ВИРТУАЛ АУТИЗМ
Хозирги кунда замонавий хонадонларимизни бир нечта телевизор, компьютер, планшет, смартфонларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу масалани ижобий томони бўлса, салбий томони бунда монитор сони кўплигидан беихтиёр оиланинг ҳар бир аъзоси бошига 1-2 тадан гаджет тўғри келиб, хатто энг кичик ёшдаги (0-2 ёш) болажон хам бемалол гаджетдан фойдаланишидир. Бунинг нимаси ёмон, XXI аср техника асри, замонавий болалар биздай эмас деган жавоб бор барчамизда. Аммо гаджетлардан оқилона фойдалана олаяпмизми, уларни ишлатиш одобини биламизми, шу саволга самимий жавоб бера олишимиз муҳим.
Охирги ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, айнан шундай «электрон экран»лардан тартибсиз фойдаланиш натижасида «Виртуал аутизм» деган касаллик келиб чиқди. Биринчи бўлиб бу касалликни психолог Мариус Замфир номлади ва клиникасини ёритиб берди. Нима учун айнан «Виртуал аутизм»? Сабаби унинг белгилари аутизм белгилари билан идентик равишда. Амалиётда аутизм ва виртуал аутизмни бир-биридан фарқлаш қийин. Фақат анамнез (йиғилган хаёт ва касаллик тарихи) натижасидагина касалликка тўғри ташҳис қўйиш мумкин.
Аутизм белгилари:
😶 Ижтимоий муносабатларга кириша олмаслик
🧐 Кўз орқали контактнинг йўқлиги
😖 Нутқ ривожланишдан орқада қолиши
🙃 Бошқа болалар билан ижтимоий ўйинларга кириша олмаслик
Мана шу белгилар боланинг ҳар кунги 4-5 соатлик монитор (ТВ, смартфон, планшет, компьютер билан) алоқада бўлиши билан бирга кечади.
Касаллик 80% холларда ўғил болаларда кўпроқ кузатилади.
Классик аутизмда деструкция неврологик асосга эга бўлган биологик факторлар билан боғлиқ бўлиб, жараён қайтмас характерга эга. Миянинг ушбу соҳаларида синаплар қайта хосил бўлмайди. Виртуал аутизмда эса нейрон ривожланиши лозим бўлган соҳаларининг стимуляция бўлмаслиги ҳисобига нуткнинг ривожланмаслиги ва б.қ. белгилар юзага келади. Бу жараён қайтар ҳисобланади.
Аутизм марказининг статистикасига кўра:
🖤 1975 йилда 5000 боладан 1 тасига аутизм ташҳиси қўйилган
🖤 2005 йилда 500 боладан 1 тасида
🖤 2014 йилда эса 68 боладан 1 тасида аутизм аниқланган.
2008 йилда Американинг Педиатрия академияси қуйидаги тавсияларни берди:
👼 0-2 ёшли болаларга мультимедиа технологиялари ва қурилмаларига яқинлашиш имкониятини тўлиқ чеклаш
🙇♀ 3-6 ёшли болаларга кунига 1 соатдан ортиқ рухсат бермаслик
🙇♂ 6-12 ёшдагиларга эса максимум 2 соатгача руҳсат бериш тавсия қилинди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, экран олдида ўтказилган вақтда мия ривожланмайди ва яшаши лозим бўлган ижтимоий муҳитда яшалмайди. Болалар мияси турли хил ижтимоий боғлиқликлар ҳисобига ривожланади, яъни ушлаб кўриб, хидлаб кўриб ва х.к. Натижада болада ёшига мос ривожланиши керак бўлган кўникмалар ривожланмайди. Экранлардаги шовқин ва ёрқинликлар бола эътиборини тортади, хатто мультфильмлар хам болада негатив оғриқли хиссиётларни чақириши, у эса ўз навбатида болада агрессив хулқни намоён қилиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, 0-2 ёшдаги болалар кўпроқ кўчада (табиатда) бўлиши ва катталар билан мулоқотда бўлиши зарур.
Анализаторларимизни ишини оладиган бўлсак, сезги ва идрок этиш орасидаги боғлиқлик бузилганини кўрамиз. Эшитган ва кўрган нарсамизни идрок этишимиз зарур, айниқса болалик ёшимизда. Ниманидир идрок этиш учун у билан бевосита алоқада бўлиш лозим (тактил, хидлов, эшитув), виртуал дунё буларни бермайди. Бу анализаторларнинг боланинг илк ривожланиши даврида аҳамияти катта.
Бу ҳолатнинг биргина яхши жиҳати шундаки, биологик аутизмдан фарқли ўлароқ виртуал аутизмни даволаса бўлади. Аммо энг яхшиси уни олдини олишдир!
Др. Гавҳар Дарвиш.
https://t.me/DrGavharDarvish