ШОҲ НАВОИЙ
Бу диёрда тўрт фасли ҳам баҳор бўлган, боғ Навоий,
Руҳи поки ҳуррам икки дунёси ҳам чоғ Навоий.
Хокисорликда ул зотдан қуйи турмиш киши йўқдур,
Вале инсон чиқолмас бир осмонўпар, тоғ Навоий.
Юксакларда шамоллару, довулларга бас келмоқ бор,
Эл бахти-чун бир жонига чекди минг бир оҳ Навоий.
Давр низомидан айри Низом-ул Мулклари бисёр,
Улар фитнасидан бағри доғ Навоий, доғ Навоий.
Оқил киши йўл топгайдир турли феъл, турфа тилларга,
Девонага девонаваш, соғлар ичра соғ Навоий.
Зўрга Ботир бўлиб, зорга ғариб бўлгин ҳазрат каби,
Раъиат хизматида қул, шеъриятга шоҳ Навоий.
✍Ботиржон ЭРГАШЕВ
@Botirjon_Ergashev