Haniyf.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Саволлар учун: @Haniyfuz_bot
Олтинкўл жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Амин домланинг маърифий канали.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Боласи ўлган онанинг кўзёши билан пиёз тўғраганда чиқадиган кўзёш тенг бўладими?

Боязид Бистомий ҳазратлари асли форс миллатига мансуб бўлиб, араб тилини унча яхши билмаганлар. Лекин у зот одамларга масжидларда, издиҳомларда бир-икки оғиз арабча ваъз қилсалар, ҳамма сел бўлиб йиғлар, ҳатто мавъизадан таъсирланиб ҳушини йўқотганлар ҳам бўларкан.
Одамлар қизиқиб у зотдан:
– Ҳазрат, сиз арабчани унча яхши билмасангиз-да, бир-икки оғиз гапирсангиз, ҳамма сел бўлади. Лекин араб тилини мукаммал билган воизлар ваъз қилсалар, одамлар ухлаб ўтирадилар. Бунинг сири нимада? – деб сўрашибди.
Шунда Боязид Бистомий ҳазратлари:
– Боласи ўлган онанинг йиғиси билан пиёз тўғраганда кўздан чиқадиган ёш тенг бўладими? – деб жавоб берибдилар.

@Haniyf_uz


Ҳадисга кўра, энг афзал садақа қайси?
Poll
  •   Беваларга қилинган садақа
  •   Илм йўлида қилинган садақа
  •   Оиласига қилинган садақа
  •   Энди билиб оламан
1 votes


Иброҳим алайҳисалом Лут алайҳисаломга ким эдилар?
Poll
  •   Амаки
  •   Тоға
  •   Қайнаға
  •   Энди билиб оламан
2 votes


Бир кунда жами неча ракат фарз намозлари ўқилади?
Poll
  •   14
  •   16
  •   17
  •   Энди билиб оламан
2 votes


Қуръони каримнинг тенг ярмида жойлашган сура қайси?
Poll
  •   Каҳф сураси
  •   Тавба сураси
  •   Юсуф сураси
  •   Энди билиб оламан
4 votes


"Қуръоннинг қалби" деб зикр этилган сура қайси?
Poll
  •   Бақара сураси
  •   Фотиҳа сураси
  •   Ёсин сураси
  •   Энди билиб оламан
4 votes


"Қуръоннинг келинчаги" номини олган сура қайси?
Poll
  •   Ёсин сураси
  •   Юсуф сураси
  •   Ар-Роҳман сураси
  •   Энди билиб оламан
3 votes


БОЛАЛАР БИЛАН «ЛОЙ-ТЎЙ» ЎЙНАГАН АВЛИЁ

Боязид Бистомий ҳазратлари сафарга чиқиб, йўлда кетаётганларида бир қишлоқдан ўтаётиб лой ўйнаётган болаларни кўрдилар. Улардан:
– Қандай ўйин ўйнаяпсизлар? Лойдан ясалган бу икки инсон ким? – деб сўрадилар. Болалар:
– Бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, буниси эса Ойша онамиз. Иккаларининг тўйларини қиляпмиз, – дейишди.
Боязид Бистомий ҳазратларининг жаҳли чиқиб:
– Ундай қилманглар! Ахир бу лой бўлса, Расулулоҳнинг даражаларига тўғри келмайди, – деб болаларни койиб бердилар ва ҳассаси билан уларнинг ўйинларини бузиб, йўлида давом этдилар.
Анча йўл босиб ўтиб, "муроқаба" ҳолида Расулуллоҳнинг кўрдилар. У зот Боязид ҳазратларига:
– Нега болаларни койиб бердинг. Ахир, улар болалар бўлса... – дедилар.
Боязид Бистомий ҳазратлари ортларига қайтиб, бир кунлик йўл юриб, ҳалиги қишлоққа етиб келдилар ва болалар бирга лой ўйнаб, Расулуллоҳ билан Ойша онамизнинг "тўйларини қилдилар".

@Haniyf_uz


#такфир

"Шаҳодат калимасини айтадиган ва қиблага юзланадиган мусулмонларни кофирга чиқариш бу катта хатодир. Мингта куфрда айблашга лойиқ бўлган кишиларни кофирга чиқармай хато қилиш – битта мусулмоннинг қонини ноҳақ ҳукм билан ҳалол қилишдан енгилдир".

©️Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

@Haniyf_uz


Қуръони каримда янги сура бошлашда Бисмиллоҳ айтиш қанақа амал?
Poll
  •   Фарз
  •   Вожиб
  •   Суннат
  •   Энди билиб оламан
3 votes


"Асалари" маъносини берувчи сура қайси?
Poll
  •   Намл
  •   Наҳл
  •   Зумар
  •   Энди билиб оламан
3 votes


Намозда "Роббана лакал ҳамд" деб қайси ҳолатда айтамиз?
Poll
  •   Қиёмда
  •   Рукуда
  •   Қавмада
  •   Энди билиб оламан
3 votes


Forward from: Muslim.uz
🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
💬“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

🟢Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Сизга бошқалар ҳақида гап етаклаб келган одамдан эҳтиёт бўлинг. Чунки у сиз ҳақингизда бошқаларга ҳам гап етказади».

«Танбеҳул ғофилийн».

@Haniyf_uz


#Эслатма
#Намоз_вақтлари

Олтикўл жоме масжиди намоз вақтлари

“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)

Сана: 04.04.2025


@haniyf_uz


ИККИ НАСИҲАТГА АМАЛ ҚИЛИБ ШАЙХ БЎЛДИ

Бир киши Увай Қараний ҳазратларидан:
– Менга насиҳат қилинг, – деди. У зот:
– Аллоҳни танийсанми? – деб сўрадилар. У:
– Ҳа, албатта, Аллоҳга иймон келтирганман, – деди. У зот:
– Ундай бўлса, бошқа нарсани билишинг муҳим эмас, – дедилар.
Буни эшитган ҳалиги киши чуқур ўйга толди. Кейин яна насиҳат қилишларини илтимос қилди. Увайс Қараний ҳазратлари:
– Аллоҳ таоло сени биладими? – деб сўрадилар. Мен:
– Аллоҳ таоло билмайдиган ҳеч нарса йўқ, – дедим. У зот:
– Бошқалар сени билиши шарт эмас, – дедилар. Ҳалиги киши:
– Умр бўйи шу икки насиҳатга амал қилдим ва натижада шайх мақомига эришдим, – деди.

@Haniyf_uz


Неъматлар шукрсиз азобга айланади

«Аллоҳ таоло бандаларига истаганича неъматлар ато этади. Агар бандалар ўша неъматларга шукр қилмасалар, Аллоҳ таоло у неъматларни улар учун азобга айлантириб қўяди».

Ҳасан БАСРИЙ раҳимаҳуллоҳ

@Haniyf_uz


Юсуф алайҳиссаламнинг онасини исми нима бўлган?
Poll
  •   Роҳила
  •   Асия
  •   Зулайҳо
  •   Энди билиб оламан
11 votes


Пайғамбарлардан қай бирларининг кунялари Абу Зийфон бўлган?
Poll
  •   Закариё алайҳиссалам
  •   Иброҳим алайҳиссалам
  •   Солиҳ алайҳисалом
  •   Энди билиб оламан
9 votes


Абдуллоҳ номли саҳобалар ичида Пайғамбаримиз алайҳиссаламдан энг кўп ҳадис ривоят қилгани ким?
Poll
  •   Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розиялллоҳу анҳу
  •   Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялллоҳу анҳу
  •   Абдуллоҳ ибн Умар розиялллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
8 votes

20 last posts shown.