Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, унда қайд этилганидек, етти йилда хусусий клиникалар сони 3 карра ошди. Кўп клиникалар олиб келинган бренд тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш 6 ойгача чўзилаётганидан норози бўлиб, четдан келадиган ускуналарни соддалашган тартибда рўйхатдан ўтказиш таклифини беряпти.
Жойларда тиббий лаборатория очиш учун тадбиркорлар аккредитациядан ўтишга ойлаб вақт сарфлаяпти. Тўсиқлар жуда кўп. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир вилоятда 10 нафардан шундай тадбиркорлар бор. Улар 1 миллион доллардан пул тикиб, лаборатория очишга тайёр.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram