Botirjon ERGASHEV | rasmiy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ushbu o'zanda siz
✒️ shoir Botirjon Ergashev ijodidan namunalar;
📌 ijtimoiy munosabatlar;
📺 ko'rsatuvlar;
🎙️ qo'shiqlar
🎬 video va audiolar hamda ko‘plab boshqa qiziqarli yangiliklardan bahramand bo'lib borasiz!
Murojaat uchun: @Botirjon_Ergashev1975

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#IJODIY_UCHRASHUVLAR

🔊 Ijodiy uchrashuvlarimizning bu soni siz bilgan ijodkorning o'tgan yil sarhisobi, yangi yil rejalariga bag'ishlanadi.

📌 Eshittirish qahramoni:

🎙 Iste'dodli shoir, O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi Botir Ergashev.

FM 107.8 "Mahalla" radiosi

@Botirjon_Ergashev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Самимият

Қуйидаги видеони кўриб, маза қилдим. Роса кулдимам, тўлиб йиғладимам.
Бу талаба йигитга қандай яхши. Унга ҳавасим келди, шундай меҳрибон, ҳазилкаш, самимий дадаси бор. Менинг шундай тилло дадам ўтиб кетиб, ҳаётимда самимият йўқолиб қолди.
Келинг, кўп гапирмай, видеони кўриб, хулосангизни изоҳда қолдиринглар.
ДАДАСИ БОРЛАР, ВАҚТИДА МАЗА ҚИЛИБ ҚОЛИНГЛАР, КЕЙИН СОҒИНАСИЗ БУ КУНЛАРНИ.

@Botirjon_Ergashev

986 0 36 11 23

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"YETARMIKAN, YOR"

Rahmat, Davronbek!

Botirjon Ergashev 📝
Davron Hamidov 🎤

@Botirjon_Ergashev

809 1 11 5 26

#Yangisidan
БЎЛГАЙ...

Қадди расосан, ўқи,
ақлинг ҳам расо бўлгай,
Бу расолик шайтонга
энг олий жазо бўлгай.

Иблисдан юз ўгирмоқ
ердан юз карра оғир,
Буни дилдан истасанг,
бардошинг асо бўлгай.

Ҳар намоз қазосидан
сўралгайдир ҳар банда,
Қисмати хунук, кимки
бенамоз қазо бўлгай.

Қай умр эзгуликка
бахшида эрса, яхши,
Ул зоти шарифлардан
Яратган ризо бўлгай.

Ҳаққа қул бўл, шум нафсга
зинҳор қул бўлма, Ботир,
Шунда Фиръавн нафсга
иймонинг Мусо бўлгай.

@Botirjon_Ergashev


УМР САРЛАВҲАНГИЗ

Умримиз бўлмасин қовжираган хас,
У бахтдан тикланган иморат бўлсин.
Ҳар хил фитна-фасод, ғурбатдан эмас,
Ҳаёт муҳаббатдан иборат бўлсин!

Кўз очирмас сал ён берсангиз ғафлат,
Кўнгилга бахт тўлсин, қурисин ҳасрат.
Нега керак ўша бемаъни нафрат,
Ҳаёт муҳаббатдан иборат бўлсин!

Нафрат бўлмаганда қалб бўлмай нохуш,
Зайнаб хор бўлмасди, ўлмасди Кумуш.
Муҳаббат фаслидан гуллайди турмуш,
Ҳаёт муҳаббатдан иборат бўлсин!

Дилга йўлатмангиз ҳасад, ғаразни,
Йўқотинг гумон-у турфа фаразни.
Йиғиштиринг барча гина, аразни,
Ҳаёт муҳаббатдан иборат бўлсин!

Ҳар бир лаҳзангизга қувонч бўлса зеб,
Тушкунликни ўзга кўрмагайсиз эп.
Умр сарлавҳангиз номланг шундай деб –
“Ҳаёт муҳаббатдан иборат бўлсин!”

