HADISLAR TOPLAMI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)
Мурожаат учун @Rek_Qiroat

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter






Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_579📗

#Тилни_тийишлик.
#Рамазон11

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилмоғига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар».

✍(
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган).

Шарҳ:

🔶Ислом дини ва таълимоти бўйича мусулмон инсон доимо тилини ёмон сўзлардан, беҳуда гаплардан тиймоғи лозим.
🔷 Рўзадор мусулмон учун эса бу таъкид яна ҳам кучли бўлади.
🔶 Уламоларимиз ушбу ҳадисдаги «ёлғон гапириш»-га ғийбатчилик, чақимчилик, иғво ва бўҳтонлар ҳам киради, дейдилар.
🔷Шунингдек, унга амал қилишга Аллоҳ таолонинг ва Унинг Расулининг норозилигига сабаб бўладиган ҳар бир иш киради, дейдилар.
🔶 Демак, рўза тутган одам ўзини нафақат таом ва шаробдан, балки номаъқул гап-сўз ва ишлардан ҳам тиймоғи лозим.
🔷Зотан, ўзини таом ва шаробдан тийиб туриб, ёлғон, иғво, чақимчилик, ғийбат, бўҳтон сўзларни гапираверишдан, ношаръий ишларни қилаверишдан нима фойда бор?
Ёки унинг оч қолиб, чанқаганига Аллоҳнинг эҳтиёжи борми?
Афсуски, ҳаётимизда бу ҳақиқатни унутиб қўямиз.
🔶 Ичимизда рўзани тутиб олиб, кун бўйи беҳуда гап-сўзлар, ишлар билан машғул бўладиганлар йўқ эмас. ҳатто орамизда мусулмонларнинг устидан ғийбат, чақимчилик, бўҳтон қиладиганлар ҳам йўқ эмас.
🔷 Шу боис ҳаммамиз ёлғон сўз ва унга амал қилиш рўзанинг савобини бутунлай кетказишини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 9📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_578📕


#Ифторлик_ҳақида
#Рамазон10

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини намоз ўқишдан олдин бир неча ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув ичар эдилар».

Термизийнинг ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар», дейилган.


Шарҳ:


Бу ривоятларда ҳам нима билан оғиз очиш яхши экани ҳақида сўз кетмоқда. Хурмо билан сув бу борада асосий нарсалар экани таъкидланмоқда. Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар:
1. Бирор нарса ила, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилмоқ. Саҳарликни кечанинг охиригача сурмоқ.
2. Қуёш ботиши билан тезда, шом намозини ўқишдан олдин оғизни очмоқ. Ширин ва ҳўл нарса ила оғизни очиш афзал.
3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилмоқ.
4. Рўзадорларга ифтор қилиб бермоқ.
5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишдан олдин қилиб олмоқ.
6. Ортиқча гап-сўз ва амаллардан тил ва тана аъзоларни тиймоқ.
7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилмоқ.
8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайри эҳсонни кўпайтириш.
9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 9📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_577📓

#Саҳарлик_ҳақида.
#Рамазон9


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳар таомидан наҳор рўзасига, қайлула уйқусидан кечанинг қиёмига ёрдам олинглар», дедилар».

✍(Ибн Можа, ҳоким ва Табароний ривоят қилишган).

Шарҳ:

Саҳарлик қилишдан мақсад кундузи тутадиган рўза учун тайёргарлик кўриб, бақувват бўлиб олмоқдир. Агар саҳарлик қилинмаса, киши наҳорнинг рўзасини тутишга қийналади. Шунингдек, кундузи ухлаб олмаса, кечаси бедор бўлиб, ибодат қилишга қийналади. Ким кечаси ибодат қилмоқчи бўлса, кундузининг ўртасида ухлаб олиши керак. Кундузнинг ўртасида ухлашни арабчада «қайлула» дейилади. Кўриниб турибдики, Ислом жорий қилган ибодатларни адо этиш учун ўзини қийнаш шарт эмас. Балки тадбир ила, ҳеч қийналмасдан ибодат қилиш керак.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 9📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_576

#Ифторлик_Ҳақида
#Рамазон8

Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Масруқ иккимиз Оишанинг олдига кириб: «Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши, икковлари ҳам яхшиликка бўш келмайдилар. Бирлари ифтор билан (шом) намозни тезлатади. Бошқаси эса, ифтор билан (шом) намозни ортга суради», дедик.
«Икковларидан қай бири ифторни ва намозни тезлатур?» деди. «Абдуллоҳ ибн Масъуд», дедик. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилур эдилар», деди. Бошқаси Абу Мусо эди».

