Haniyf.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Саволлар учун: @Haniyfuz_bot
Олтинкўл жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Амин домланинг маърифий канали.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


"Тақдирга рози бўлмоқ – сенинг ўрнингга энг тўғрисини билувчи зотга таслим бўлмоқдир!"

@Haniyf_uz


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Истиғфор айтинглар, сизларни мағфират қиламан

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таборака ва таолодан ривоят қиладилар:
«Эй бандаларим! Албатта, Мен Ўзимга зулмни ҳаром қилдим. Ва сизнинг орангизда ҳам уни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилманг.
Эй бандаларим! Сизлар кечасию кундузи хато қиласиз. Мен эса парво қилмай, гуноҳларни мағфират этаман. Бас, Менга истиғфор айтинглар, сизларни мағфират қиламан.
Эй бандаларим! Мен таомлантиргандан бошқа барчангиз очсиз. Бас, Мендан таом сўранглар, сизларни таомлантираман. Мен кийинтиргандан бошқа барчангиз яланғочсиз. Бас, Мендан кийим сўранглар, сизни кийинтираман.
Эй бандаларим! Агар аввалингиз ҳам, охирингиз ҳам, инсингиз ҳам, жинингиз ҳам ичингиздаги энг тақводор банданинг қалбига эга бўлса ҳам Менинг мулкимдан бирор нарсани зиёда қила олмайди. Ана ўшаларнинг ҳаммаси тўпланиб, дунёдаги энг фожир одамнинг қалбига эга бўлса ҳам Менинг мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди. Агар бир жойга тўпланиб, Мендан сўрасалар, улардан ҳар бир инсонга сўраганини берсам, бу мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди, катта бир денгизга нинани бир марта суқиб олингандек бўлади, холос.
Эй бандаларим! Ҳамма нарса амалларингизга боғлиқ. Мен уларга қараб ҳисоб қиламан. Ким яхшилик топса, Аллоҳга шукр қилсин. Ким ундан бошқани топса, ўзидан бошқани маломат қилмасин.

Имом Бухорий, имом Муслим ва Термизийлар ривоят қилган.

@Haniyf_uz


Аллоҳ таоло Куръони каримда "Агар яҳшилик билсангиз, ўзингиз учун яҳшилик қиласиз.." деган. Бу қайси сурани қайси оятида келган?
Poll
  •   Каҳф сураси, 57-оят
  •   Исро сураси, 7-оят
  •   Анъом сураси, 17-оят
  •   Энди билиб оламан
8 votes


"Уҳуд кунининг лочини"  қайси саҳобани кунялари эди?
Poll
  •   Талҳа ибн Убайдуллоҳ розиялллоҳу анҳу
  •   Холид ибн Валид розиялллоҳу анҳу
  •   Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
7 votes


Қайси саҳоба ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган ва Расулулоҳ алайҳиссаламга таржимонлик қилган?
Poll
  •   Зайд ибн Ҳориса розиялллоҳу анҳу
  •   Али ибн Абу Толиб розиялллоҳу анҳу
  •   Зайд ибн Собит розиялллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
7 votes


Вафодор дўст–сизни жаннатларда қидирадиган дўстдир!

Пайгамбаримиз (с.а.в) дедилар: "Жаннат аҳли жаннатга киришлари билан ўз яқинларини қидирадилар. Дунёда яхши кунларда бирга бўлганларини излайдилар. Тополмасалар, Аллоҳдан шафоат қилишини сўрайдилар:
– Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар.
Аллоҳ субҳана ва таоло:
– Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар! – дейди".

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар", –деганлар.
Вафодор дўст – сизни Жаннатларда қидирадиган дўстдир!

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: "Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтингларки:"Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди", –денглар!" дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар...
Мен Сизлардан шуни илтимос қиламанки, жаннатда мени тополмасангиз, бир маротаба бўлса-да, Аллоҳни сизга эслатган бўлсам, мен ҳақимда Роббимдан сўранг ва дуоларингизда бир бора бўлса ҳам, мени эслаб қўйинг!

@Haniyf_uz


Тубан кимса беҳуда гапларни сўзлашидан ва сўралмаган саволга жавоб беришидан билинади.