✍Ботиржон ЭРГАШЕВ

@Botirjon_Ergashev

678 0 10 2 23

Forward from: NAVO TV | Rasmiy kanal |
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📢 "Navo" telekanalidan gapiramiz! "Shou Patrul"ning navbatdagi soni efirda!

📢 Tanqid va e'tiroflar... Bu safar qaysi biri ko'proq yangraydi? Barchasi haqida ochiq fikrlashamiz!

📢 Ko'rsatuv har juma soat 20:20 da "Navo" telekanalida namoyish etiladi.

10-yanvar kuni sizni noodatiy shakldagi ko'rsatuv kutmoqda! O'tkazib yubormang!

@axrorqushmatov
@navotvuz


​​КЕНГГА КЕНГ ДУНЁ...

Торга тор дунё бу, кенгга кенг дунё,
Зорга зор дунё бу, тенгга тенг дунё.
Бир кун ош еб, бир кун тош есанг, куйма,
Сўнги даминг ўйлаб, бу қадар суйма,
Бир кун ёқа бўлса, бир кун енг дунё,
Торга тор дунё бу, кенгга кенг дунё!

Осмоний орзулар қилгин, етарсан,
Олдни кўзламасанг ортга кетарсан,
Ўз кўнглингни ўзинг обод этарсан,
Ёки акси – ўзинг барбод этарсан,
Кейин умринг бўйи фарёд этарсан,
Торга тор дунё бу, кенгга кенг дунё!

Бевақт тўхтамасин юрак – уловинг,
Қўлингдан тушмасин ибрат яловинг,
Ҳар дам Ҳақ илкида турсин жиловинг,
Зафар қучса дўстинг, ёки бировинг,
Жонинг куйдирмасин ҳасад оловинг,
Торга тор дунё бу, кенгга кенг дунё!

Сендан бирор кимса кўрмаса зиён,
Алифинг дол бўлмас борсанг-да қаён,
Ёлғон -мағлубият, рост – ғолиб аён,
Ердай хокисор бўл, кўкдай бепоён,
Сўнг ҳасрат, аламинг қилмайсан баён,
Торга тор дунё бу, кенгга кенг дунё!

Шум нафснинг йўллари чувалган ипдай,
У кўнгил баҳрингда наҳангу китдай,
Қўриқла юртингни вафодор итдай,
Чеҳранг оч, тумтайма қора булутдай,
Сал синовга зинҳор тўкилма тутдай,
Торга тор дунё бу, кенгга кенг дунё!

Ботир, сени севган халққа илож бўл,
Елкасига божмас, бошига тож бўл,
Таназзул, инқироз эмас ривож бўл,
Жаннат топай, десанг очиқ қулоч бўл,
Эзгуликка ташна, меҳрга оч бўл,
Торга тор дунё бу, кенгга кенг дунё!

© Ботиржон Эргашев

@Botirjon_Ergashev


КИТОБ ЎҚИНГ!

Яхши яшаш учун керак заҳмат, чидам,
Ана шундан сўнг роҳатда савлат тўкинг!
Тўйиб ичинг одамийлик чашмасидан,
Гар ичолмай қолдингизми, китоб ўқинг?!

Эсли одам ўйламайди бугунини,
Эсли одам безаб яшар ҳар кунини.
Ҳаёт шундай – муаммолар тугунини
Гар ечолмай қолдингизми, китоб ўқинг?!

Шох, барг, мева безагайдир ҳар дарахтни,
Билим билан безанг сиз ҳам УМР – вақтни.
Қучинг олийжаноб омад билан бахтни,
Гар қучолмай қолдингизми, китоб ўқинг?!

Китоб ичра мартабангиз, тахтингиз бор,
Омад унда, унда яна бахтингиз бор,
Кўкка учинг, сизнинг шунга шаҳдингиз бор,
Гар учолмай қолдингизми, китоб ўқинг?!

Йўламанг ҳеч нодонликнинг эшигига,
Бойлангайсиз йўқса, афсус бешигига.
Кечинг ундан, ўйнаманг нафс қўшиғига,
Гар кечолмай қолдингизми, китоб ўқинг?!

