ГУЛ ЭДИМ
“Тубанлик” фильмига саундтрек
Гул эдим, боғимдан эрта уздилар,
Мурғак ҳаётимнинг қасрин буздилар,
Орзу-ҳавасларим дунёча эди,
Бўғзимга нопоклар қўлин чўздилар.
Гул эдим.
Тонгларни шом қилар нафс бандалари,
Элни бадном қилар нафс бандалари,
Кўз ёшни шаробдай қуйиб ичмоққа –
Кафтини жом қилар нафс бандалари.
Гул эдим.
Она – ортимдаги овворагинам,
Йиғидан кўз ёши фавворагинам,
Тақдирим ўнглашга минг бор уриниб,
Эриша олмаган бечорагинам.
Гул эдим.
Мен нетай, ҳаётга боқиб улгурмай,
Бахтсизман, бахт шамин ёқиб улгурмай.
Қумлоқларга сингиб қуриди қанча –
Жилғалар сой томон оқиб улгурмай.
Гул эдим.
Дилимдан отилиб чиқолмас фарёд,
Сир бўлган севгимни қилдилар барбод.
Хақли эдим, севган ёрим васлига,
Етмадим, ёмонлар дастидан минг дод.
Гул эдим.
Бахтимни сотдингиз, жон отажоним,
Гуноҳга ботдингиз, жон отажоним.
Ҳаёт ато қилиб сўнг хато қилиб –
Қайларга отдингиз, номеҳрибоним?
Гул эдим.
✍Ботиржон ЭРГАШЕВ
@Botirjon_Ergashev
“Тубанлик” фильмига саундтрек
Гул эдим, боғимдан эрта уздилар,
Мурғак ҳаётимнинг қасрин буздилар,
Орзу-ҳавасларим дунёча эди,
Бўғзимга нопоклар қўлин чўздилар.
Гул эдим.
Тонгларни шом қилар нафс бандалари,
Элни бадном қилар нафс бандалари,
Кўз ёшни шаробдай қуйиб ичмоққа –
Кафтини жом қилар нафс бандалари.
Гул эдим.
Она – ортимдаги овворагинам,
Йиғидан кўз ёши фавворагинам,
Тақдирим ўнглашга минг бор уриниб,
Эриша олмаган бечорагинам.
Гул эдим.
Мен нетай, ҳаётга боқиб улгурмай,
Бахтсизман, бахт шамин ёқиб улгурмай.
Қумлоқларга сингиб қуриди қанча –
Жилғалар сой томон оқиб улгурмай.
Гул эдим.
Дилимдан отилиб чиқолмас фарёд,
Сир бўлган севгимни қилдилар барбод.
Хақли эдим, севган ёрим васлига,
Етмадим, ёмонлар дастидан минг дод.
Гул эдим.
Бахтимни сотдингиз, жон отажоним,
Гуноҳга ботдингиз, жон отажоним.
Ҳаёт ато қилиб сўнг хато қилиб –
Қайларга отдингиз, номеҳрибоним?
Гул эдим.
✍Ботиржон ЭРГАШЕВ
@Botirjon_Ergashev