Вилоят прокурорининг ўринбосари О.Тошматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳвли Қувасой шаҳар ва Фарғона туманида ўрганилди.
Жумладан, “Камбағалликдан фаровонлик сари” Дастурини амалга ошириш бўйича жойлардаги Штабларда ишлар тўғри йўлга қўйилганлиги, камбағал оилаларга бириктирилган масъул раҳбарларнинг оилалардаги муаммоларни ечишга кўмаклашиш аҳволи муҳокама қилиниб, “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида ташкил қилиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, камбағал оилалар хонадонларига борилиб, оилаларнинг турмуш-тарзи ўрганилди ҳамда уларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар билан танишилди.
Вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi