Қуёш панелларидан фойдаланиш оммалашмоқда
Маьлумки, бугунги кунда таъминотчи корхоналар томонидан таклиф этилаётган қурилмаларни ишлаш самарадорлиги, сервис хизматлари ва берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисида ҳам тушунчалар берилиб, ушбу масалалар юзасидан аҳолига маьлумотлар бериб келинмоқда.
Мисол учун, Қўштепа тумани прокуратурасида ташкил этилган штаб томонидан ўтказилаётган тарғиботлар натижасида тумандаги Шаҳартепа МФЙ, Озодлик кўчаси, 18 ва 19 уйларда истиқомат қилувчи Н.Абдуллаев ҳамда Х.Абдуллаевларнинг яшаш хонадонларига ҳар бирига алоҳида 49.9 кВтдан қўшимча қуёш панеллари ўрнатилиши таъминланди.
Таъкидлаш жоизки, қишлоқ шароитида қуёш панелларидан фойдаланиш ҳам қулай, ҳам даромадли бизнес эканлигини тушуниб етган Абдуллаевлар оиласи, яшаш хонадонларига жами 740 кВт қуёш панеллари ўрнатишган бўлиб, келгусида юртимизда бундай хонадонларни янада ортиб бориши, атроф табиий муҳитни яхшилаш ва “яшил энергетика”ни ривожланишида муҳим роль ўйнайди деган умиддамиз.
Вилоят прокуратураси томонидан бу борадаги вазифалар изчиллик билан давом эттирилмоқда.
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi