#Ҳадис_1200📘
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули аълам» дедим.

«Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳуу ал-Ҳайюл Қой-йум», дедим.
Шунда у зот кўксимга уриб: «Аллоҳга қасамки, сенга илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар».
✍( Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Шарҳ
📌Машҳур қори саҳобий Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг кунялари Абу Мунзир бўлган.
📌 Бу ҳадиси шарифдан Қуръони Каримдаги энг улуғ оят «Оятул Курсий» эканини билиб оламиз.
📌 Чунки бу ояти карима Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлиб, унда У зотнинг гўзал исмлари, олий сифатлари зикр қилингандир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳнинг китобида энг улуғ оят борлиги.
2. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг китобида энг улуғ оят «Оятул Курсий» эканини билишлари.
3. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг фазллари улуғлиги.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