#Шеърий лаҳзалар
🍃 Дедим:- Агар чанг бўлмаса, бўлмаса ғубор,
Юзга ҳам кирарди ҳазрати инсон!
Деди:- Демак, кўпга айтгин бу зарур гапни,
Ўзинг ҳам кўчани чангитма, ўғлон!
🍃 Дедим: - Агар ғийбат, ҳасад, бўлмаса,
Одам минг ёшларга кириши тайин!
Деди: - Тўғри айтдинг, бу ҳам ҳақиқат,
Илло, яшай билгин ғийбат қилмайин.
🍃 Дедим: - Бўлмаса гар ёмон одамлар,
Яхшилар минг ёшга кирарди тайин.
Деди: - Яхши қадрин ошириб борсак,
Ёмон камайгайдир мавриди сайин.
🍃 Дедим:- Нафс бўлмаса агар одамлар
Кўзи тўқ бўларди, яшарди кўпроқ.
Деди:- Кўз бор экан, назари тушар,
Уни фақат бир кун тўлдирар тупроқ.
🍃 Дедим:- Бўлмасайди агарда ажал,
Минг ёш тегардими ҳар бир кишига.
Деди:- Майли, орзу қилавер, лекин
Фақат аралашма асло Худо ишига.
✍🏻Фармон Тошев.
https://t.me/IJOD07
🍃 Дедим:- Агар чанг бўлмаса, бўлмаса ғубор,
Юзга ҳам кирарди ҳазрати инсон!
Деди:- Демак, кўпга айтгин бу зарур гапни,
Ўзинг ҳам кўчани чангитма, ўғлон!
🍃 Дедим: - Агар ғийбат, ҳасад, бўлмаса,
Одам минг ёшларга кириши тайин!
Деди: - Тўғри айтдинг, бу ҳам ҳақиқат,
Илло, яшай билгин ғийбат қилмайин.
🍃 Дедим: - Бўлмаса гар ёмон одамлар,
Яхшилар минг ёшга кирарди тайин.
Деди: - Яхши қадрин ошириб борсак,
Ёмон камайгайдир мавриди сайин.
🍃 Дедим:- Нафс бўлмаса агар одамлар
Кўзи тўқ бўларди, яшарди кўпроқ.
Деди:- Кўз бор экан, назари тушар,
Уни фақат бир кун тўлдирар тупроқ.
🍃 Дедим:- Бўлмасайди агарда ажал,
Минг ёш тегардими ҳар бир кишига.
Деди:- Майли, орзу қилавер, лекин
Фақат аралашма асло Худо ишига.
✍🏻Фармон Тошев.
https://t.me/IJOD07