#ЎГАЙ ОНА
(Онлайн қиссанинг давоми)
Учинчи фасл,5 қисм
Озода икки кундан кейин қизига қўнғироқ қилди ва Сакина аммаси қимматбаҳо мато сотиб олиб,Бухорога жўнатганини эшитди.Август ойининг ўрталарида йўлкирага етарли пул тўплангач,Озоданинг ўзи ҳам Бухорога,она юртига қайтди.
Бухорога қайтганидан кейин Озода ўзи учун доимий иш қидирди.Бошида синглиси Шаҳзода билан пишириқ пишириб сотиб,бунинг орқасидан жуда кам фойда кўргани сабаб бирор аниқ иш топмаса бўлмаслигини тушунди.Россиядан ишлаб келган пулларининг ҳам таги кўриниб қолган,янги ўқув йилида болаларига керакли ўқув формаси ва ўқув қуроллари сотиб олишга сарф бўлган эди.Унга ҳар йили ёрдам берадиган тутинган укаси каби бўлган Баҳриддин ҳам Тошкентга,яхши бир лавозимга кўтарилиб кетган эди.Жигарларидан эса доимгидек нажот ҳам ёрдам ҳам йўқ эди.
Озода иш қидиришга жиддий киришди.Худди шу кунларда Баҳриддиннинг ўзи қўнғироқ қилиб қолди.Баҳриддин ҳол-аҳвол сўраш асносида Озоданинг иш топган ё топмаганлиги ҳақида сўради.
–Иш тополмаяпман,-деди Озода хўрсиниб.-Нимагадир Россияда ишлаб келганларга давлат корхоналаридан иш топилиши қийин бўляпти.
–Озода опа,аммамни ўғлиям ҳозир Бухорода ишлаяпти.Вилоят солиқ қўмитаси раҳбари лавозимида.Хоҳласангиз гаплашиб кўраман,-деди Баҳриддин.-Уларда солиқ соҳасида чиқадиган газета бор.Кейин яна матбуот хизмати раҳбарлиги бор.
–Яхши бўларди,-деди Озода.-Тўғриси,рўзғор ва болалар билан қийналяпман.
–Озода опа,сизга ўзи бошқа масалада қўнғироқ қилятгандим,-деди Баҳриддин.-Хабарингиз бор,ўзим солиқ соҳасида ишласам ҳам ижод қилишга қизиқаман.Яқинда ҳажвиялар тўпламим нашрдан чиқди.
–Табриклайман!-Озода астойдил қувониб кетди.-Бунча яхши!
–Ҳа,опа шунақа.Сизга китобни йўловчи машинадан бериб юбордим.Эртага эрталаб китоб қўлингизда бўлади,-Баҳриддин шундай деб хайрлашди.-Майли,Озода опа.Шаҳина ва Жонибекка салом денг.
Озода у билан хайрлашиб,алоқани ўчирди.
Эртаси куни эрталабдан Озодага нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди.Манзилни сўраган ҳайдовчи унга Тошкентдан бериб юборилган омонат борлигини айтди ва омонатни олиб бориб бериш учун манзилни сўради.Озода манзилни тушунтиргач,ёшгина ҳайдовчи йигит унга бир пакет нарса ташлаб кетди.
Пакетни очиб қараган Озода ҳайрон бўлиб қолди.Унинг ичида Жонибекка тўғри келадиган янги спорт формаси,янги крассовка ва китоб бор эди.Китобнинг ичидан эса 100 доллар пул чиқди.
Озода Баҳриддин худди унинг пул сабаб қийналиб турганини билганидан ҳайратга тушди.Унга қўнғироқ қилиб,омонатни етказишганини айтди ва моддий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
–Озода опа,арзимайди!Биласиз-ку,сизни опам,болаларингизни эса жиянларим деганман.Ўзи ҳар йили ўқув йили бошида ўзимни болаларимни кийинтирганимда сизникиларни ҳам ўйлайман.Шу сабаб сизга озроқ кўмак бердим.
–Раҳмат сизга укажон.Илоҳим,Аллоҳ жойини тўлдирсин,-деди Озода.
–Раҳмат,аммо солиқ қўмитасидаги ваъда қилган ишим бўлмай қолди-да,-деди Баҳриддин афсусланиб.-Солиқ газетасида ишлаш учун уларга эркак киши керак экан.
Озода бир зум жимиб қолди.У шу ишдан умидвор бўлиб турганди.
–Озода опа,хафа бўлманг.Иш топилади.Асосийси,мусофир юртлардан соғ-саломат келдингиз.Энди ўз юртимиздасиз.Иш топилади.
Озода Баҳриддин билан хайрлашиб,телефонни ўчирди-да,ўйланиб қолди.Ҳақиқатан ҳам Баҳриддин тўғри айтяпти.Бош омон бўлса,дўппи топилар…
Эртаси куни Шаҳина билан қизи танлаган лицейга бориб келган Озода у танлаган ўқув даргоҳидан кўнгли тўлди.Шаҳина инглиз-рус тиллари ҳамда тарих ва адабиёт чуқур ўргатиладиган университет қошида ташкил этилган академик лицейга имтиҳондан ўтиб,қабул қилинган эди.
Кейин эса Баҳриддин юборган 100 долларлик пулни майдалаб,болаларига керакли кийим ва ўқув қуролларини харид қилди.Қўлида озгина пули қолган бўлса-да,Озоданинг кайфияти яхши эди.
(Давоми бор,эртага….)
Моҳигул НАЗАРОВА.
https://t.me/IJOD07