#Ҳаётий ҳикоя
ИНТЕРНЕТ ЭНГ ЯҚИН ДЎСТИМДАН АЙИРДИ.
Мен, Шерзод ва Ҳасан энг яқин дўстлар эдик. Учаламиз болаликдан бирга катта бўлдик. Бизни кўрганлар:
– Эгизакларга ўхшайсизлар, ҳамиша бир-бирингизга шундай меҳрибон бўлинг, – деб қўйишарди.
Орадан йиллар ўтди, вояга етдик. Тақдирларимиз бизни турли манзилларга йўллади. Мен Самарқанддаги, Шерзод Тошкентдаги олий ўқув юртига ўқишга кирдик. Ҳасан эса кира олмади. У ўша кундан эътиборан тайёргарликни кучайтирди.
Биз ўқишни бошладик, бу орада бир-биримиз билан ҳам телефон, ҳам интернетда гаплашиб турдик.
Кунларнинг бирида Ҳасан ўқишга кириш учун интернетдан фойдаланаётганини, бир яхши сайт топиб олганини, у ерда диний адабиётлар борлигини, ривоятлар, ҳадисларни ўқиб, ўзини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олаётганини айтиб қолди.
Шу зайлда кунлар ўта бошлади. Биринчи семестрни якунлаб, қишки таътилга чиқдик. Ҳасанда ғалати ўзгаришлар бўлганди. Назаримизда, уни қандайдир кўринмас қўл бошқараётгандек эди.
– Сизлар нотўғри йўлдасизлар, – деб қолди Ҳасан.
– Нега нотўғри йўлда бўларканмиз? – ҳайрон қолдик Шерзод иккимиз.
– Бу ерда ҳеч нарса бўлмагандек ўтирибсизлар. Ҳижрат қилиш лозим!
– Қаёққа ҳижрат қиламиз? Нега ҳижрат қиламиз?, дедик.
– Куфр давлатида яшаяпмиз. Ҳижрат қилиб, борган жойимизда динни яхши ўрганамиз.
– Сен ўйлаб гапираяпсанми, Ҳасан?! Нега куфр давлати бўлсин? Ота-бобомиз хотиржам намозини ўқияпти, рўзасини тутяпти. Масжид, мадрасалар ишлаб турибди. Бу нима деганинг?
– Сизларни ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ. Ўқиш, ўқиш деб юрибсиз. Аслида дунёда нималар бўлаяпти? Ислом динига қувват бўлишимиз керак. Шунинг учун дин йўлида жиҳод қилишимиз лозим!
– Жиҳод деганинг жангми? Нега биз ўзимизга алоқаси бўлмаган юртларнинг урушларига киришимиз керак экан?!
– Бу савобли йўлда шаҳид бўлиш – шараф. Чунки ҳар бир мусулмон ўз ёру биродари, дўстларини исломга, тўғри йўлга чақириши фарз, – дея Ҳасан ўзининг мутаассибона фикрида қатъий туриб олди.
Шерзод иккимиз Ҳасанни ғанимларнинг пуч ғояларига, турли найрангларига алданмасликка ундадик. Ғаламис, бузғунчи кучларнинг ижтимоий тармоқлардаги тузоқларига илиниб қолишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлишини ўтиниб сўрадик. Бироқ дўстимиз ўз фикридан қайтмади. “Дўст сўзини ташлама, ташлаб бошни қашлама”, – деган халқ мақоли бежизга айтилмаган экан. Дўстона сўзимизга қулоқ солмаган Ҳасан террорчи оқимларга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинди. Интернетдаги таҳдидлар домига тушиб қолган яқин дўстимиз бизга энди мутлақо бегона бўлиб қолди.
"Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" китобидан.
https://t.me/IJOD07