Урганч туманида 1,3 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ва новвойхона аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва Урганч тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “E-K." МЧЖга қарашли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ва новвойхона биносида ўтказилган ўрганишда, МЧЖ масъул шахслари умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 512,6 минг куб метр. табиий газдан ўғирлик йўли билан фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,3 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz