Forward from: Театр Арбоблари уюшмаси
Малика Қаюмова (1954 – 2024)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг актрисаси – Малика Қаюмова 1954 йилнинг 1 февраль куни Тошкент вилоятида таваллуд топган.
2011 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.
Маълумоти олий. 1976 йили Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтини битирган. Институтни битиргач, ўзбек драма театрида ўз фаолиятини бошлаган. 1993 йилдан бошлаб Муқимий номидаги мусиқали театрда фаолият кўрсатиб келган.
Бу театрда Малика Қаюмова ёш бўлишига қарамасдан, оналар ролини ижро этиб, театр жамоасининг ишончини қозонган. Малика Қаюмова ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 30 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамон роллари ва характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитган.
Устоз санъаткор 2024 йил вафот этган.