан олдин хотинларга дунёда битта эркакни деб ўтдим деган экан. Сени айтибди.
— Мени айтибди..- ғалати синфдошининг ўзи ва айтаётган одам ишонмайдиган гапларига ҳайратда қолдим. – Ўқишни тугатганмиди у? – деди эрга текканмиди деган савол беришга ўнғайсизланиб.
— Онаси касал бўлиб иккинчими учинчи курсдан қолиб кетган эди. Сўнг кутубхонада ишлаб юрди – деди дастурхонга қараб ютиниб. - Сен билан беш грамм ичмаймизми?.

Сайилхон безовта бўлиб ташқарига кўз ташлади. Ичидан бутун дунё ва хотиралар огриқлар билан ўтди. Аллақачон ҳовлида дўппи кийган эркаклар ва рўмол ўраган хотинлар уймалашиб юришарди. Маҳалланинг ёшгина нотаниш мулласи ҳам келиб Қуръони каримни қироат билан ўқирди.
— Тезроқ олиб юбор бўлмаса? – кўриб қолишади деган гапни айтолмай.

Қўллари қалтириб ароқни тўкиб юборади. Нотаниш синфдошиннинг эса парвойи палак. Қадаҳни ушлаганича тилак айтарди.».. сен билан фахрланиб юрамиз. Ҳозир ҳам мендай бир тракторчи билан ичиб ўтирганингга ишонмайман. Яхши кунларда бир-биримизннинг хизматингизда бўлайлик».
— ичиб юбор – деди иккинчи пиёлани ичган Сайилхон йиғлагудай бўлиб ҳовлига томонга қараб. – овмин – деб ўрнидан туриб деразага тикилганича: «Ооо..о» деб керишди. Эшикдан кирган Қодирнинг кўзи столдаги бўшаган пиёлаларга ва тақсимчадаги тузламага тушиб афти бужмайиб кетди.
— Ака, сизни худо уриб қўйгани рост экан. Бўлмаса гуриллаб юрган одам бирдан бу аҳволга тушмайди. Энди тенгингизни топибсиз. Шу кун ҳам ичасизми?.
— Ҳўв ука, менга нима бўлибди. Тракторим бор, ерим бор менинг. Ҳайдамасангиз ҳам чиқиб кетаман. Ўзи сани одамни менсимайди дейишганди - деди номсиз синфдоши Қодирга тап тортмай.

Ёш боладай мўлтираб турган акасига раҳми келди шекилли: -

Ака ювиниб таҳорат олинг. Ҳозир жўнаймиз – ўзи эшик олдига келиб тўхтаган машинани қаршилашга кетди.

Мовий ранг дуррача ўраган Бекпошша арғимчоқни кўтартириб юборди. Нотаниш кишилар арғимчоқни кўтариб кўчага чиқишди. Кўчадан тахталарнинг бир-бирига урилгани ва «ғийқ, ғийқ» деган сас қадам ташланишига мос эшитиларди. Туни билан шамолда шунинг овози келган экан. Арғимчоқ экан нолакор овоз чиқарган. Тахталарнинг ҳали унча ранги кетмаган, арқони йўқлигини ҳисобга олмаганда деярли янги эди. Сайилхон ёшлигида онаси ишга кетганида кўпинча Саодат синглисини ёнига олиб учиб ўтирарди. Синглиси баъзан огзида нони билан ухлаб қоларди. Бир марта укаси арғимчоқдан йиқилиб тушиб, бурни қонаганда отасидан қаттиқ калтак еганди.
— Ака тахянгиз борми? - деган синглисиннинг гапидан чўчиб кетди.
— Қанақа тахя?.
— Саволни ҳам бердинг одамига. Акамда тахя нима қилсин. Акамдан ҳозир ичилган бўш шишани сўра..

Сайилхон кўзлари билан укасига «ўтинаман айтма» деб имо қилди.
— Анов тракторчи синфдоши билан ичган ароқнинг маркасини сўра - деди шавқатсизлик билан укаси.

