Қўрғонтепа туманидаги савдо дўкони омборхонасида қўлбола алкоголь маҳсулотларини тайёрлаш цехини ташкил этган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.А. “Д.О.” МЧЖни норасмий бошқариб келиб, МЧЖ савдо дўкони омборхонасида қўлбола алкоголь маҳсулотларини тайёрлаш цехини ташкил этганлиги фош этилиб, ушбу савдо дўкони ва омборхонадан 100 дона елим идишга қуйилган жами 1 000 литр қўлбола ароқ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz