— Ким шарманда ака. Онасидан ойида бир хабар олмаган одам шармандами, менми?. Онам бечора қора нон олиб кел деб худонинг зорини қиларди. Ҳар кун шаҳарга борардингиз. Уйингизга халта-халта қанд-қурс келтирардингиз. Уҳ.. энди нонлар ҳам савил қолди. Меҳр кўрмаган онам.
— Сен кўпам қонимни қайнатма, ҳамма гапирса ҳам сен гапирма - Қодирнинг кўзлари олайиб қимматбаҳо папахини тўғирлаганича.- Онам ҳали ўлмасдан туриб нарсалари ташиганинг ташиган эди. Сандиғини бўшатдинг. Энди меҳрибон бўлиб қолдингми?. Ниятинг ёмон эди сенинг.
— Нияти ёмон деб сизни айтади. Қачон қараса уришиб онамни йиглатардингиз. Ҳар сафар йиғлаганида сахари ошиб ётиб оларди. Анови тентак укам каламушдай ер ковлайди. ғачон қараса ичиб чойхонада ўтиради. Ҳа унинг ичгани ҳеч кимга билинмайди. Акам камбағал сўққабош. Энди алкашга чиқди. «Камбағал бўлсанг доно гапингни ҳам қабул қилишмас» дегани шу. Оҳ, онажоним. «Оч ўтирсам ҳам тинч ўтирай болам. Синглинг ёлгиз болаларини қараб ўтираман». Ана шунда касофат чегаралар ҳам ёпилди. Ака. Дунё ёпилди. На ўликни ўтказади, на тирикни, э худо не кунларга қолдик.. Ўликлари сарсон бўлган онам. Ўликлари сарсон бўлган онам. Олисларда қолиб кетган онам.
— Бўлди қилинглар. Ҳали онам тупроққа қўйилмай бир-бирингни ейсан. Ўч иккаланг ҳам – деди Сайилхон амрона овозда бир вақтлардагидек.
Ҳамма бошини кўтариб ҳайрат билан унга тикилади. Амударё ва ҳатто нариги қирғоқ ҳам тинчиб қолгандай бўлади.
Сайилхон кўзларининг басирлиги етмагандай қулоқлари ҳам эшитмай қолди. Узоқда нариги қирғоқда одамлар қизил нарсанинг атрофида ялтироқ асал арилардай ғимирлаб юришарди. Сўнг бирдан нариги қирғоқ чўкка тушди. Унинг ёнгинасида маҳалланинг мулласи ҳам қироатини бошлаб юборди. «..Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллоҳус самад...» Олислардан аёзли шамол Қуръон сураларини олиб келарди. Сайилхон шундагина ғаройиб маросимнинг моҳиятини англагандай бўлди. Саодат «видолашиб қолинглар» деб онасининг тобутини қирғоққа олиб келган эди. Сал нарироқда чегарачиларнинг сим деворлар билан ўралган баланд-баланд бинолари кўринар ва унда нотаниш байроқлар ҳилпирарди. Тиканли симлар ёнида ботқоқ ранг кийимли қуролли соқчилар бориб келиб туришарди. Иккала қирғоқ ҳам «омин, Аллоҳу акбар» дея қўлларини юзига суртди. Шу маҳал тобут устидаги қизил духоба учиб ерга тушди. Гўё онасининг бошидан рўмол учгандай бўлди. Иккала қиргоқ ҳам гўё энди айтишга ҳеч сўз қолмагандай қотиб қолди. Дарёда музлар «қасирлаб синди». Сўнг бир одам олдинга чиқиб алланима деб бақирди. Шамол унинг сўзларини номаълум кенгликларга учириб кетарди. Сарҳатлар аро Қодирнинг қўл телефонии жиринглади.
— Ака, олдинроқ чиқиб ўзингизни кўрсатинг. Онамнинг жони узилмай бир ҳафта сизга илҳақ бўлган экан.
Сайилхон журъатсизгина юриб олдинга чиқди. Ичкилик абгор қилган вужудидан шамол ғалвирдай ўтарди. Кенгликлар, саҳролар ва уммонлар қаршисида бир заррадай бўлиб турарди. Сийраклашиб қолган сочларини юртниинг аёзли шамоллари учирарди. Аллақайда арғимчоқнинг нолалари эшитиларди. Арғимчоқ ва дарё ғалати ғуссали сас чиқарарди. Ўртада қирғоғи музлаган Амударё сокин ва қудратли оқарди. У юзлари оқарган ва титраган куйи музлаб қолгандай қотиб турарди. У музлаб қолган ва ҳеч нарсани кўрмас ва эшитмас эди.
— Онажон мендан рози бўлинг. Она...
Сайилхоннинг бўғзига алланималар тиқилди. У сассиз, овозсиз йиғлар ва елкалари титраб кетарди. Нариги қирғоқда одамлар тобутни кўтариб йўлга тушган ва ғаройиб маросим якунланаётган эди. Уни ўраб турган олам моҳиятини йўқотган ва бир вақтлар туғилиб ўсган ер энди тамом бегона эди.
Саломат Вафо
https://t.me/IJOD07