«Мени муҳокама қилишни ким қўйибди сенга?. Сенинг пулингга ичдимми?.». Бу гапни ичидан айтди у. Бир пайтлар Қодир акасининг олдида нафас олишга қўрқарди.


Эй ака, давлатни кўтаролмади хотинингиз. Еди сизни... «Eрни эр қиладиган Хотин, қора ер қиладиган ҳам хотин» деганлари рост экан. Уйга келган меҳмонни қувди. Ишингизга бориб жанжал кўтариб беобрў қилди. Онам бечора «аканг куйганидан ичади» дерди.

Бекпошша гўё бошқа бир одам ҳақида гапираётгандай Сайилхон сигаретни тутатганича қошини бир оз керган туфайли кулдондаги кулларни титиб ўтирарди. Синглиси ўқишга кирган йили елиб югуриб баҳоларини тўғрилагинини эслади. У мактабда аъло ўқигани учун баҳоларини бешга топширган эди. Ўзи синглиси сал нарсага кўз ёш тўкади. Ҳамиша ҳаёти ва эридан нолиганида ҳам уйида бир оилани икки уч йил боқадиган озиқ овқатлари бисёр бўлади.
— Пошша ҳов анови ҳовлининг бурчагида ётган - ҳиёл қалтираётган бармоқлари билан ҳовлининг бурчагини кўрсатиб. - биза ўйнаган ёгоч ўриндиқли арғимчоқми? – дейди мўй ўсиб кетган бурун тешикларидан тутун чиқариб.

Синглиси бурилиб ташқарига қарайди.
— Ҳа кеча ҳовлини тозалашганида омбордан чиқаришган экан. Арқонини кесиб олиб ўзини ташлашаётган экан. Олиб қолдим. Барчамиз шунда ўсганмиз. Эсдалик бўлади. Уйга олиб бориб бўятсам яп-янгидай бўлади.

Меҳмон яна бир сигарет тутатди. Уйдаги сукунатдан юраги сиқилади. Дарвозанинг очиб ёпилгани эшитилди. Укаси энди чиқиб кетаётган эди. Афтидан ким биландир телефонда узоқ гаплашган бўлса керак. У телефонсиз бир кун ҳам яшай олмайди.
— Ўзи яхши, шундай тураверсин.
— Нима? – деди аллақачон бошқа нарсалар ҳақида ҳаёл сураётган Бекпошша.

Сайилхон яна кетма-кет иккита сигаретни тутатди-да, духоба болишларга чўзилди. -Ака икки-уч кун турасизми?. Қачон кетишингизни билай? Яна олдинги сафаргидай қийналиб юрманг – деган овоз эшитилди.

Азбаройи синглиси тўғри гапираётган бўлса-да, ҳозир шу гап жон-жонидан ўтиб кетди. Аслида эртани ўйлаб жонини қўйишга жой тополмаётганда бошқа гаплар ортиқча эди. Уч тўрт йил олдин келганида ҳамма қариндош ва ука-сингиллариникида меҳмон бўлди. Ўзини бир вақтлардагидай қудратли ҳис этган эди. Ота-онасиникида уч-тўрт кун турди. Кетаётганида пули йўқлиги учун йўлкиранинг устида қиёмат-қойим уруш бўлган эди. Укалари одатдагидагидай: «киссамда бир қора тангам йўқ» деди. Синглиси ва келинлари талашиб қолди. Ўшанда Сайилхоннинг ичидан ўтган умр йўли, укаларига боглиқ ташвишлар огриқ билан ўтди. Энди у туғишганларига дардларини айтолмайдиган даражада бегона. Сўнг ўзини тута олмади, кўз ёшлари қуйилиб келаверди. Уришаётган тарафлар алланарсадан ҳайратлангандай тўхтаб қолдилар. Қодир эса «ака, эркак киши уялмайсизми йиглагани» деди. Унга туғишганларининг меҳрсизлиги ва ўзини ёш боладай муҳокама қилишаётгани жуда огир ботди. Шунда онаси бечора «қўй, болам садқаи кўз ёшларинг одам ҳам пул учун йиглайдими?. Буларниинг ҳаммаси йиғилганида ҳам ҳимматинг олдида чумолича келмайди». «Онажон қадрим учун йиглаяпман. Ҳаммасини биламан болам. Лекин нима қилай, менинг билганим ҳеч кимга керак эмас». «Онаа..» баттар ўкириб йиғлаганди. Барча қариндош-уруғ ва ука-сингиллари уни ичавериб савдойи бўлиб қолганга чиқаришганди.

