#Teatr_ijodkorlari_ijodidan
Қўчқор НОРҚОБИЛ
ҲАР КЎНГИЛДА ОЛОВ БОР...
ҳикоя Кўп қаватли уйнинг тилсимқулф умумэшиги олдида анчадан бери совуқда дилдираган кўйи бир қучоқ қип - қип қизил атиргул кўтариб турган бола Расуловнинг хизмат машинаси тўхташи ҳамона улов рақамига синг солиб, афтини жийирди.
– Ҳа, ичкарига киролмаяпсанми? – Орқа ўриндиқдан салобат ила тушиб келган амаки ўсмирга қизиқсиниб боқди.
– Сиз тўртинчи қават, ўн олтинчи хонадонда яшайсизми?, – бола тумшайиб саломни ҳам канда қилди.
– Шундай!
– Манови гуллар Сизга! Хотинингизни табриклаб қўяркансиз.
Расулов депсиниб олди:
– Нима-а-а-а?!
– Айтдим-ку, хотинингизга!
– Ҳой, тирмизак, нималар деяпсан? Сенга буни ким берди?
Батафсил