Forward from: Botirjon ERGASHEV | rasmiy
ТЎРТЛИКЛАР
Тунлардан тонглар излаб яшамоққа не етсин,
Шод дилни шом қилмоқ бу – диёнатга қарши жанг!
Ёмонликдан омонлик топинг, у қуриб кетсин,
“Лат”, “офат” сўзларидан “латофат” ясаб яшанг!
****
Бемақсаднинг юрган йўли чувалган ипдай,
У йўлларга бизнинг қадам тўғри келмайди.
Эгри жойлар букриларга бўлар қолипдай,
Қийшиқ жойга тўғри одам тўғри келмайди.
****
Сойдан сув сачрагайдир, селдан лой бўлур ато,
Донолардан заковат, нодондан фақат хато.
Ҳар кимнинг ўз илкида пок-нопок яшамоғи,
Ё пайтава ё салла бўлганидай бир мато.
****
Бировнинг дардига парво қилмаснинг,
Дардининг бирор бир уқувчиси йўқ!
Ўзидан бошқани шоир билмаснинг,
Ўзидан бошқа бир ўқувчиси йўқ!
****
Жимлигим таъсирли сўзидан кўра,
Қалбим яхши кўрар кўзимдан кўра,
Хотиржамлигимдан енгилман қушдай,
Хатто соям оғир ўзидан кўра.
****
Шамолга тик боқма, кўзларингни юм,
Йўқса, кўзларингга сочилгайдир қум.
Ҳар ерда ҳар сўзга оғиз очмагин –
Ўз сўзинг ўзингга ўқилган ҳукм!
****
Иқш бургути дил овига турар экан шай,
Хаёлларим сенга кетгач, сўнг келиб қолдинг.
Ишқ бургути тилган дилга шифолар тилай,
Чап кўксимнинг ҳисларига ўнг келиб қолдинг.
****
Биз бутун бир ер шарига айланамиз, деб,
Тупроқ зарраси бир жон, бир тан бўлгандир.
Шу заминнинг кўркига бўлиб оро, зеб,
Гуллар гул шаъни учун “Гулшан” бўлгандир.
****
Оппоқ этагини тутмоқда қоғоз,
Қалам-ла кўнглингни тўккин, у тўлсин!
Шеър ёзсанг, дилдан минг парчаланиб ёз,
Ўқиб, парчаланган диллар бут бўлсин!
@Botirjon_Ergashev