Изоҳ. Беҳуда гапнинг ҳукми оғир. Қуйидаги ҳадис бунга далилдир: «Пайғамбар алайҳиссалом бир куни Каъбни излаб қолдилар. Уни касал, дейишди. Расули акрам Каъбни кўргани бордилар. Олдига кириб:
– Хурсанд бўл, эй Каъб, – дедилар. Шунда Каъбнинг онаси:
– Жаннат сенга хуш бўлсин, эй Каъб! – деди.
– Ким бу Оллоҳ номидан гапираётган? – сўрадилар Расули акрам.
– У менинг онам, эй Оллоҳнинг расули, – жавоб қилди Каъб.
– Сен қаердан биласан, эй Каъбнинг онаси! Балки (ўғлинг) Каъб беҳуда сўзларни гапиргандир, ҳожати йўқ ўринда манъ қилгандир, – дедилар Расули акрам» Ибн Абу Дунё ривояти.

Бунинг маъноси шуки, жаннат хушхабарига муносиб киши ҳисобга тортилмайди. Кимки беҳуда сўзларни гапирган экан, бунинг учун албатта ҳисоб беради. Ҳисоб бериш эса азобнинг бир туридир.

Абу Зар дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай дедилар:
– Баданингга енгил, мезонда оғир амални сенга ўргатайми?
– Ҳа, албатта, эй Оллоҳнинг расули, – дедим.
– Бу амал – жим юриш, гўзал хулқ ва беҳуда гаплардан тийилишдир, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам»
Ибн Абу Дунё ривояти.

“Унвонул баён”дан.

@Haniyf_uz


ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШГА ОДАТЛАНИШ

Бомдод намозидан кейин ҳар бир мўмин озгина бўлса-да, Қуръони Каримни ўқишни одат қилсин. Бирор куни тиловатсиз қолмасин. Қуръони Каримда етти манзил бор. (Бир манзил – ҳафтияк, яъни Қуръоннинг еттидан бир қисми). Олдинги замонларда одамлар ҳар куни бир манзил (яъни, Қуръони Каримнинг еттидан бири, тахминан, тўрт ёки тўрт ярим пора) тиловат қилишга одатланишган эди. Шунда улар ҳар етти кунда хатм қилишган. Бизлар эса, анча заиф одамлармиз. Қуръонни бу қадар кўп ўқишга бардошимиз етмаслиги аниқ. Лекин имкон қадар ҳаракат қилайлик. Хоҳ бир пора бўлсин, хоҳ ярим пора бўлсин, ўқийлик. Ҳеч йўғи, Ҳакимул уммат қоддасаллоҳу сирроҳ айтганларидек, агар кимгадир ярим пора ҳам мушкул бўлса, у ҳолда чорак пора ёки икки-уч рукуъни ўқисин. (Бир рукуъ – бир маъно тўлиқ тугаган ёки бир ракъатда ўқиладиган миқдор). Лекин бирор куни Қуръони Карим тиловатидан холи ўтмасин.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

@Haniyf_uz


«Илм ўрган ва ўзгаларга ҳам ўргат. Ўтмишингни муаллиминг деб бил. Бировга ҳаддан ташқари танбеҳ берма, беҳудага мақтама ҳам. Ўтганга, тўкилганга ва кетганга афсусланма. Нифоқ илмсизлик белгисидир».

Имом Абу Мансур Мотуридий

@Haniyf_uz


#Расулуллоҳ_мўъжизалари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тош отмоқчи эди, тош қўлига ёпишиб қолди

Муътамир ибн Сулаймондан, у отасидан ривоят қилади:
Бани Махзум қабиласидан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тош билан уриш учун келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилиб турган эдилар. Бояги одам тошни отиш учун қўлини кўтарган эди, тош қўлига ёпишиб қолди. Қанча уринмасин, тош қўлидан чиқмади. У қавмига қайтганида, шериклари: “Қўрқдингми?” дейишди. У: “Эплолмадим, тош қўлимда, бироқ отолмаяпман”, деди. Шериклари бундан ажабланиб унинг қўлига қарашди. Ҳақиқатдан ҳам айтганидай эди. Унинг бармоқларини тошдан ажратиб олишди ва “Бу тақдирдаги нарса”, дейишди.

@Haniyf_uz


Агар сизга бир инсон яхшилик қилишингиздан олдин раҳмат айтса, унинг орзусини рўёбга чиқаринг, шунда унинг бошлаган ишини охирига етказиб қўйган бўласиз.

Изоҳ. Агар кимдир сиздан умидвор бўлиб, ҳали қилмаган ишингиз учун раҳмат айтса, умидини сўндирманг, истагини бажо қилинг. Шунда раҳмат билан бошланган иш раҳмат билан нихоясига етган бўлади. Сизга ҳожати тушган одамнинг олдиндан билдирган миннатдорчилиги сиз билан унинг ўртасида умумий хайрни пайдо қилади. У сабаб бошланган хайрни энди тўла-тўкис қилиб қўйиш энди сизнинг зиммангизда!

“Унвонул баён”дан.

@Haniyf_uz


Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: «Агар қалбларингиз пок бўлганида, Аллоҳ азза ва жалланинг Каломига асло тўймаган бўлардинглар», дер эдилар.

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Покиза қалб ҳаётининг камоли, нури, кирликлар ва нопокликлардан халослиги сабабли Қуръондан тўймайди, фақат унинг ҳақиқатлари билан озиқланади ва фақат унинг даволари билангина даволаниб, шифо топади”, дедилар.

“Иғосатул лаҳфан” асаридан

@Haniyf_uz


Фитнали вақтда амал қилганларга эллик кишининг савоби берилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Яхшилик қилинглар, ёмонликдан тийилинглар. Итоат қилинувчи бахиллик (ёки таъмагирлик), эргашилувчи ҳавои нафс, устун кўрилган дунёга, ҳар бир фикр эгаси ўз фикридан ғурурланаётганига гувоҳ бўлсанг, бошқаларни қўйиб, ўзингни (ҳолинга) қара. Олдингизда сабрли кунлар бор, у кунларда сабр қилиш – чўғни ушлаб туриш кабидир. У кунларда шариатга амал қилувчининг савоби ўзи каби амал қиладиган эллик кишининг савоби мислича бўлади» (Имом Ибн Можа, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

Бир ривоятда шундай дейилган:
«Биздан эллик кишинингми ёки улардан эллик кишининг савобими?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан эллик кишининг ажри», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

«Олдингизда сабрли кунлар бор» деган жумланинг маъноси шуки, замон фитнали бўлган вақтда нафс жиловини гуноҳлардан тийиб туриш машаққатли, оғир, қийин ва жуда ҳам аччиқ бўлади. Қўлда чўғ ушласа куйгани каби, у пайтда гуноҳлардан тийилиш ҳам шунчалик оғир бўлади. Лекин Аллоҳдан қўрқиб, ёмон суҳбатдошлардан узоқ бўлган кишиларга катта савоблар берилади. Бундай вақтларда ибодат қилувчига фитнали замон бўлмаганда бир амални қилиб савоб оладиган кишидан элликтасининг савоби берилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фитна замонида ибодат қилиш ҳижрат қилишнинг савобига баравар бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.

@Haniyf_uz


Савдогарлардан бири дўконида ўтирган эди. Унинг олдида мижозлари бор эди. Шунда бир киши келиб: "Сизда беш дирҳам омонат қолдирган эдим. Шуни беринг",–деди. Савдогар ҳамёнини очиб беш дирҳам олиб ҳалиги кишига тутқазди: "Мана беш дирҳамингиз, марҳамат". У киши дирҳамларни олиб жўнаб кетди. Анча вақтдан кейин қайтиб келиб узр сўради: "Мени маъзур тутасиз. Мен беш дирҳамни бошқа кишида омонат қолдирган эканман. Уни сиз билан алмаштирибман. Сиз нега менга индамасдан беш дирхам бердингиз?". Савдогар жавоб берди: " Мен савдогарман. Савдогарнинг ўз обрўси бўлади. Агар мен сизга: "Менда ҳеч нарса қолдирганингиз йўқ",– деганимда кишилар мен ҳақимда икки гуруҳга бўлиниб олишар эди. Биринчи гуруҳ мени ёлғончи дер эди. Иккинчи гуруҳ эса мен ҳақимда гумондор бўлиб қолар эди. Шу беш дирҳам учун обрўмни тўкким келмади".

@Haniyf_uz


Агар фақирлик, хасталик ва ўлим бўлмаганида, инсон кибри сабабли боши эгилмайдиган бўлар эди.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ


@Haniyf_uz


Аёллар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилган Оиша розиялллоҳу анҳо онамиз нечта ҳадис ривоят қилган?
Poll
  •   2120 та
  •   2210 та
  •   2110 та
  •   Энди билиб оламан
1 votes


Бир аёл вафот этганда Пайғамбаримиз алайҳиссалам кийимларини ечиб кафанлик қилганлар, қабрига тушиб кавлаганлар,тупроғини қўллари билан текислаб ёйганлар. Бу бахтли аёл ким эди?
Poll
  •   Фотима бинт Ҳамза розиялллоҳу анҳо
  •   Хадижа бинт Хувайлид розиялллоҳу анҳо
  •   Фотима бинт Асад розиялллоҳу анҳо
  •   Энди билиб оламан
1 votes

20 last posts shown.