Farg‘ona viloyat prokuraturasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i
👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Bosh prokuratura
Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят штабининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, Бош прокуратура масъул ходими, тармоқ раҳбарлари, туман (шаҳар) прокурорлари, ИИБ, Департамент бўлим бошлиқлари, Ўзэнергоинспекция, Марказий банк, ижтимоий соҳа раҳбарлари, таъминот корхоналарининг вилоят ва бўлим раҳбарлари, шаҳар (туман) ҳокимларининг ўринбосарлари қатнашди.

Унда, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда йўқотишларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Масъулларга ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонлари истеъмолини юқори қисмини муқобил энергия билан қоплаш, энергоресурсларни тежаш бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Forward from: Bosh prokuratura
Муқаддам хабар қилганимиздек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Давлат раҳбари томонидан энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилишни олдини олиш борасида берилган топшириқлари ижроси юзасидан ўрганишлари давом этмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри, Жиззах, Навоий, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларининг туман (шаҳар)ларида ташкил этилган штаблар фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Шу билан бирга, Олмазор тумани электр тармоқлари, Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар деҳқон бозори”, “Euroasia carpet”, “Asia plast capital” МЧЖлар, Шароф Рашидов туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими, Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, Фарғона иссиқлик электр маркази, Сурхондарё вилоятида жойлашган “Сурхон керамикс” МЧЖ ҳамда Термиз шаҳар сув таъминоти фаолиятлари ўрганилиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва энерготежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан тавсиялар берилди.

Ушбу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маъмурий судлар фаолияти такомиллаштирилади


“Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-33-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔸давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш;

🔸фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш;

🔸давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;

🔸маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш;

🔸фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш;

🔸давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш;

🔸маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Қуёш панелларидан фойдаланиш оммалашмоқда

Маьлумки, бугунги кунда таъминотчи корхоналар томонидан таклиф этилаётган қурилмаларни ишлаш самарадорлиги, сервис хизматлари ва берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисида ҳам тушунчалар берилиб, ушбу масалалар юзасидан аҳолига маьлумотлар бериб келинмоқда.

Мисол учун, Қўштепа тумани прокуратурасида ташкил этилган штаб томонидан ўтказилаётган тарғиботлар натижасида тумандаги Шаҳартепа МФЙ, Озодлик кўчаси, 18 ва 19 уйларда истиқомат қилувчи Н.Абдуллаев ҳамда Х.Абдуллаевларнинг яшаш хонадонларига ҳар бирига алоҳида 49.9 кВтдан  қўшимча қуёш панеллари ўрнатилиши таъминланди.

Таъкидлаш жоизки, қишлоқ шароитида қуёш панелларидан фойдаланиш ҳам қулай, ҳам даромадли бизнес эканлигини тушуниб етган Абдуллаевлар оиласи, яшаш хонадонларига жами 740 кВт қуёш панеллари ўрнатишган бўлиб, келгусида юртимизда бундай хонадонларни янада ортиб бориши, атроф табиий муҳитни яхшилаш ва “яшил энергетика”ни ривожланишида муҳим роль ўйнайди деган умиддамиз.

Вилоят прокуратураси томонидан бу борадаги вазифалар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Вилоят прокуратураси Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида назорат бўлими томонидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, ҳудудларда бюджет прогноз режаларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш, жорий йил учун белгиланган қўшимча манбааларни ўз вақтида ва тўлиқ бюджетга ундирилиши борасида тасдиқланган "йўл харита"лар ижроси аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.  
    
Бу борада мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi





10 last posts shown.