Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушландиБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. фуқаро А.А.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган
6 000 қути “Keto coffee mix” маҳсулотини ва
1 800 дона "Редуксин Лайт" номли кучли таъсир қилувчи
дори воситасини 82 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Шу каби, Департаментнинг Улуғнор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.П. ва О.Ж. ўзаро тил бириктириб,
126 дона “REGAPEN” номли дори воситасини 4,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Р.
30 қути “Keto coffee mix” маҳсулотини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉
@Department_uz