Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров ва ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида “Энергетика хавфсизлиги” ойлигини ўтказиш ҳамда вилоятни куз-қиш мавсумига тўлиқ шай ҳолатга келтириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан, Жомбой туманидаги 1 ва 2-сонли ДМТТ, “Маҳбуба газ сервис” МЧЖга қарашли суюлтирилган газ қуйиш шахобчаси, “Жомбой” оилавий поликлинаси, 45-сонли умумтаълим мактаби, “Жомбой кўмир омбори” ва Тойлоқ туманидаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Тиббиёт бирлашмаси, электр ва газ таъминоти корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ҳамда “Акмал Тошпўлатов" фермер хўжалигида ташкил этилган озиқ-овқат захираси бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Хусусан, ишчи гуруҳ ташаббуси билан Жомбой тумани “Каттақишлоқ” МФЙ ҳудудидаги 9972-сонли ва “Қўрғонсаломан” МФЙ ҳудудидаги 9319-сонли тансформаторлар таъмирланди. Тойлоқ тумани “Зарафшон”, “Қўшчинор” ва “Жумабозор” маҳаллаларида 2,3 км энерготежамкор кабеллар, 17 дона темирбетон таянч устунлари ўрнатилиб, 2 та трансформаторлар мукаммал таъмирланди.
Шунингдек, аҳоли учун Тойлоқ туманидаги “Нурафшон”, “Олмазор”, “Истиқлол”, “Жумабозор”, “Нуроний” ва “Адас” маҳаллаларига жами 864 та суюлтирилган газ балонлари тўлдириб тарқатилди.
Ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида амалий ёрдам кўрсатиш ва муаммоларни жойида бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
👉@Department_uz