Ишонинглар, сўзларимда йўқ эҳтирос,
Бахтга фақат яхши билим бўлгай асос.
Қалбингизга маърифатдан бичинг либос,
Гар бичолмай қолдингизми, китоб ўқинг!

Китоб очинг – сизга икки қанот бўлгай,
Китоб чигал йўллар ичра нажот бўлгай,
Ботир кафил, китоб – гўзал ҳаёт бўлгай,
Китоб ўқинг, китоб ўқинг, китоб ўқинг!

✍Ботиржон ЭРГАШЕВ

@Botirjon_Ergashev


ДАДАМСИЗ ЙИЛЛАР

Янги йил бошланди беҳис, бетуйғу,
Янаям узайди армоннинг тили.
Эскирган, униққан ўтган йиллар бу  -
Айрилиқ йилидир, жудолик йили.

Қалбимда чарсиллаб ёнади алам,
Келгуси йилларнинг каромати йўқ.
Чунки у йилларда бўлмайди дадам,
Дадамсиз йилларнинг таровати йўқ.

Энди шодлик эмас менга янги йил,
Бу йиллар устидан тортаман чизиқ.
Фақат дада бўлиб яшайди кўнгил,
Мен бор янги йиллар боламга қизиқ.

Соғинч тўлқинлари урар тўшга тўш,
Вақт нима, англамас озурда диллар.
Қароқчилар урган карвондай бўм-бўш,
Келиб кетаверсин, дадамсиз йиллар.

✍️ Ботиржон Эргашев

931 0 14 8 45

✍Botirjon Ergashev

🎼 Musoxon Nurmatov

🎤Ozodbek Nazarbekov

@Botirjon_Ergashev


ГАР НОЛИСАК...

Зулмат ичра ўтар менинг туну-куним,
Мен ҳам сиздай кўргим келар ой-қуёшни.
Лек Тақдирдан нолимасдан яшайман жим,
Фарёд солиб, тошга урмам азиз бошни.

Шукур дейман, оёқ-қўлим саломатдир,
Гар нолисам, бу Худога маломатдир.

Минг бор шукур, кўкка етар бўйларимиз,
Ҳар кун тўйга уланмоқда тўйларимиз,
Тирик жоннинг ризқин берар Қодир Худо,
Элга тинчлик сўрар дуогўйларимиз.

Неъматларнинг энг яхшиси ҳаловатдир,
Гар нолисак, бу Худога маломатдир.

Тўрт ёнимда топганим чин ёру-дўстлар,
Билинмайди унча-мунча каму-кўстлар.
Фарзандларим кулгусини эшитсам бас,
Хотиржамман, кўрмаса ҳам майли кўзлар.

Қалбинг билан кўриш ҳам бир кароматдир,
Гар нолисам, бу Худога маломатдир.

Кимга эрта, кимгадир кеч келгай даврон,
Кимларгадир бу кунлар ҳам бўлган армон.
Синовларга сабр қилмоқ қандай гўзал,
Шунда ўзи қўллар бизни Буюк Раҳмон.

Шукур қилмоқ мўминликдан аломатдир,
Гар нолисак, бу Худога маломатдир.

Тақдирим шу, не қилса бош эгадирман,
Ношукурга балки тошдай тегадирман.
Кўзим ожиз бўлса ҳамки, меҳнат билан,
Санъат ичра ўз ўрнимга эгадирман.

Кўрмай туриб, дунё кезиш тароватдир,
Гар нолисам, бу Худога маломатдир.

Рози бўлинг, дўстлар гўзал ҳаёт учун,
Бу дунёга ечим бўлинг, бўлманг тугун.
Дунё шундай, оқшом кўрган одамингни,
Қайтиб кўрмай қолишлик ҳам мумкин бугун.

Тирикликнинг ўзи ҳам зўр мукофотдир,
Гар нолисак, бу Худога маломатдир.