Синглисининг қачон чиқиб кетганини ҳам билмабди. Болишда бўйни оғриб қолиб, ғалати босинқи тушлар кўрди. Қаерлардадир отаси, онаси ва укалари билан юрганмиш. Тун бўйи алланарса ҳовлида «ғийқиллаб» нолакор овоз чиқарди. Бу олисларга учаётган қушлар тўпидан айрилиб қолган қушнинг овозига ўхшарди. Ҳовлидан келаётган аллакимларнинг гап-сўзидан уйғониб кетди. «Ғийқ..ғийқ». Шу ётган куйи кўрпачада жўнжикиб ётиб қолибди. Устига кўрпа ҳам ёпмабди... биров ёпиб ҳам қўймабди. Қуёш ҳам аллақачон ёйилиб кетибди. Ҳаво очиқ бўлса-да, Орол денгизи яқин бўлгани учун кун совуқ эди. Синглиси қаерга кетиб қолган экан?. Хонада гарангсираб юрди. Кеча ичгани учун боши оғриётганди. Эшикдан жилмайиб ўрта ёшларидаги бир одам кирди.
— Ия Сайил, ўла танимадингми?. Келганингни кўчада Пошшадан эшитдим – у одам кулганича қучоқларини очди.


Хотиралар ва фикрларнинг огирлигидан бошларини сарак-сарак этиб, эртани ўйлаб асабий равишда қўзғолиб қўйди.
— Кетдик бўлмасам, - Сайилхон барча ёқимсиз ўйлардан қутулиш учун қадаҳни кўтариб.

У ичиб юбориб, яна ҳузур этиб карсиллатиб бодринг еди. Жигарлари эса майпараст акасининг ҳаракатини ёқтирмай кузатиб ўтиришарди.

Даврага жимлик чўкади. Бекпошша хонтахта остидаги нон ушоқларини теради.
— Турдим бўлмаса, бир иккита ишларим бор эди. Эртагача улгуришим лозим. Кеча ҳам кун бўйи у ёқда юрдим – худди шуни кутиб тургандай Қодир папахини кийиб ўрнидан турди.

Унинг ҳаракатида акасининг ичиши ёки заволга учраган оиладан жирканиш ва қочиш бор эди. Бу ерда мавжуд бўлган умумий манфаат ва кайфиятга қўшилмаслик ҳолати бор эди.
— Саодат яхши эканми – деган савол Пошшаннинг огзидан чиқиб кетади.

Бу пайтда Қодир аллақачон эшикнинг олдига бориб қолган эди. «Ҳимм... кўрдим. Болалари юрган экан». Саодат буларнининг энг кичик синглиси бўлиб, ораларига совуқлик тушиб қолган эди. Уч тўрт йил олдин Саодат Қодирдан уч минг доллор қарз олиб вақтида беролмаган эди. Балки эри вафот этмаганида берган бўлармиди. Сўнг қарзи ўрнига икки учта гилам ва тилла тақинчоқларини олиб келган эди. Шунинг учун тўнғиллаб кетиши эди Қодирнинг. Сайилхон укасининг чиқиб кетаётганини кўриб «еее..е» дея олди. Унинг ҳайрлашмай намойишкорона кетиши ҳайрон қолдирди. Гарчанд ичкилик туфайли оиласи, иши ва уйидан ажралиб, товуқ катагидай бир хона уйда яшаётган бўлса-да, негадир ука-сингилларига илгаригидай интиларди. Укалари эса аллақачон бегоналардай буни одам ўрнида кўрмаётган экан. Унинг дабдурустдан чиқиб кетиши айнан шу хулосани исботлаётган эди. Хотини ва болаларининг юз ўгириб кетганига чидаган бўлса-да, негадир ука-сингилларининг қилиғи жонидан ўтаётган эди.
— Ўтирмайсанми, - деди.

Укасига мурожат қилар экан ичини алланарсалар кемирарди. Аслида укасининг ўзи ҳайрлашиб чиқиб кетиши лозим эди. Ҳар на бўлганда ҳам у меҳмон ва ака. «Кечқурун келаман» деди Қодир эшикни ёпиб. Сайилхон оғир ҳўрсиниб қўйди. Мансабдалигида укасини тиббиёт институтида ўқитган эди. Сўнг мамлакатнинг энг нуфузли клиникасига ишга жойлаб қўйган эди.
— Ака, кетса кетавермайдими?. Ўзи у одамгарчиликдан чиққан - шўрва ҳўплаб Бекпошша. - Олинг қараманг уларга. Хотинининг қариндошлари ва божалари соғ бўлсин. Шулар билан ейди, бир тешикка сияди. Ҳар ҳафтада уйига меҳмон чақириб бегоналарга сахийлиги ва бойлигини кўз-кўз қилади. Қари ота-онасини бир-икки ойда кўрай демайди. Онам дорига пул сўрайдиган бўлса, «киссамда эллик сўм пулим бор» дейди – куйиб-ёниб синглиси кўз ёшларини артиб бурнини тортади. – Йўқ дейдиган йўқ бўлади, ака. Бор нарсани йўқ деяверса худо кўтармайди. Йўқ қилади. Буларнинг баҳонаси Саодат билан уришиб қолишгани. Ахир онанг билан уришганинг йўқ-ку. Билмайсиз ака ҳайвонлашиб кетган булар. Саодатга ҳам пулни ўзим бердим. Ҳатто ўлимлик олишга ҳам имкони йўқ экан.

Сайилхон ширакайф кўзларини тунд осмоннинг бир парчаси кўринаётган деразага тикади. У ёқдан бировларнинг йўталгани ва аста гаплашгани эшитилади. Бир нарсаларни «тақ-тақ» қоқишади. Йўлда чўнтагида ғижимланиб қолган «Карвон» сигаретини олиб тутатади.
— Уф..фф.. зормандангиз бундай аччиқ, ака шуни нега чекасиз-а – синглиси аста арзон сигаретга кўз ташлайди. Бир вақтлар акаси инглизларнинг қимматбаҳо сигаретларни чекарди. - Юрак-бағрингизни ишдан чиқариб ташлагандир – дейди синглиси камзулинининг ёқаси билан бурнини беркитиб ва раҳми келиб.
— Ростдан жуда аччиқми дейман. Йўлда ёнимда ўтирган Хотин чекмасам ҳам кела-келгунча огзи-бурнини беркитиб ўтирди - Мавзунинг бошқа томонга ўзгарганига қувониб. Бўлмаса укасинининг ҳаётига нима деб муносабат билдиришни билмай боши қотиб ўтирган эди. Унинг қаҳри қаттиқлиги ва хасислигини биларди. Лекин ўзига ишончи йўқолганми айтишга журъати етмасди.
— Илгарилари бунча чекмасдингиз, ака. Юзингиз ҳам қорайиб кетибди. Эсингиздами талабалигимизда пахтага борганингизда ҳамма қизлар сизни кўриб ўлиб қолишган. Катта балиқ олиб боргандингиз – дейди синглиси яхна гўштларни пичоқ билан кесиб огзига солар экан. – Сизни кўрганда ректоримиз ҳам чест берарди.

20 last posts shown.