Farg‘ona viloyat prokuraturasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i
👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚠️ Республикадаги маҳаллаларнинг 3646 тасида (38,5%) жиноят қайд этилмади, 4596 тасида (48,6%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

🔵Прокурорлар ташаббуси билан 683 маротаба ўтказилган меҳнат ярмаркасида 9 311 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

🔵Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд. сўми талон - торож қилинганлиги аниқланиб, 71 та жиноят иши қўзғатилди.

🔵Жорий йилнинг 10 ойида тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг 22 115 нафарига “Тез ёрдам” тамойили асосида амалий ёрдам кўрсатилди.

🔵Шундан, 5 587 нафар тадбиркорга 691 млрд. сўмлик кредит, 421 нафарига ер майдони, 132 нафарига бино ажратилиши, 976 нафарига рухсатнома ва лицензия берилиши, 7 235 нафарини муҳандислик тизимига уланишида амалий кўмак берилди.

🔵Натижада, фаолият кўрсатмаётган 7 210 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ иш ўринлари йўқотилишининг олди олинди.

🔵Шунингдек, 7897 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 18 565 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

🔵Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 125 та муаммолар ижобий ҳал этилди.

🔵2024 йилги инвестиция дастури асосида курилиш - таъмирлаш ишлари амалга оширилган объектларда қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 61,2 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар ва 82,1 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Бугун вилоят Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бошқармасида вилоят прокуратураси ҳамда Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги Коммунал таъминот маркази ДМ раҳбари билан вилоятдаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг “Менинг уйим” биллинг тизими бўйича ишловчи ҳодимларининг малакасини ошириш борасида семинар трединг ташкил этилди.

Семинарда бошқарув органлар раҳбарлари ва ходимлари “Менинг уйим” биллинг тизимидан самарали фойдаланиш, ҳисоб китоб ишларини юритиш масалалари юзасидан махсус билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишди.

Семинарда вилоят прокуратурасининг масъул ходими А.Э.Мирзоумаров сўзга чиқиб, бошқарув компаниялари ҳамда ходимларига кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларининг бошқарув компаниялари олдидаги мажбурий бадал маблағларидан бўлган дебитор қарздорликларни режа-графикга асосан ўз вақтида қисқартириш ҳамда ундирилган маблағларни кўп квартирали уйларга мақсадли сарфлаш, мутасадди идоралар ва маҳалла еттилиги ҳамкорлигида дебитор қарздорликларини қисқартириш бўйича амалий ишларини ташкил этиш юзасидан зарурий топшириқларни беришиб, ушбу ишлар бугунги кунда долзарб вазифа эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Семинар якунида иштирокчилар сертификатлар билан тақдирландилар.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💬 Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар

АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Вилоят прокурори ўринбосари О.М.Тошматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024 - 2025 йиллар куз - қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388/28 – сонли Қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига тайёргарлик аҳволини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Фарғона шаҳридаги болалар шифохонасида беморлар учун яратилган шароитлар, иссиқлик меёрлари, дори-дармонлар билан таъминланиши, уларнинг сифати ўрганилди.

Шунингдек, қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар ҳамда амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Вилоят прокурори ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 21 октябрь куни Давлат раҳбари бошчилигида ““Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан” ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ўрганилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан Олтиариқ ва Қўштепа туманларида кузги мавсумда жами 749 минг туп кўчат экилиши режалаштирилган ҳудудларда олиб борилаётган амалий ишлар ва бугунги кунда прокуратура органлари томонидан экилган кўчатлар мутахассислар иштирокида кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.    

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Фарғона шаҳар прокурори Ш.О.Мавлонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024 - 2025 йиллар куз - қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388/28 – сонли Қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан 2-сектор ҳудудидаги 41, 42, 44, 45, 48, 51, 55-мактабгача таълим муассасаларида ва 16, 29-сонли умумтаълим мактабларида қиш мавсумига қозонхоналарнинг тайёрлиги, хоналарда ҳаво ҳарорати меъёри, таълим олувчиларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида  аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi



10 last posts shown.