ЙЎҚНИ ЙЎНДИРИБ ЯША
Бетаъсирга дарс беролмас минг ибратли қисса ҳам,
Ҳаётингга қўшилмасин улардан бир ҳисса ҳам.
Жон сақлай деб чекинмагин, майли сувни кечавер,
Ўтма номард кўпригидан сув сени оқизса ҳам.
Омад қушин ўз бошингга ўзинг қўндириб яша,
Номардларнинг нақди қурсин, йўқни йўндириб яша.
Хизматингга рағбати йўқ ёки бирор раҳмати,
Илондан ҳам хатарлидир ундайларнинг иллати.
Оч бўлсанг оч юравергин, юпун бўлсанг шундай ўт,
Бир корингга яраб қолса, тугамайди миннати.
Тўлмаган шу ярим кўнглинг, ўзинг тўлдириб яша,

Ёмонингни йиллаб сақлар, яхшингни тез унутар,
Юз бор хўп деб, бир йўқ десанг келиб ёқангдан тутар.
Иззатталаб, ҳурматталаб, ғурбатталаб бу каслар
Эл ичинда унга таъзим қилиб юришинг кутар.
Уларнинг бу нафс ўтини ёқмай, сўндириб яша,

Кўзи кибр қамчисидир бўйсун деб талаб қилар,
Юриб турган ўнг йўлингни шайтон мисол чап қилар.
Тўй-хашамми ё бир йиғин, тўртта одам тўпланса,
Худо берган шуҳратингни “мен бердим” деб, гап қилар.
Ботир ўзни шу тақдирга энди кўндириб яша,

2012. 30. 09
✍ Ботиржон ЭРГАШЕВ
@Botirjon_Ergashev