✍ Ботиржон Эргашев

@Botirjon_Ergashev


БОЛАЛИК

Ўттиз саккиз йилим – ўттиз саккиз тоғ,
Ортимда қолмоқда оқлик, қоралик.
Кеча энг яқиним, бугун энг узоқ,
Йилларим болалик, йўлим – болалик.

Беташвиш боладан ғамга айландим,
Балқиган ҳилолдан шамга айландим.
Кечагина эдинг асалим, қандим –
Ширалари босган қўлим – болалик.

Остона хатласам – кўча бечора,
Ҳамма ўзи билан ўзи овора.
Бугун қурғоқ дала, кечаги бола,
Ёмғирим болалик, дўлим – болалик.

Йўқсан, узоқларга узо-о-о-қ термулиб,
Излайман, хаёллар ичра кўмилиб.
Бугун ғамларга ғарқ, кеча чўмилиб,
Уст-боши шалоббо, хўлим – болалик.

Аламлар суйкалар қучоғин очиб,
Қуёш ҳам нур эмас қаҳрини сочиб.
Офтобда қолдириб, кетдинг-а қочиб,
Салқиним болалик, сўлим – болалик.

Рости, ташвишлардан жудаям толдим,
Узр, бирозгина вақтингни олдим.
Кеча сойда эдим, саҳрода қолдим,
Дарё болалигим, кўлим – болалик.

Катта бўлмоқ завқи айлабон асир,
Улғаймоққа шошиб, елибман зир-зир,
Қадрингни билмаган Ботирни кечир.
Эҳ, ўзимнинг содда, гўлим – болалик.

✍Ботиржон ЭРГАШЕВ


МУҲАББАТ ВА АҚЛ

Кун сал ёнбошласа, ҳуруж қилар тун,
Қайғу пайдо бўлса, ғойибдир шодлик,
Муроса бор жойга йўламайди хун,
Хиёнат бор жойда бўлмас ободлик.

Баҳорнинг ўрнини эгаллайди Ёз,
Қароқчи Куз кутар, ёз карвонини.
У олтин ранги-ла айласа пардоз,
Қиш келар кузакнинг сўраб жонини.

Демакки, ҳар ненинг кушандаси бор,
Булар ҳусусинда элда кўп нақл.
Нафс гули гулласа, сўлар гули Ор,
Муҳаббат туғилса, ўлади Ақл.

Бу туйғу ҳукмрон бўлган кўнгилда,
Ақлга заррача қолмайди тоқат.
Булбулнинг хаёли ҳамиша гулда,
Унга фиғон чекиб яшамоқ роҳат.

✍Ботиржон ЭРГАШЕВ


@Botirjon_Ergashev


ҚИЙНОҚ

Хайр Орзу, хайр Мақсадлар,
Хайр майли эй, ишқий Туғён.
Бизлар бўлдик тирик жасадлар,
Кел, Лоқайдлик, келақол, Армон.

Келяпсанми, дўстим Надомат,
Хўрсиниқни ҳайдаб бўғзимга?
Елкамга чиқ, эгилсин қомат,
Кишан сол бу ўтли сўзимга.

Афсусларга буткул ғарқ қилгин,
Бахтни қўмсаб отланган Дилни.
Ҳижронгинам, тиғинг-ла тилгин,
Севдим деган, бу шаккок Тилни.

Азизим Тош, юрибсан қайда,
Менга зарур бўлдинг бу палла.
Юрагимни кўксимдан ҳайда,
Ва ўрнини ўзинг эгалла!

Эй, қария Бардош, алвидо!
Паймонанг ҳам тўлганга ўхшар.
Шунча кутдик бўлмади вафо,
Муҳаббат ҳам ўлганга ўхшар.

Бардошгинам, ўлавер, майли,
Қасд айлади Севги жонингга.
Шу бадкирдор Севгим туфайли,
Ишончим ҳам борар ёнингга.

Лоқайдлик, кел, ишингни бошла,
Кулгумга санч аямай бигиз.
Сўнг юзимдан супуриб ташла,
Ўрнига муз суратини чиз!

