Савдогарлардан бири дўконида ўтирган эди. Унинг олдида мижозлари бор эди. Шунда бир киши келиб: "Сизда беш дирҳам омонат қолдирган эдим. Шуни беринг",–деди. Савдогар ҳамёнини очиб беш дирҳам олиб ҳалиги кишига тутқазди: "Мана беш дирҳамингиз, марҳамат". У киши дирҳамларни олиб жўнаб кетди. Анча вақтдан кейин қайтиб келиб узр сўради: "Мени маъзур тутасиз. Мен беш дирҳамни бошқа кишида омонат қолдирган эканман. Уни сиз билан алмаштирибман. Сиз нега менга индамасдан беш дирхам бердингиз?". Савдогар жавоб берди: " Мен савдогарман. Савдогарнинг ўз обрўси бўлади. Агар мен сизга: "Менда ҳеч нарса қолдирганингиз йўқ",– деганимда кишилар мен ҳақимда икки гуруҳга бўлиниб олишар эди. Биринчи гуруҳ мени ёлғончи дер эди. Иккинчи гуруҳ эса мен ҳақимда гумондор бўлиб қолар эди. Шу беш дирҳам учун обрўмни тўкким келмади".
@Haniyf_uz
@Haniyf_uz