МУҲАББАТ ВА АҚЛ
Кун сал ёнбошласа, ҳуруж қилар тун,
Қайғу пайдо бўлса, ғойибдир шодлик,
Муроса бор жойга йўламайди хун,
Хиёнат бор жойда бўлмас ободлик.
Баҳорнинг ўрнини эгаллайди Ёз,
Қароқчи Куз кутар, ёз карвонини.
У олтин ранги-ла айласа пардоз,
Қиш келар кузакнинг сўраб жонини.
Демакки, ҳар ненинг кушандаси бор,
Булар ҳусусинда элда кўп нақл.
Нафс гули гулласа, сўлар гули Ор,
Муҳаббат туғилса, ўлади Ақл.
Бу туйғу ҳукмрон бўлган кўнгилда,
Ақлга заррача қолмайди тоқат.
Булбулнинг хаёли ҳамиша гулда,
Унга фиғон чекиб яшамоқ роҳат.
✍Ботиржон ЭРГАШЕВ
@Botirjon_Ergashev
Кун сал ёнбошласа, ҳуруж қилар тун,
Қайғу пайдо бўлса, ғойибдир шодлик,
Муроса бор жойга йўламайди хун,
Хиёнат бор жойда бўлмас ободлик.
Баҳорнинг ўрнини эгаллайди Ёз,
Қароқчи Куз кутар, ёз карвонини.
У олтин ранги-ла айласа пардоз,
Қиш келар кузакнинг сўраб жонини.
Демакки, ҳар ненинг кушандаси бор,
Булар ҳусусинда элда кўп нақл.
Нафс гули гулласа, сўлар гули Ор,
Муҳаббат туғилса, ўлади Ақл.
Бу туйғу ҳукмрон бўлган кўнгилда,
Ақлга заррача қолмайди тоқат.
Булбулнинг хаёли ҳамиша гулда,
Унга фиғон чекиб яшамоқ роҳат.
✍Ботиржон ЭРГАШЕВ
@Botirjon_Ergashev