✍(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

Шарҳ:

Тобеинлардан Абу Атийя ва Масруқ розияллоҳу анҳулар икки катта саҳобийларнинг ифторни тез қилиш ва шом намозини эрта ўқиш бўйича икки хил иш қилаётганларини мулоҳаза қилганлар. Шу билан бирга, икковларидан қай бирларининг тутаётган иши суннатга мувофиқ, тўғри эканини билмоқчи бўлганлар. Бунинг учун эса, Оиша онамизга мурожаат қилганлар. Оқибатда, ифторни вақти кириши билан қилиш ва шом намозини ҳам эртароқ ўқиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари экани маълум бўлган. Шунинг учун биз ҳам ўз ҳаётимизда шунга одатланишимиз лозим. Вақт кириши билан оғизни очиб, нафсни бир оз қондиргандан кейин дарҳол шом намозини ўқиб олмоғимиз даркор.

Аввал оғиз очиладими ёки шом намози ўқиладими деган саволга ҳам жавоб.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 9📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_575📕


#Саҳарликни_фазилати.
#Рамазон 7


Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизнинг рўзамиз ила аҳли китобларнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик емагидадир», дедилар».


✍(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаганлар).


Шарҳ:


Бу ҳадис рўзада саҳарлик қилиш зарурлиги аҳамиятини яна ҳам оширади. Чунки саҳарлик қилмай, аҳли китобларга ўхшаб қолмаслик учун ҳам уриниш керак бўлади. Ушбу ҳадисларга амал қилароқ, эринмасдан доимо саҳарлик қилиб, рўза тутишга одатланишимиз лозим.

Саҳарлик ҳақида аслида битта ҳадис билан ҳам кифоя қилсак бўларди кенроқ тушиниш учун ҳамма ҳадисларни ташлашликни афзал биляпмиз.


Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 9📚



@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_574📗


#Ифторлик_ҳақида.
Рамазон 6

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрликда бўлурлар», дедилар.

✍(Бешовлари ривоят қилишган).

Абу Довуд лафзида: «Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насронийлар уни кечга сурурлар», дейилган.

Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди» дейилган.

Шарҳ:

Ушбу ривоятларда вақт бўлиши билан дарҳол ифторлик қилиш тарғиб этилмоқда ва бу туфайли қуйидагича яхшиликлар бўлиши ваъда қилинмоқда.
1. Кишиларнинг хайрликда бардавом бўлишлари.
2. Ислом динининг устун бўлиши.
3. Аллоҳ таоло учун маҳбуб бандалардан бўлишлик. Шунинг учун ифтор вақти кириши билан дарҳол оғизни очишга одатланишимиз керак.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 9📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_573📘

#Саҳарлик_қилиш_фазилати.
#Рамазон 5



Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир», дедилар.

✍(Бешовларидан фақат Имом Абу Довуд ривоят қилмаганлар).


Шарҳ:

Демак, саҳарлик қилиш фазилатли иш. Шунинг учун баъзи бир ривоятларда айтилганидек, бир қултим сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш керак.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 9📚



@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_572📕

#Рамозон_мукофатлари🤗
#Рамазон 4

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар кишанланур», дедилар».

✍(Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган).

Термизийнинг лафзида: «Қачон Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлса, шайтонлар ва ўзбошимча жинлар кишанланур. Дўзахнинг эшиклари ёпилур. Улардан бирор эшик очилмас. Жаннатнинг эшиклари очилур. Улардан бирор эшик ёпилмас. Бир нидо қилгувчи: «Эй яхшилик истовчи, келиб қол! Эй ёмонлик истовчи, бас қил!» деб нидо қилур. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган(банда)лари бўлур. ҳар кеча шундоқ бўлур», дейилган.

