ОНАЖОНИМ
Дардингиздан шам йиғлайди,
Ғамингиздан ғам йиғлайди.
Кўзингизда ёмғир тинмас,
Юзингда нам йиғлайди,
Бор-бисотим, хонумоним –
Сиз йиғламанг, онажоним!
Фарзанд доғи тоғдан оғир,
Куйиб кетар жисму бағир,
Оҳ, сизда бир жон кам ахир,
Бундан барча кам йиғлайди,
Эй, ҳаётим, жисму жоним –
Сиз йиғламанг, онажоним!
Кимки ноҳақ, ўша ҳақдир,
Чарчамади синаб тақдир,
Тақдир, деб сиз хушчақчақдир,
Ўтган барча дам йиғлайди,
Хуш забоним, хуш замоним –
Сиз йиғламанг, онажоним!
Дадам кетиб, келди алам,
Бағрим ўйиб, ёзар қалам,
Биз армонга бўлдик қарам,
Энди ҳамма жам йиғлайди,
Хокисорим, ҳам осмоним –
Сиз йиғламанг, онажоним!
Сиз кўрмаган дард қолмади,
Чангу тўзон, гард қолмади,
Гирдингизда мард қолмади,
Барча боши хам йиғлайди,
Тўмарисим, Бибихоним –
Сиз йиғламанг, онажоним!
@Botirjon_Ergashev
Дардингиздан шам йиғлайди,
Ғамингиздан ғам йиғлайди.
Кўзингизда ёмғир тинмас,
Юзингда нам йиғлайди,
Бор-бисотим, хонумоним –
Сиз йиғламанг, онажоним!
Фарзанд доғи тоғдан оғир,
Куйиб кетар жисму бағир,
Оҳ, сизда бир жон кам ахир,
Бундан барча кам йиғлайди,
Эй, ҳаётим, жисму жоним –
Сиз йиғламанг, онажоним!
Кимки ноҳақ, ўша ҳақдир,
Чарчамади синаб тақдир,
Тақдир, деб сиз хушчақчақдир,
Ўтган барча дам йиғлайди,
Хуш забоним, хуш замоним –
Сиз йиғламанг, онажоним!
Дадам кетиб, келди алам,
Бағрим ўйиб, ёзар қалам,
Биз армонга бўлдик қарам,
Энди ҳамма жам йиғлайди,
Хокисорим, ҳам осмоним –
Сиз йиғламанг, онажоним!
Сиз кўрмаган дард қолмади,
Чангу тўзон, гард қолмади,
Гирдингизда мард қолмади,
Барча боши хам йиғлайди,
Тўмарисим, Бибихоним –
Сиз йиғламанг, онажоним!
@Botirjon_Ergashev