Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣: 🟦🟦🟦
❗️ТИББИЁТДА ТРАНСФОРМАЦИЯ: Туркиялик мутахассислар соҳани ислоҳ қилишга кўмаклашмоқда
📌 Хусусан, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш — энг асосий талаблардан бири. Бунинг учун эса, биринчи навбатда, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш ва амалиётга самарали татбиқ этиш талаб қилинади.
🇹🇷 Ана шу эҳтиёждан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан туркиялик мутахассислар гуруҳи жалб этилди. Ҳозир хорижлик экспертлар юртимиз вакиллари билан ҳамкорликда барча бўғиндаги тиббиёт муассасаларида ўрганишлар олиб бормоқда. Шу мақсадда тузилган ишчи гуруҳлар тасдиқланган режа асосида ҳудудларда бўляпти.
📊 Туркиядан таклиф этилган мутахассислар сони ҳам етти нафар. Улар юқоридаги еттита йўналиш бўйича катта халқаро тажриба ва малакага эга экспертлар. Ҳар бири тегишли йўналиш бўйича масъул этиб белгиланган.
‼️ Келгусида ана шу таҳлил, таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, соғлиқни сақлаш тизимининг босқичма-босқич ислоҳотига оид қисқа, ўрта ва узоқ муддатли “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Ҳозир Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли трансформация жараёнлари давом этмоқда. Президентимиз бу борада соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари олдига тегишли вазифаларни қўйган.
📌 Хусусан, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш — энг асосий талаблардан бири. Бунинг учун эса, биринчи навбатда, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш ва амалиётга самарали татбиқ этиш талаб қилинади.
🇹🇷 Ана шу эҳтиёждан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан туркиялик мутахассислар гуруҳи жалб этилди. Ҳозир хорижлик экспертлар юртимиз вакиллари билан ҳамкорликда барча бўғиндаги тиббиёт муассасаларида ўрганишлар олиб бормоқда. Шу мақсадда тузилган ишчи гуруҳлар тасдиқланган режа асосида ҳудудларда бўляпти.
📍 Туркиялик мутахассислар еттита йўналиш — бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш, тиббий суғурта тизимини жорий этиш ва тизимни рақамлаштириш, шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш, тиббий хизматларни режалаштириш, фармацевтикани ривожлантириш ва дори воситалари таъминоти, тиббий асбоб-ускуналар самарадорлигини ошириш, шошилинч ва тез тиббий ёрдамни ривожлантириш бўйича иш олиб бормоқда.
📊 Туркиядан таклиф этилган мутахассислар сони ҳам етти нафар. Улар юқоридаги еттита йўналиш бўйича катта халқаро тажриба ва малакага эга экспертлар. Ҳар бири тегишли йўналиш бўйича масъул этиб белгиланган.
📍 Ҳозиргача чет эллик экспертлар Жиззах, Фарғона, Хоразм, Сирдарё, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, уни янада ривожлантириш борасида ўз тавсияларини беряпти.