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган ҳолатлар ҳам рўзанинг фазилатлари қанчалар улуғ эканини кўрсатиб турибди.
Келинг, улар билан бир-бир танишиб чиқайлик:
«Қачон Рамазон келса:
1.«Жаннат эшиклари очилур». Термизийнинг ривоятларидаги қўшимчада келганидек, ўша эшиклардан бирортаси ҳам ёпилмас. Демак, Рамазон ойида рўзадор ҳолида вафот этганлар жаннати бўлурлар. Шу билан бирга, ўша ойда жаннатга кириш учун асқотадиган савоб амаллар кўп қилинур. Жаннатнинг барча эшиклари очилиши Рамазон ойида ер юзига Аллоҳнинг раҳмати кўп нозил бўлишига ҳам ишорадир.
2.«Дўзахнинг эшиклари ёпилур». У эшиклардан бирортаси очилмас. Шунинг учун ҳам Рамазонда вафот этган осийларни дўзахга киритиш ҳам Рамазон ичи кечга сурилиб туради. Рўза тутган бандалар дўзахга тушишга сабаб бўладиган ишларни қилмайдилар.
3.«Шайтонлар кишанланур». Улар бирор кишига иғво ҳам қилмайди, озор ҳам бермайдилар. Бу ишларнинг ҳаммаси Рамазони шарифнинг ҳурматидан бўлади. Имом Термизийнинг ривоятларида келган «ўзбошимча жинлар» ҳам кишанланиши ҳақидаги қўшимчадан жин бошқа, шайтон бошқа эканлиги тушунилади. Шунингдек, жинларнинг ичида ўзбошимчалари бўлиб, кишиларга озор етказиши мумкинлиги англанади. Имом Термизийнинг лафзларидан Рамазони шарифнинг қўшимча фазилатлари ҳам тушунилади.
4.«Бир нидо қилгувчи: «Эй яхшилик истовчи, келиб қол! Эй ёмонлик истовчи, бас қил!» деб нидо қилур». Демак, Рамазони шарифда яхшиликка тарғиб ва бериладиган савоб яна ҳам кўпайтирилади. Ёмонликдан қайтариш ва унинг олдини олиш яна ҳам кучайтирилади.
5.«Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган (банда)лари бўлур». Яъни, аввалдан дўзахга тушишга лойиқ бўлиб қолган бандалардан баъзилари Рамазони шариф туфайли Аллоҳ томонидан кечирилиб, дўзахдан озод қилинурлар.
Бу ҳам Рамазон ҳурматидан бўлади. Демак, Рамазони шариф ҳар бир банда учун улкан савоблар топиб қолиш, дўзахдан озод бўлиб олиш учун жуда ҳам қулай фурсат. Бу фурсатдан ҳар бир ўзини билган инсон унумли фойдаланиб қолиши керак. Бунинг учун эса, у муборак ойнинг рўзасини ихлос билан тутиб, ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва яхши ишлар қилиб қолиши керак.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 9📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_571📗

#Рамазон_савоби 3



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».

✍(Бешовлари ва Аҳмад ривоят қилган).

У киши «ва қолганлари ҳам»ни зиёда қилган.


Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифда рўзанинг нақадар улкан ибодат эканлиги, унинг қадри нақадар улуғлиги очиқойдин баён қилинмоқда. Шу билан бирга, рўзани иймон, ихлос билан, фақат Аллоҳнинг Ўзидан савоб умид қилган ҳолда тутиш зарурлиги таъкидланмоқда. Банданинг ўтгану қолган гуноҳларининг мағфират қилиниши Аллоҳнинг улуғ марҳаматидир. Бу марҳаматга эса, банда Рамазон рўзасини тутибгина эришиши мумкин. Албатта, мусулмонлар бу ҳақиқатни яхши тушунган ҳолда Рамазондан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилурлар.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 9📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Assalomu alaykum rahmatullohi va barokotuh.

Barchamizga kirib kelgan Ramazon oyi muborak bo'lsin.


@Qiroatlartv🎧
@Hadislar_Toplamiii📚
@Islomiy_kitoblar_pg📚


Forward from: QiroatlarTv🎧
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ramazon Tabriki!

Assalomu alaykum kanalimiz a'zolari.
Sizlarni oylarni sultoni bo'lgan Ramazon oyi bilan tabriklaymiz .
Alloh bu oyda onadan tuqqandek pok bo'lib chiqishlikni hammamizga nasib qilsin.

Kanal Adminlari!

@Qiroatlartv🎧
@Audio pdf kitoblar 📚
@Hadislar_Toplamiii📚
@Islomiy_kitoblar_pg 📚


Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_569📕

#Рамазон_ҳақида1.

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди.
Унда осмонларнинг эшиклари очилур.
Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур.
Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур.
Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар».

✍(
Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар).

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Рамазон ойи муборак ой эканлиги. Бошқа ойларнинг бирортаси бу сифат ила васф қилинмаган. Рамазон ойи йилнинг ўн икки ойи ичида энг афзали, энг баракалиси, энг улуғидир. У ўн икки ойнинг султонидир.
2. Аллоҳ таоло мусулмонларга Рамазон ойи рўзасини фарз қилгани. Ушбу ҳадисни бу бобда келтиришдан мақсад ҳам мана шу ҳукмни, яъни, Рамазон ойининг рўзасини тутмоқлик ҳар бир бандага Аллоҳ томонидан жорий этилган фарз эканлигини маълум қилмоқдир.
3. «Унда осмонларнинг эшиклари очилур». Ўша эшиклардан Аллоҳнинг раҳмати, хайр-барака ёғилур. Раҳмат фаришталари тушур. Бандаларнинг тутган рўзалари, қилган яхши амалларининг савоблари чандончандон кўпайиб осмонга кўтарилур.
4. «Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур». Ўша муборак ойнинг ҳурматидан жаҳаннам эшиклари ёпилиб, унга кириш вақтинча кечга сурилур. Кишиларга Аллоҳнинг раҳмати бўлиб, уларга яхши имконлар яратилиб берилур. Рўза тутиб, ибодат қилган кишилар жаҳаннамдан қутулур.
5. «Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур». Рамазон ойи шарафидан ўзбошимча шайтонлар кишанланиб, рўза тутган мўминларни васваса ва иғво қила олмай қолишади. Рўзадорлар бемалол хайрли ишлари ва ибодатларини қиладилар.
6. «Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир».
Бу кеча Қадр кечасидир.
🔶Ундаги ибодат - яхшиликларга бериладиган савоб ва хайр-баракалар шу даражада кўпдир.
🔷 Ким ўша муборак кечани уйқу билан, беҳуда ўтказса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди.

🔶Бу ҳадиси шарифга ҳаётимизда амал қилишга бошлашимиз, муборак Рамазон ойидан тўла фойдаланишга ўрганишимиз лозим.
🔷Рамазони шариф кунларини рўзадор, тунларини бедор бўлиб, ибодат ила ўтказишимиз керак.
Қадр кечаси ҳам беҳуда ўтмаслиги лозим.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 9📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_1276📘

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ одамлардан тилини сигирнинг тилига ўхшаб айлантирган балоғатлисини ёмон кўради», дедилар».


✍(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

🔷 Мол кавш қайтарганда тилини икки лунжида айлантирганга ўхшаб ҳуда-беҳудага балоғатга зеб бериб, ўзини кўрсатиш учун балоғатли сўзлашга ҳаракат қилган одамни Аллоҳ таоло хуш кўрмас экан.
✅Бу маънода эҳтиёт бўлмоқ зарур

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1324📘

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бир киши бошқа бир кишини мажлисидан турғазиб, сўнг ўзи унинг ўрнига ўтирмайди. Лекин силжинглар ва кенгайтиринглар», дедилар.

