#Ҳикмат
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ...
* * * Дардимни севаман .Биламанки, дардимни берган ҳам мени севади. Севган севганининг нозини ўлчайди .
* * * Эй сенки, ҳаргиз ҳеч кимни ранжитма. Сўздан оғири йўқдир. Тана кўп юкни кўтармоққа, сўнгра оғриғини унутмоққа қодирдир .Кўнгил эса сўздан келган оғир оғриқни унутолмас.
* * * Эй инсон! Ўладиган кунингни билмасанг ҳам, ҳеч бўлмаса, фоний эканлигингни унутма .
* * * Сен маним кўнглимда бўлсанг, Яман шаҳринда бўлсанг ҳам, ёнимда турган кабисан. Агарким кўнглимда бўлмасанг, ёнимда бўлсанг ҳам, Яманда юрган кабисан .
* * * Мен “Мен” бўлмоқдин воз кечдим. Ёр эшигинга бордим. Эшик қоқдим. Овоз келдиким: “Ким у?”. Шу сўз етарлики, Сен ким бўлишимни истасанг, у бўлишга келдим, дедим .
* * * Нега хафа бўлиб йиғлаюрсан, эй жон? Севганинг кетган бўлса, кетсин. Ранжима. Дуо эт, Раббинг сени тарк этмасин . У сени тарк этиб кетса, хақиқатда битарсан.
* * * Севгида фидокорлик йўлини тутмаганларга асло кўнгил тутиб, кўнглингиз даргоҳига бош суқмоғларига асло изн берманг.
* * * Масофалар узоқ бўлгани билан, дуоларда учрашган юраклар бор.
Муслимбек Мусаллам таржимаси.
https://t.me/IJOD07/