Ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкаси узайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
➖ПҚ-78-сон, 27.02.2025 й
🔹 Хизматлар соҳаси учун 1% ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028-йил 1-январгача узайтирилди. Бу қуйидаги фаолият турларига:
▫️чакана савдо ва умумий овқатланиш;
▫️меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
▫️автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
▫️транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
▫️компьютер хизматлари;
▫️ маиший техникани таъмирлаш;
▫️ агро ва ветеринария ҳамда кўнгилочар масканлардаги хизматлар.
Имтиёз 30 ёшгача бўлган ходимларга тааллуқли бўлиб, уларнинг ойлик маоши 2,5 МҲТEКМ (2 887 500 сўм) дан кам бўлмаслиги керак.
Маълумот учун: 2024-йилда умумий овқатланиш соҳасида 8,1 мингта субъект 158 млрд сўм, чакана савдо соҳасида 27,9 мингта субъект 459,5 млрд сўм, туризм соҳасидаги 220 та субъект 17 млрд сўм миқдорида имтиёздан фойдаланган.
➡️
Buxgalter kundaligi⬅️