#Ҳадис_1197📙
МУСУЛМОНГА ЁРДАМ БЕРИШ, УНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТИШ ВА УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ.
Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ қиёмат куни бир фариштани юбориб, унинг гўштини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қилади.
Ким бир мусулмонни бир нарса ила уни шарманда қилиш учун айбласа, Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида то у гапидан қайтгунча ушлаб туради», дедилар».
✍(Имом Абу Довуд ривояти)
📝Шарҳ
📌Бир одам мўмин кишини ғийбат қилиб обрўсини тўкаётган бўлса, уни эшитиб турган кишилар ичидан мазкур мўминни ҳимоя қилган одам катта ажрга эга бўлади.
📌Унинг мўмин кишининг обрўсини ҳимоя қилгани қиёматда ўзига катта бахт бўлиб қайтади.
📌 Аллоҳ таоло уни дўзахдан ҳимоя қилади.
📌Бас, шундоқ экан, мўминлар бир-бирларини мунофиқларнинг ғийбат ва бўҳтонларидан ҳимоя қилишлари зарур.
📌Аксинча, бу дунёда мўмин-мусулмоннинг айблаш билан машғул бўлган одам қиѐматда хижолатда қолар экан.
📌Маҳшарга тўпланганлар ҳузурида қилган нобакорлиги жазоси ўлароқ, жаҳаннам кўпригидан ўта олмай тўхтаб қолар экан.
✅Бас, шундоқ экан, мўмин банда зинҳор ўз биродарини айблашга ўтмасин.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