Раҳм-шафқат, мендан кетинг тез,
Ғазаб келар, кўтариб тўқмоқ.
Кўнглимнинг кенг кўчаси шу кез,
Бўлмоқдадир хатарли сўқмоқ.

Бевафонинг жабри жонимга,
Тамға бўлиб қолди босилиб.
Айрилиқ, кел, менинг ёнимга,
Кел, бўйнимга қолгин осилиб.

Келажак, сен ўчир бешафқат,
Хотирамнинг қора ҳуснини.
Ўтмишдан из қолдирма, фақат,
Ўчирма бир Унинг исмини.

Ботиржон Эргашев

@Botirjon_Ergashev


ODAM BO‘LISH BAXT

Tog‘lar osmono‘par, ammo jim yashar,
Shundan million yillar ketmas yiqilib.
Bog‘lar sahiylikda go‘yo bellashar,
Bag‘riga bir kun kuz kelishin bilib.

Agar yaxshilikka qilmasa xizmat,
Qo‘ldagi har qalam, bir qarich cho‘pdir.
Ming afsus, bu qismat eng yomon qismat -
Ilmidan isyonga ketganlar ko‘pdir.

O‘zdan ketgan ba’zi olimdan ko‘ra,
Taqdir zolimlarga do‘st qilsin mani.
Nimaga o‘xshashin elimdan so‘ra,
O‘z ilmiga amal qilmas mullani.

Odam bo‘lish qiyin, odam bo‘lish baxt,
Buni bilmagan bosh, go‘shtdir bir o‘ram.
Atrofimga boqsam, bo‘laman karaxt,
Har yog‘im olimlar, biroq odam kam.


©Botirjon Ergashev
@Botirjon_Ergashev


Forward from: Botirjon ERGASHEV | rasmiy
ТЎРТЛИКЛАР

Тунлардан тонглар излаб яшамоққа не етсин,
Шод дилни шом қилмоқ бу – диёнатга қарши жанг!
Ёмонликдан омонлик топинг, у қуриб кетсин,
“Лат”, “офат” сўзларидан “латофат” ясаб яшанг!

****

Бемақсаднинг юрган йўли чувалган ипдай,
У йўлларга бизнинг қадам тўғри келмайди.
Эгри жойлар букриларга бўлар қолипдай,
Қийшиқ жойга тўғри одам тўғри келмайди.

****

Сойдан сув сачрагайдир, селдан лой бўлур ато,
Донолардан заковат, нодондан фақат хато.
Ҳар кимнинг ўз илкида пок-нопок яшамоғи,
Ё пайтава ё салла бўлганидай бир мато.

****

Бировнинг дардига парво қилмаснинг,
Дардининг бирор бир уқувчиси йўқ!
Ўзидан бошқани шоир билмаснинг,
Ўзидан бошқа бир ўқувчиси йўқ!

****

Жимлигим таъсирли сўзидан кўра,
Қалбим яхши кўрар кўзимдан кўра,
Хотиржамлигимдан енгилман қушдай,
Хатто соям оғир ўзидан кўра.

****

Шамолга тик боқма, кўзларингни юм,
Йўқса, кўзларингга сочилгайдир қум.
Ҳар ерда ҳар сўзга оғиз очмагин –
Ўз сўзинг ўзингга ўқилган ҳукм!

****

Иқш бургути дил овига турар экан шай,
Хаёлларим сенга кетгач, сўнг келиб қолдинг.
Ишқ бургути тилган дилга шифолар тилай,
Чап кўксимнинг ҳисларига ўнг келиб қолдинг.

****

Биз бутун бир ер шарига айланамиз, деб,
Тупроқ зарраси бир жон, бир тан бўлгандир.
Шу заминнинг кўркига бўлиб оро, зеб,
Гуллар гул шаъни учун “Гулшан” бўлгандир.

****

Оппоқ этагини тутмоқда қоғоз,
Қалам-ла кўнглингни тўккин, у тўлсин!
Шеър ёзсанг, дилдан минг парчаланиб ёз,
Ўқиб, парчаланган диллар бут бўлсин!

@Botirjon_Ergashev


ГУЛ ЭДИМ...

✍Ботиржон ЭРГАШЕВ

🎤ЗИЁДА

@Botirjon_Ergashev


ГУЛ ЭДИМ
“Тубанлик” фильмига саундтрек

Гул эдим, боғимдан эрта уздилар,
Мурғак ҳаётимнинг қасрин буздилар,
Орзу-ҳавасларим дунёча эди,
Бўғзимга нопоклар қўлин чўздилар.
Гул эдим.

Тонгларни шом қилар нафс бандалари,
Элни бадном қилар нафс бандалари,
Кўз ёшни шаробдай қуйиб ичмоққа –
Кафтини жом қилар нафс бандалари.
Гул эдим.

Она – ортимдаги овворагинам,
Йиғидан кўз ёши фавворагинам,
Тақдирим ўнглашга минг бор уриниб,
Эриша олмаган бечорагинам.
Гул эдим.

Мен нетай, ҳаётга боқиб улгурмай,
Бахтсизман, бахт шамин ёқиб улгурмай.
Қумлоқларга сингиб қуриди қанча –
Жилғалар сой томон оқиб улгурмай.
Гул эдим.

Дилимдан отилиб чиқолмас фарёд,
Сир бўлган севгимни қилдилар барбод.
Хақли эдим, севган ёрим васлига,
Етмадим, ёмонлар дастидан минг дод.
Гул эдим.

Бахтимни сотдингиз, жон отажоним,
Гуноҳга ботдингиз, жон отажоним.
Ҳаёт ато қилиб сўнг хато қилиб –
Қайларга отдингиз, номеҳрибоним?
Гул эдим.

✍Ботиржон ЭРГАШЕВ


@Botirjon_Ergashev


Forward from: Mirzo Karim.Мирзоларнинг МИРЗОси.Расмий канал! Алоқа учун тел: 90-980-33-84
ТАВАЛЛУД МУБОРАК УКАЖОН!

Ҳеч баҳо қўйилмас эркак ҳуснига,
Эътибор берилгай гоҳо исмига.
Номардлар, қўрқоқлар бўғилаверсин,
Ҳар куни Ботирлар туғилаверсин!

Ботирлар ҳам бари бўлмагай ботир,
Сўзи асотиру ўзи асотир!
Ўзбек шеъриятин битта чўққиси,
Миллатни чин ўғли, бошда дўпписи!

http://T.me/mirzolarningmirzosi.

https://www.YouTube.com/channel/UCoRsvGN9EjQ5VZBL0iYEHQg.


Forward from: “Yoshlik” jurnali
#Tavallud

12-dekabr — shoir Botirjon Ergashev tavallud topgan kun!


HAQQIM

Koʻnglim bilan ishi yoʻq qancha Xudo bexabar,
Koʻmagim kerak boʻlsa, qayda boʻlmay topdilar.
Yumushlari bitgach soʻng, tik boqib, yo alhazar,
Haqqimga qoʻl uzatsam, qoʻllarimni chopdilar.

Har dam koʻkdan kuzatar mening Odil guvohim,
Faqat Unga ayondir dildagi nolam-ohim,
Nokaslarning nazdida shudir mening gunohim –
Haqqimga qoʻl uzatsam, qoʻllarimni chopdilar.

Shum nafsining girdobi tortib ketgan oʻzlarin,
Mol-dunyoning panjasi toʻsib turar koʻzlarin,
Avval qasamlar ichib, soʻngra buzib soʻzlarin,
Haqqimga qoʻl uzatsam, qoʻllarimni chopdilar.

Oqil ota-onalar bergaydir mudom dakki,
U dunyoda jannatdan toʻsgay birovning haqqi.
Rahmim kelar ularga, ey voh, qildilar chakki,
Haqqimga qoʻl uzatsam, qoʻllarimni chopdilar.

Yoshlikjurnali.uz
@yoshlikjurnali

1.3k 0 13 21 56
20 last posts shown.