Prokuratura Departamenti


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Тошкент шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш. “Эски Жўва” деҳқон бозори ёнида ўзбошимчалик билан ташкил этга савдо растасида турли номдаги хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 1 050 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz


Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг 1,7 млрд сўмлик мулкини талон-торож қилган шахслар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.G.” МЧЖ Самарқанд филиали ҳайдовчи-экспедиторлари Ф.С. ва М.Н. ўзаро тил бириктириб МЧЖга тегишли колбаса ва пишлоқ маҳсулотларини нақд пул ва пластик карталари орқали сотиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан жами 1,7 млрд сўмни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Жиззах ва Хоразм вилоятларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ва Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “G.B.” МЧЖ раҳбари Ҳ.Б. Бахмал тумани, “Музбел” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида 414 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Гурлан тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “G’.F.” фермер хўжалигига қарашли савдо дўконидан 373 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Самарқанд ва Фарғона вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Т. ва М.У. фуқаро М.Х.га 90 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳамда 15 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини жами 8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда яна бир фуқаро Ф.М. фуқаро Б.Т.га 80 дона “Зардекс” номли дори воситаларини 2,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш. фуқаро М.Х.га 4 қути жами 200 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган “Бензонал” дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

👉@Department_uz




Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро А.А. ва Ж.И. ўзларига тегишли нотурар бино ва яшаш хонадонида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ ва электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 365,2 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Избоскан тумани ва Хонобод шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ЯТТлар А.И. ва У.Т. нотурар бино ва дам олиш масканларида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 688,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Aхборот 24 |Сирдарё вилоятида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz


Тошкент шаҳри, Наманган ва Навоий вилоятларида валюта айирбошлаган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.А. фуқаро М.Х.га 5 000 АҚШ долларини 64,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Косонсой тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. 4 300 АҚШ долларини 55,8 млн сўмга, Департаментнинг Уйчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. 4 000 АҚШ долларини 51,7 млн сўмга, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.У. 4 000 АҚШ долларини 52,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида қалбаки акциз маркали ҳамда қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ ва Тўрткўл тумани бўлимлари, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда ЯТТ “T.N.” ва фуқаро М.Ж. “Заркент” МФЙ ҳамда “Шўрохон” ОФЙ ҳудудидаги савдо дўконларида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 29 турдаги қўлбола усулда тайёрланган жами 493 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва ҳужжатлари бўлмаган 258 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментининг Касби тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ш. фуқаро Ж.Ў.га 546 дона қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz




Фарғона вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган А.Ю. ва З.А.лар фуқаро М.Х.га 3 турдаги 2 420 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 42,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Aхборот 24 | Тошкент вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Махсус репортаж | Вазифа ва ижро: яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари

👉@Department_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирлар

👉@Department_uz


Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиб келган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор ва Балиқчи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар М.Д. ва И.О. ўзларининг хонадонларида ўзбошимчалик билан газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 275,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Амударё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.А. хонадонида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, 106,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Aхборот 24 | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ–84-сон Фармонида алкоголь ва тамаки ишлаб чиқариш соҳасини тўлиқ рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқариш корхоналарини интеграция қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, республикада мавжуд барча корхоналарда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришни рақамлаштириш борасида тизимда янги ахборот технологияларини яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Булар:

-        истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими;

-        истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил қилиш тизими;

-        истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг ва назорат қилиш имкониятига эга геоахборот тизими.

Ушбу ахборот тизимларини яратиш ҳамда тўлиқ ва ишончли маълумотлар билан бойитиш мақсадида, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Кадастр агентлиги ва бошқа соҳага тегишли ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро маълумот алмашувчи интеграция тизими йўлга қўйилди.

Ҳозирда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь махсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга реализация қилинган этил спирти ҳамда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари миқдорининг онлайн ҳисобини юритадиган электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиб, ўлчов ускуналарини ҳисобга олиш ахборот тизими билан интеграция қилиш жараёни амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Инспекция томонидан республикамизда мавжуд 31 та истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг ва назорат қилиш мақсадида ГЕО ахборот модулига уланди.

Истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 45 та корхонада мавжуд автотранспорт воситаларга GPS Treker қурилмалари ўрнатилиб, ISAT тизимида онлайн тарзда автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг қилиш тизими ишга туширилмоқда.

Эндиликда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими, хавфни таҳлил қилиш тизими, истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинги ва назорати юритилади.

👉@Department_uz




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz


Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.Р. танишлари И.К. ва У.Ш. билан “J.I.” МЧЖни ташкил этиб, фуқароларни Исроил давлатига ишлаш учун юборишларини реклама қилиб, 2024 йилнинг сентябрь ойида 16 нафар фуқарони алдаб, уларни Исроил давлатига ишга юбориши эвазига жами 74 550 АҚШ доллари ва 22,5 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Яна бир ҳолат, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Т. фуқаролар Х.У. ва Д.Н.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида 44 000 АҚШ доллари эвазига Канада давлатига ишга юбориши ва виза олиб беришини айтиб, шундан 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz

20 last posts shown.