#Кун тарихи
ЯЛДО КЕЧАСИ
Ялдо кечаси (Шаби Ялдо) ҳақидаги шеърлар барча форс ва ўзбек шоирлари ижодида учрайди. Бу туннинг қисқариши ва куннинг узайишга бошлаган (21-22 декабр) куни кечаси ҳисобланади.
Падари бузрукворимиз Махдум Восилий (Мулла Ҳасанжон махдум ибн Мулла Муҳаммад Иброҳим (1898- 1979) шу куни дўстлари ва шогирдлари билан йиғилиб, эҳсон оши қилишар ва, асосан, тарвузхўрлик бўларди. Қиблагоҳимнинг айтишларича, кузда қонлар қўюлади, тарвуз уни суюлтиради. Кузда буйракда пайдо бўлган тош ва қумлар ювилиб кетади. Қиблагоҳим бу одатни Бухорода Мирарабда (1920 йй.) ўқиб юрганда кўрган эканлар.
Баъэи тожик олимлари бу одатни Исломдан аввалги Эрон халқига боғлайдилар. Шундай бўлганда ҳам, у ўзининг аввалги мазмунини Наврўз каби йўқотган. Бу оддий дўстлар йиғилиши ва эҳсондир. Қуйидаги шеър Ялдо кечасига бағишланган.
***
Бу кеча юртимда Ялдо кечаси,
Дўстлигу садоқат, вафо кечаси.
Бу кеча дўстликнинг асл рамзидир,
Дўстликка чорловчи садо кечаси.
Дўстлар бир-бирига илтифотдадир,
Эмасдир бу кеча низо кечаси.
Гўзаллар сочидек қора кеча бу,
Зеболар кўзидек қаро кечаси.
Бу кеча оддий бир кечадир дема,
Бу кеча сиҳҳату даво кечаси.
Дўстлар бугун бунда бўлган жамулжам,
Шодлигу тотувлик, наво кечаси.
Тарвузлар ўртада кўз тикиб, дейди:
- Мендан е, бу кеча даво кечаси.
Буйрагинг ювилар, жигар бўлар соз,
Юрагинг куч топар, қуво¹ кечаси.
Бугун хоҳлаганча тарвуз еявер,
Қанча кўп есанг ҳам раво кечаси.
Қўй гўшту қўй ёғда ўртада палов
Паловга бу кеча парво кечаси.
Барча дўст паловга панжа уради,
Паловга гўёки даъво кечаси.
Дўстлар бир-бирига ширин сўз айтар,
Дилда йўқ кибр ила ҳаво кечаси.
Қориким, орада ўқийди Қуръон,
Гўё бу қорийи қурро² кечаси
Қалблар қироатдан мум каби юмшар,
Қўллар очиқ бугун дуо кечаси.
Эй Махдум, қандайин кеча бу, десанг,
Бу Ҳаққа ҳамд ила сано кечаси.
Маҳмуд ҲАСАНИЙ
___
¹Қуво - қувват.
²Қорийи қурро - қорилар қорийси
https://t.me/IJOD07