✍(Тўртовлари ривоят қилишган).

✍Муслим ўз ривоятида:
«Ибн Умар биров ўрнидан туриб унга жой бўшатса, ўша ерга ўтирмас эди»ни зиёда қилган.

Шарҳ:

🔷Мажлисда ўтирган бир кишини турғазиб ўрнига бошқани ўтқазиш ҳаромдир.
🔶Чунки бу ишда аввал келган кишини беҳурмат қилиш бор.
🔷 Аммо кенгайиб жой очилса, яхши бўлади.
🔶Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг биров ўрнидан туриб, унга жой бўшатса, ўша ерга ўтирмасликлари ўзларининг ўта камтарликларидандир.
🔷Аслида, ўтирган одам бир кишини улуғлаб ва ҳурматлаб чин кўнгилдан жой бўшатиб берса, ўтирмоқ жоиз.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1323📚

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабираларнинг энг катталаридан бири киши ўз ота-онасини лаънатламоғидир», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули!
Қандоқ қилиб киши ўз отаонасини лаънатлайди?» дейилди.
«Киши бошқа бир кишининг отасини сўкади. Бас, у ҳам буни отасини ва онасини сўкади», дедилар».


✍(Тўртовлари ривоят қилишган).

Шарҳ:

Шунинг учун ҳар бир инсон ўз ота-онасига сўкиш келтирадиган бирор нарсага сабаб бўлиб қолмаслиги лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1322📘

Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳерақл бир гуруҳ қурайшликлар билан юрганда одам юборди. Улар Шомга тижоратга борган эдилар. Бас, улар унинг олдига келдилар. Сўнгра у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактубларини келтиришга амр қилди. Бас, у ўқилди. Унда: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳнинг бандаси ва Расули Муҳаммаддан, Румнинг улуғи Ҳерақлга. Ҳадоятга эргашганларга саломлар бўлсин. Аммо баъд: Мен сени Ислом чақириғига даъват қилурман», дейилган эди».

✍(Тўртовлари ривоят қилишган)

Шарҳ:

Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:

1. Мактубни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошлаш лозимлиги.
2. Мактуб ёзувчи олдин ўзини танитиши кераклиги.
3. Мактуб кимга аталганини ҳам ёзиш зарурлиги.
4. «Аммо баъд»дан кейин асосий гапни бошланиши.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1321📘

Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аҳлим ҳузурига қўлларим ёрилиб кетган ҳолда бордим. Бас, улар менга заъфаронни чаплаб қўйдилар. Эрталаб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим ва у зотга салом бердим. У зот алик олмадилар ва «Бор! Анавини ювиб кел!» дедилар»

✍(Абу Довуд ривоят қилган)

Шарҳ:

🔷Бу ерда Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳу шариатда ман қилинган ишни амалга оширган эдилар.
🔶Заъфарон аёлларга хос қилинган хушбўй нарса эди.
🔶Аёлларга хос нарсани ишлатиш эса, эркакларга ман қилингандир.
🔷Афтидан, қўли ёрилганда эркаклар ишлатса бўладиган бошқа нарсалар ҳам бўлса керак. Агар заъфарондан ўзга нарсани бу мақсадда ишлатиб бўлмагада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундоқ қилмаган бўлар эдилар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Forward from: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_933📔

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКР ВА ТАСБЕҲ

Умора ибн Шабийб ас-Сабаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шомдан кейин ўн марта «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайин қодийр» деса, Аллоҳ уни тонг отгунча шайтондан муҳофаза қиладиган силоҳланган фариштани юборади. Аллоҳ унга бу ила вожиб бўлган ўн ҳасанот ѐзадир, унинг ўнта ҳалок қилувчи хатосини ўчирадир ва бу унинг учун ўнта озод қилинган қул каби бўлур», дедилар»

✍(Имом Термизий ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Бу ҳам шом намозини ўқиб бўлгандан кейин ва дунѐвий гап гапирмасдан туриб бўлиши керак.

Манба:Хадис ва Хаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

20 last posts shown.